• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Капитолийга ҳужум, Навальний—Путин қарама-қаршилиги, эмланган президентлар ва янгича штаммлар. Январь ойи якунлари

    2021 йил ҳам худди 2020 йил каби кескин воқеалар фонида бошланди. Янги йилнинг илк ойи бир-биридан қизиқ ва ҳаяжонли, хавотирли ҳамда муҳокамаларга сабаб бўлган воқеалар билан ёдимизда қолди. Қуйида январь ойи якунларини сарҳисоб қиламиз.

    Капитолийга ҳужум

    Январь ойининг илк ҳафтасида бутун дунё жамоатчилигининг диққат эътибори АҚШ пойтахти Вашингтонга қаратилди. Сабаби, 6 январь куни пойтахтдаги Капитолий биносида Жо Байденнинг президент сифати тасдиқланиши кутилаётган эди. Аммо собиқ президент Дональд Трамп тарафдорлари бунга рози бўлмади ва «Американи қутқариш марши» номи остида норозилик намойишларини ўтказди. Норозилик намойишлари вақтида намойишчилар Капитолий биносига ҳужум қилиб, уни эгаллаб олди. Қуйида мазкур воқеа атрофида юз берган бошқа воқеалар тафсилотлари келтирилган бир қатор ҳаволаларни тақдим этамиз.

    Мавзуга доир:

    • Трампнинг тарафдорлари Капитолийни қандай қилиб штурм билан олганини кўринг. Бу — тарихий кадрлар
    • Трампнинг тарафдорлари Капитолийни эгаллади, Жо Байден эса буни исёнга тенглаштирди. Вашингтондан фотосуратлар
    • Трампни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган намойиш Капитолий штурми билан тугади. Тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир нечаси тан жароҳати олди. Асосий маълумотлар
    • Трампнинг тарафдорлари Конгрессни эгаллаб олган кун тарихга кириши аниқ. АҚШда бундай ҳодиса аввал ҳам бўлганми?
    • АҚШ Конгресси Жо Байденнинг президент сайловидаги ғалабасини тасдиқлади. Трамп ҳокимиятни «тартибли» топширишга ваъда берди
    • Обама Капитолийга қилинган ҳужумни Америка учун «буюк шармандалик» деб атади
    • АҚШ биринчи хоними аппаратининг раҳбари Конгрессга амалга оширилган ҳужумдан сўнг истеъфога чиқди
    • АҚШ собиқ президенти Картер Вашингтондаги норозиликларни фожиа деб атади
    Мазкур воқеалар ортидан бир қатор ижтимоий тармоқлар Дональд Трампнинг аккаунтларини блоклаб қўйди:
    • Дональд Трамп Facebook ва Instagram’да президентлик муддати тугагунча блокланди
    • Snapchat ва Twitch Трампнинг аккаунтини блоклади
    • Twitter Дональд Трамп аккаунтини «кейинчалик зўравонликка даъват этишнинг юқори хавфига боғлиқлиги сабаб» бутунлай блоклади
    • YouTube Дональд Трампнинг каналини «музлатиб қўйди»
    • Facebook ва Twitter Трампнинг аккаунтларини блоклаганидан сўнг умумий ҳисобда 51 млрд долларга арзонлашди
    • «Трампнинг аккаунти блокланиши тўғри қарор эди, аммо бу хавфли муҳит яратди» — Twitter раҳбари Жек Дорси
    Капитолий ҳужуми чоғида қатнашганлар дарҳол ҳибсга олинди ва бир қатор жиноий ишлар қўзғатилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мавзуга доир:

