Кенгаш университетнинг стратегик ривожланишига, инновацияларни жорий этишга ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Central Asian University (CAU) тиббиёт, сунъий интеллект, олий таълим, инвестициялар ва стратегик ривожланиш соҳаларида тан олинган экспертлардан иборат халқаро маслаҳат органи — Васийлик кенгашини ташкил этмоқда.
Васийлик кенгаши стратегик масалаларда, янги ташаббусларни баҳолашда ва глобал ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, CAU’нинг таълим, тиббиёт ва илмий тадқиқотлар соҳасида минтақавий етакчига айланишига кўмаклашади
Васийлик кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари:
Кенгаш маслаҳатчи сифатида фаолият юритиб, қуйидаги стратегик йўналишларда ёрдам кўрсатади:
- асосий лойиҳаларни ривожлантириш: университет клиникаси, ҳамширалик иши мактаби, рақамли трансформация ва сунъий интеллект ташаббуслари;
- таълим, клиник ва тадқиқот дастурларини эксперт баҳолаш;
- университетлар, тиббиёт муассасалари ва технология компаниялари билан халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш;
- CAU’нинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш ва уни янги авлод университети сифатида тақдим этиш
Кенгашнинг асосий экспертиза соҳалари академик стратегия, соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект, халқаро ҳамкорлик, истеъдодларни бошқариш ва барқарор ривожланишни қамраб олади.
Васийлик кенгашининг тасдиқланган аъзолари
Эрика Комисар (АҚШ)
Институционал стратегия ва ходимларни ривожлантириш бўйича куратор
HR стратеги ва психоаналитик, Комисар Wellness асосчиси, инклюзив етакчилик, руҳий саломатлик ва таълим ҳамда соғлиқни сақлашда аёллар етакчилигини ривожлантириш бўйича маслаҳатчи. У The Wall Street Journal, The New York Times ва The Washington Postда мақолалар чоп этган, корпорациялар, университетлар ва тиббиёт муассасаларига маслаҳат берган. CAU доирасида у HR ва профессор-ўқитувчилар стратегиясини ишлаб чиқади, инклюзив етакчиликни жорий этади ва аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлайди, руҳий саломатлик ташаббусларини илгари суради ҳамда университетнинг жамиятдаги ролини кучайтирадиган ижтимоий масъулиятли лойиҳаларни шакллантиришга ҳисса қўшади.
Зак Касс (АҚШ)
Сунъий интеллект ва инновациялар бўйича куратор
Сунъий интеллектни жорий этиш бўйича дунёдаги энг таниқли мутахассислардан бири. OpenAI компаниясида глобал стратегия бўйича директор лавозимида ишлаган, у ерда GPT технологияларини ишга тушириш ва кенгайтиришни назорат қилган. Ҳозирда у Fortune 500 рўйхатидаги корпорациялар, давлат институтлари ва университетларга сунъий интеллектни ахлоқий, самарали ва барқарор жорий этиш бўйича маслаҳатлар беради. Технологик келажак бўйича етакчи оммавий маърузачилар қаторига киради. CAU доирасида сунъий интеллектни таълим ва соғлиқни сақлашга интеграция қилиш, технологик дастурларни ишга тушириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун масъулдир.
Саймон Скривенс (Буюк Британия)
Клиник стратегия ва халқаро ҳамкорлик бўйича куратор
Соғлиқни сақлаш тизимида, жумладан, NHS (Буюк Британия), Clevelаnd Clinic ва Маyо Cclinic’да 30 йилдан ортиқ тажрибага эга халқаро эксперт. У Европадаги энг йирик тиббий инфратузилма лойиҳаларини бошқариб, барқарор бошқарув моделлари, рақамли ечимлар ва трансформацион ҳамкорликни ривожлантирган. Sodexo Healthcare УК компаниясининг собиқ бошқарувчи директори ва Маyо Clinic Healthcare Лондон маслаҳатчиси. CAU’да у университет клиникаси стратегияси, клиник тармоқни қуриш, глобал ҳамкорлик ва беморга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш учун масъулдир
Доктор Аҳмаджон Ирмуҳамедов (Дания)
Клиник инновациялар ва тиббий таълим бўйича куратор
20 йилдан ортиқ клиник ва академик тажрибага эга кардиоторакал жарроҳ. У Оденсе университети касалхонасининг (Дания) энг йирик клиникасида катта жарроҳ бўлиб ишлаган ва у ерда кардио-торакал жарроҳлик бўлимида фаолият юритган. Шунингдек, у мунтазам равишда халқаро жамоавий ҳамкорлик асосида Тошкент халқаро тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлимига раҳбарлик қилади
CAU’да у клиник амалиётни таълим жараёнига интеграция қилиш, кардиожарроҳлик бўйича тайёргарлик модулларини ишлаб чиқиш ва университет клиникаси инфратузилмасини режалаштириш ишларида иштирок этади.