    • АҚШда Капитолий штурмида қатнашганлар ҳибсга олинди. Улар орасида QAnon «шомони» ҳам бор
    • АҚШда Капитолийга шиддатли ҳужумдан кейин ички терроризм бўйича 25 та иш қўзғатилди
    • Вашингтонда Трамп тарафдорлари акциясида Чак Норрисга ўхшаган одамни кўриб қолишди. «Бу мен эмасдим», — деди актёр
    • АҚШ Конгрессига ҳужум чоғида жароҳатланган полициячи вафот этди. Капитолий полицияси бошлиғи истеъфо берди
    Тартибсизликлардан сўнг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Дональд Трампга нисбатан импичмент масаласини кўтарди ва бу ижобий ҳал қилинди. Шу тариқда Дональд Трамп мамлакат тарихидаги ҳозирча ягона икки марта импичмент олган президентга айланди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Конгрессида Трампга нисбатан ортиқча муҳокамасиз импичмент эълон қилиш таклиф этилди
    • АҚШ Конгресси Трампга импичмент эълон қилиш масаласини кўриб чиқишни бошлади
    • АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилди
    • Фото: Трамп импичментини муҳокама қилиш чоғида Конгрессни қўриқлаш учун келган аскарлар ухламоқда
    • Дональд Трамп икки марта импичмент эълон қилинган биринчи АҚШ президентига айланди. Трампга қарши 10 нафар республикачи овоз берди
    • «Мамлакатимизда зўравонлик ва вандализмга ўрин йўқ». Дональд Трамп импичмент эълон қилинганидан сўнг баёнот берди
    • Трамп шундоқ ҳам бир ҳафтадан кейин кетади, унга импичмент эълон қилишнинг нима кераги бор? Демократлар нимага эришмоқчи?
    • Трампнинг адвокати импичмент иши бўйича тафсилотларни маълум қилди
    • АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади

    Жо Байден АҚШнинг янги президенти

    АҚШдан узоқлашмаймиз. Январь ойининг яна бир муҳим воқелиги 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Жо Байден АҚШ президенти сифатида 20 январь куни қасамёқ қабул қилди ва ўз ваколатларини бажаришга киришди. Ўз лавозимига киришар экан, Байден ишни Трамп маъмурияти қабул қилган бир қатор қарор ва фармонларни бекор қилишдан бошлади. Шунингдек, бир қатор лавозимларни ҳам тасдиқлади.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Мавзуга доир:

    • Дональд Трамп хайрлашув нутқини эълон қилди (видео)
    • Фото: Дональд Трамп Оқ уйни тарк этди
    • Байден инаугурациядан сўнг дарҳол АҚШни ЖССТ аъзолигига қайтаришга ва Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатишга ваъда берди
    • Жо Байден АҚШ президенти сифатида қасамёд қилди
    • Жо Байден АҚШ президенти сифатида биринчи нутқини сўзлади
    • АҚШнинг 46-президенти Жо Байденнинг инаугурацияси қандай ўтди ва нега у учун иккинчи «ядро чамадончаси» тайёрланди? Асосий маълумотлар
    • Байден Трампнинг иқлим бўйича Париж битими ва ЖССТдан чиқиш тўғрисидаги қарорларини бекор қилди
    • Мусулмон мамлакатлар аҳолиси учун чеклов бекор қилинди, Мексика билан чегарада эса девор қурилмайди. Байден президентликнинг биринчи куниёқ Трампнинг энг баҳсли фармонларини бекор қилди
    • Фото: Time журнали муқовасидаги тўзғиган Овал хона ва Байден тасвири
    • АҚШ Миллий разведкаси директори лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллади
    • Пентагон раҳбари этиб Ллойд Остин тасдиқланди. У ушбу лавозимни эгаллаган биринчи афроамерикалик бўлди
    • Байденнинг инаугурациясини Трампникидан кўпроқ телетомошабинлар кузатди
    • Жо Байден АҚШ президенти хонасини ўзига мослаб ўзгартирди. Ҳатто қизил тугма ҳам столдан ғойиб бўлди
    • Путин ва Байден биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Улар Навальний, Украина, киберҳужумлар ва бошқа кўплаб масалаларни гаплашди
    • Антифашистик қарши ҳужум ва Америка капитализмининг қайта қурилиши. АҚШдаги воқеалар ҳақида сиёсатшунос Михаил Магид билан суҳбат

    Навальний—Путин қарама-қаршилиги

    Январь ойида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган воқеалардан бири Навальний ва Путин атрофида кечди. 2020 йилнинг август ойида заҳарланган ва Германияда даволанишда бўлган россиялик сиёсатчи Алексей Навальний 17 январь куни Россияга қайтиб келди. Дастлаб, Внуково аэропортига қўниши керак бўлган Навальний ўтирган самолёт кутилмаганда Шереметьево аэропортига қўнишга мажбур бўлади. Аэропортда эса уни милиция кутиб олади ва ҳибсга олинади. Внуковода эса Навальнийни кутиб олиш учун тарафдорлари ва журналистлар кутиб турган эди.

    Мавзуга доир:

    • Навальний 17 январь куни Москвага қайтишини маълум қилди
    • Навальний Россияда 29 декабрдан буён қидирувда эканлиги маълум қилинди
    • Навальний Россияга қайтиши билан қўлга олинди. Асосий маълумотлар
    • Суд Алексей Навальнийга 30 суткалик қамоқ жазоси тайинлади
    Алексей Навальнийнинг ҳибсга олиниши ва 30 суткага қамалиши ортидан унинг тарафдорлари бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларини ўтказди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мавзуга доир:

    • Бутун Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг акциялари чоғида 3 мингдан зиёд одам қўлга олинди
    • Навальний тарафдорлари Россиянинг 53 та шаҳрида митинг ўтказишни эълон қилди
    • «Ҳозир қудрат сизнинг қўлингизда, лекин бу абадий эмас». Навальний ўзини озод қилиш юзасидан бўлган судда нутқ сўзлади
    • Алексей Навальнийнинг укаси уй қамоғига юборилди
    • Россияда Навальний тарафдорларининг норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда (фото)
    Навальний қамоқда қолар экан, у асос солган Коррупция қарши кураш фонди 19 январь куни «Путин учун қурилган қаср» ҳақида катта тадқиқотни эълон қилди. Видео кўринишида эълон қилинган мазкур материал YouTube ижтимоий тармоғига юкланди ва жуда кўп марта томоша қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Навальний «Путиннинг қасри» ҳақидаги суриштирувни эълон қилди (видео)
    • Путин: «қаср» ҳақидаги фильмда кўрсатилган нарсаларнинг ҳеч бири менга тегишли эмас
    • Россия ФХХ «Путиннинг қасри» осмонидаги учиш тақиқланган ҳудудни «қўшни мамлакатлар разведка фаолиятининг кучайиши» билан изоҳлади

    Қирғизистонда янги президент

    Январь ойининг 10-санасида қўшни Қирғизистонда муддатидан аввал президент сайловлари бўлиб ўтди ва унда 2020 йилнинг октябрь ойидаги тартибсизликлар ва давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятни қўлга олган Садир Жапаров ғалаба қозонди. Янги президент 80 фоиздан ортиқ овоз тўплади ва у 28 январь кунидан бошлаб ўз вазифасини бажаришга киришди.

    Мавзуга доир:

    • Садир Жапаров Қирғизистон президенти сайловида салкам 80 фоиз овоз олди. У уч ой аввал қамоқда ўтирган эди
    • Садир Жапаров Россияни Қирғизистоннинг бош иттифоқдоши деб атади
    • Жапаров Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини сақлаб қолишга ваъда берди
    • Қирғизистондаги президент сайловининг расмий натижалари эълон қилинди
    • Қирғизистон ҳукумати Жапаровнинг президент сайловларидаги ғалабасидан сўнг истеъфога чиқди
    • Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровнинг илк хорижий ташрифи Россияга бўлиши кутилмоқда
    Шунингдек, мамлакатда бир қатор сиёсий шахслар ҳибсга олинди. Ҳатто, собиқ президент Сўронбой Жээнбеков сўроқ қилиниш учун судга ҳам чақирилди.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари ҳибсга олинди
    • Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумонланиб ҳибсга олинди
    • Қирғизистон собиқ бош вазири суд қарорига кўра 26 мартга қадар қамоқда ушлаб турилади
    • Қирғизистон президенти матбуот хизматининг раҳбари пора олиш учун товламачилик билан шуғулланганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди
    • Қирғизистоннинг собиқ президенти Жээнбеков сўроқ қилиш учун судга чақирилди

    Вакцинация. Эмланган президентлар. Янги штаммлар

    Январь ойи давомида бир қатор мамлакатларда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари олиб борилди. Бу жараёндан президентлар ва БМТ бош котиби ҳам унумли фойдаланди. Бир қатор мамлакатлар вакциналарни рўйхатга олди.

    Мавзуга доир:

    • Жазоирда аҳолини «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш бошланди
    • Марокашда аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш бошланди
    • Венгрия Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинасини маъқуллади
    • Немис мутахассислари AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга тавсия этмади
    • Украина Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказишдан бош тортди
    • COVID-19’га қарши Novavax вакцинаси 89 фоиздан юқори самарадорлик кўрсатди
    • БМТ бош котиби коронавирусга қарши эмланди
    • Германия соғлиқни сақлаш вазири: «Коронавирус вакцинаси етишмаслиги сабабли бизни оғир 10 ҳафта кутмоқда»
    • Литвада хатолик туфайли бир аёл бирданига беш дозада коронавирус вакцинаси билан эмланди
    • Коронавирусга қарши вакцинани ўғирлаш бўйича биринчи ҳолат Польшада қайд этилди
    • Туркманистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлашга тайёрланмоқда
    • АҚШда коронавирусга қарши эмлаш дастури кутилган натижани бермади. Яна 200 млн доза вакцина сотиб олинади
    • Эрон «Спутник V» вакцинасини фойдаланиш учун тасдиқлади
    • Мисрда коронавирусга қарши эмлаш бошланди
    • Билл Гейтс коронавирусга қарши эмланди
    • Аргентина президенти «Спутник V» вакцинаси билан эмланди
    • Туркия президенти жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди
    • Туркия аҳолисини Хитойнинг Sinovac вакцинаси билан эмлашни бошлади
    • Индонезия президенти Хитой вакцинаси билан эмланди
    Шунингдек, январь ойи давомида бир қатор давлатларда вируснинг янги штаммлари аниқлангани сабабли чекловлар ва тартиблар ўрнатилди. Бунга эса ҳамма ҳам бирдек рози эмас. Норозилар эса кўчаларда намойишлар ташкил қилди.

    Мавзуга доир:

    • Франция, Чехия ва Германия мамлакатга кириш чекловларини кучайтирди
    • Канадада мамлакатга кириш тартиби кучайтирилди
    • АҚШда коронавируснинг «африкача» штамми аниқланди
    • Бразилияда бир вақтнинг ўзида коронавируснинг иккита штаммини юқтириб олиш ҳолатлари аниқланди
    • Коронавируснинг «британча» штамми Европанинг 33 мамлакатида аниқланди
    • Британияда коронавируснинг «бразилияча» штамми аниқланди
    • Калифорнияда коронавируснинг бутунлай янги штамми аниқланди
    • Перуда 31 январдан янги локдаун жорий қилинади
    • Исроил коронавируснинг янги штаммлари туфайли бир ҳафтага халқаро авиақатновларни тўхтатади
    • Ливан ва Нидерландияда локдаунга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ўнлаб одамлар жароҳатланиб, юзлаб кишилар ҳибсга олинди

    Коронахабар

    Дунё бўйлаб коронавирусни юқтириб олганлар сони 100 миллион кишидан ошди. Касалланганлар сони бўйича биринчи ўринда АҚШ бормоқда — у ерда вирусни юқтириш бўйича биринчи ҳолат 2020 йилнинг 20 январида қайд этилган эди. Ўшандан буён АҚШда 26,6 миллион киши касалланиб, 450 минг киши вафот этган.

    Ҳиндистонда 10,7 миллиондан ортиқ одам вирусга чалинган, у ерда илк касалланганлар 2020 йил февралида қайд этилганди. Ундан кейинги ўринда Бразилия бормоқда.

    Илк касалланиш ҳолатлари 2020 йил 31 январда аниқланган Россияда эса бундай ҳолатларнинг сони шу пайтгача 3,8 миллионтадан ошди. Пандемия бошидан буён 72 мингдан зиёд одам вафот этган.

    Шунингдек, Буюк Британия ва Францияда касалланганлар сони 3 миллиондан ошган. Испания, Италия, Туркия, Германия ва Колумбияда эса COVID-19’га чалинганлар 2 миллиондан зиёдни ташкил этади.

    Узоқ вақт давомида беморлар сони бўйича биринчи бўлиб келган Хитой айни пайтда 83-ўринни эгаллади. Уханда вазият изига тушгач, Хитой ҳукумати вирус тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлган эди. Аммо январда вазият ёмонлашди: Шицзячжуан шаҳрида, шунингдек, Пекин атрофларида ўнлаб одамлар касалликка чалинди. Бир нечта аҳоли пунктларида карантин жорий қилинди, минглаб одамларга ундан чиқиш тақиқланди.

    31.01.2021, 19:14   Изоҳ (0)   30398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистонда коронавирусга қарши Россиянинг иккинчи вакцинаси – «ЭпиВакКорона» рўйхатдан ўтказилди

    31.01.2021, 18:34

    Японияда коронавируснинг «британча» штамми янги ўчоғи аниқланди

    31.01.2021, 18:13

    Россияда Навальний тарафдорларининг норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда (фото)

    31.01.2021, 16:32

    ОАВ: АҚШ ҳукумати Илон Маскнинг SpaceX компаниясига нисбатан текширув бошлади

    31.01.2021, 13:50

    Жазоирда аҳолини «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш бошланди

    31.01.2021, 13:08

    NBC: Жо Байден «АҚШнинг дунёдаги ўрнини қайта тиклаш» режасини ишлаб чиқмоқда

    31.01.2021, 12:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.