Профессор доктор Мартин Лунен (Нидерландия)
Глобал жарроҳлик ва академик ҳамкорлик бўйича куратор
Европа ва Яқин Шарқда халқаро тажрибага эга пластик ва реконструктив жарроҳлик профессори. Утрехт университетида (Нидерландия) PhD даражасини аъло баҳоларга ҳимоя қилиб, ўз соҳасининг энг ёш фан докторларидан бирига айланган. Кing’s College Hospital (БАА) ва Dr Sulayman Al Habib Hospital (Дубай) клиникаларида тиббий директор ва маслаҳатчи лавозимларида фаолият юритган. Халқаро жарроҳлик журналлари таҳрир ҳайъатлари аъзоси, соғлиқни сақлаш ва тиббий инвестициялар бўйича эксперт. CAU доирасида глобал жарроҳлик таълими, илмий нашрлар ва академик алмашинувларни ривожлантиришга ҳисса қўшади, шунингдек, жарроҳлик ўқув жараёнига илғор таълим стандартларини жорий этишга кўмаклашади.
Доктор Александр Минич (Беларусь)
Ординатура ва тиббиёт кадрларини ривожлантириш бўйича куратор
Халқаро тажрибага эга уролог-шифокор ва клиник ординаторлар мураббийси. Европанинг илғор тиббиёт муассасаларида ишлаган, ёш шифокорларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиққан ва клиник ўқитиш стандартларини такомиллаштирган. CAU доирасида резидентура стратегияси, клиник компетенсияларни баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш, ўқитувчилар таркибини ривожлантириш ва кадрларни режалаштириш ишларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий устуворликлар билан уйғунлаштириш учун масъул ҳисобланади.
Профессор доктор Игор Бурсев (Швейцария)
Беморлар хавфсизлиги ва клиник сифат бўйича куратор
Европа ва Осиёнинг етакчи клиникаларида халқаро тажрибага эга анестезиолог-реаниматолог. Периоператив хавфсизлик, интенсив терапия ва симуляцион тиббий таълим бўйича мутахассис. Клиник сифат протоколлари, хавфларни бошқариш тизимлари ва юқори мураккаблик шароитида ходимларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этган. CAU’да беморлар хавфсизлиги стандартларини интеграция қилиш, шошилинч ва интенсив ёрдам инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, таълим жараёнига симуляция технологияларини жорий этиш учун масъулдир.
Васийлик кенгашининг асосий экспертиза соҳалари академик стратегия ва олий таълимни трансформация қилиш, соғлиқни сақлаш, клиник бошқарув ва тиббий таълим, шунингдек, сунъий интеллектни жорий этиш, рақамлаштириш ва технологик ривожланишни қамраб олади. Халқаро ҳамкорлик ва институционал шериклик, иқтидорларни бошқариш, HR ва таълим технологиялари муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, Кенгаш инвестициялар, биотехнологиялар ва барқарор ривожланиш бўйича ваколатларга эга.
Васийлик кенгашининг ташкил этилиши CAU институционал ривожланишидаги муҳим қадамдир. Биз сифат, очиқлик ва стратегик мулоқотнинг халқаро даражасига интиламиз. Кенгаш таркиби - бу ғоялари ва тажрибаси CAU’га глобал қараш ва минтақавий масъулият билан олдинга силжишга ёрдам берувчи мутахассислардир, деди Central Asian University ректори Камран Гуламов.
Кенгашга янги тайинловлар яқин вақт ичида эълон қилинади. Васийлик кенгашининг таркиби ва фаолияти билан батафсил Central Asian University расмий веб-сайтида танишиб чиқишингиз мумкин: www.centralasian.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)