• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Бугун, 14 август куни эълон қилинган президент фармонида Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма тузилиши белгиланди.

    Foto: Saida Mirziyoyeva Telegram kanali
    Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали

    2024 йил 26 декабрь куни 100 нафар яраланган фаластинлик аёл ва болалар Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинганди. Улар даволаниш ва саломатлигини тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилган. Меҳмонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармонлар билан таъминланган.

    Президент фармони билан меҳмонларга нафақа, ижара харажатлари, бир марталик моддий ёрдам, болалар учун бепул таълим ва қўшимча касб-ҳунар курслари тақдим этилади. Соғлиқни сақлаш, таълим ва бандлик соҳаларида махсус имтиёзлар берилади. Махсус жамғарма ташкил этилиб, у хайрия, грантлар ва бошқа манбалардан молиялаштирилади. Жамғарма маблағлари комиссия қарори билан очиқ ва тартибли сарфланади.

    Жамиятга мослашишга кўмак

    Фармон билан меҳмонларни жамиятга интеграция қилиш ишларини жадаллаштириш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш учун давлат мувофиқлаштириш механизми яратилмоқда.

    Фаластин фуқароларнинг Ўзбекистонда тез ва муносиб мослашувини таъминлаш мақсадида махсус Республика комиссияси тузилиб, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:

    • Биринчидан, меҳмонлар учун яратилган имкониятлар тўлиқ амалга оширилиши учун давлат органлари ва ташкилотларининг иши мувофиқлаштирилади.
    • Иккинчидан, меҳмонларнинг мамлакат бўйлаб жойлашуви ташкил этилиб, уларни манзилли равишда ўрнаштириш ва бу жараён билан боғлиқ ташкилий масалалар тезкор ҳал қилинади.
    • Учинчидан, комиссия меҳмонларнинг жамиятга уйғунлашувига доир масалаларни доимий равишда муҳокама қилиб, мавжуд муаммолар ва тўсиқларни бартараф этиш йўлларини излайди.
    • Тўртинчидан, Республика комиссияси бир ой ичида меҳмонларнинг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларни ўрганиб, ҳар бир оила учун ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

    Маҳалла даражасида меҳмонлар билан бевосита ишлар “маҳалла еттилиги” ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилади. Бу борада меҳмонларни маҳалланинг маънавий муҳитига уйғунлаштириш бўйича “маҳалла еттилиги” ва бошқа вакилларга қўшимча вазифалар юклатилди.

    Фармон билан фаластинлик меҳмонларни ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олиш ҳам назарда тутилмоқда. Бунинг учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қуйидаги вазифалар юклатилди:

    • Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой ичида ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган меҳмонларга қонунда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик статусини беришни таъминлайди;
    • Икки ҳафта ичида етарли иш стажига эга бўлмаган кекса меҳмонларга нафақа тайинлашни йўлга қўяди.

    Бундан ташқари, меҳмонлар учун қўшимча имтиёзлар белгиланди:

    • ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмонга (I ва II гуруҳ ногиронларидан ташқари) ойига минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси тўланади;
    • меҳмонлар оилаларига яшаш жойи учун ижара харажатлари қоплаб берилади;
    • фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган бир марталик нафақалар Ўзбекистон фуқароларига ажратиладиган миқдорда тўланади;
    • ҳар бир оилага бирламчи зарурий воситалар (ноозиқ-овқат маҳсулотлари) хариди учун бир марталик кўтарма пули ажратилади;
    • ҳар бир оилага индивидуал ёрдам кўрсатиш учун маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади, у оиланинг эҳтиёжлари ва талабларини қондиришга кўмаклашади.

    Таълим ва соғлиқни сақлаш чоралари

    Фармонда алоҳида урғу фаластинлик меҳмонларнинг фарзандларини таълимга жалб қилишга берилган.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги меҳмонлар фарзандлари таълим олишига кўмаклашади. Улар яшайдиган манзилда болаларни давлат мактаблари ва боғчаларига жойлаштиради. Ҳар бир боланинг ўқув ва тарбия жараёнига мослашиши учун мактаб ва боғчалардаги раҳбар ўринбосарларини масъул қилиб тайинлайди.

    Foto: Saida Mirziyoyeva Telegram kanali
    Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали

    Меҳмонлар фарзандлари давлат болалар боғчаларига бепул қабул қилинади. Ота-оналар 2028 йил 1 январгача боғча хизматлари учун тўловдан озод этилади. Болалар давлат боғчалари ва мактабларига “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаси асосида навбатсиз қабул қилинади.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги меҳмонларнинг хорижда олинган таълим ҳужжатларини икки ой ичида тестсиз ва йиғимсиз тан олади. Ушбу чоралар меҳмонлар ва уларнинг оилаларига Ўзбекистонда таълим олиш ва муҳитга тез мослашиш учун кенг имкониятлар яратади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳмонларни яшаш жойига яқин оилавий шифокор пунктлари, поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий поликлиникаларида рўйхатга олишни таъминлайди.

    Меҳмонларга давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатишда камбағал оилаларга бериладиган имтиёзлар қаторида ёрдам йўлланмалари ажратилади. Бу чоралар меҳмонларга тез ва сифатли тиббий хизмат олиш имконини беради.

    Бандлик масаласи

    Фармонда фаластинлик меҳмонларга Ўзбекистонда иш, касбий бандлик масаласида ҳам ёрдам бериш алоҳида топшириқ сифатида белгиланган.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бир ой ичида меҳмонларнинг иш топишига ёрдам бериш ва уларга замонавий касб-ҳунар ўргатиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари меҳмонларни тадбиркорликка жалб қилиш учун амалий чоралар кўради. Бу борада “Оилавий тадбиркорлик”, “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурларидан фойдаланилади.

    Меҳмонларга молиявий ёрдам кўрсатиш, буюртмалар қабул қилиш ва ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари зиммасига юкланади.

    Махсус жамғарма тузилади

    Фармонда фаластинлик меҳмонларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ барча ишларни молиялаштириш ҳам назарда тутилган ва унинг механизми белгиланган.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошида махсус жамғарма ташкил этилади. Тузилма меҳмонлар эҳтиёжларини қондириш ва уларга кўмаклашиш учун молиявий манба бўлиб хизмат қилади.

    Жамғарма қуйидаги манбалар орқали шакллантирилади:

    • юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ва ҳомийлик ёрдамлари;
    • халқаро ташкилотлар грантлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар;
    • жамғарманинг вақтинча ишлатилмаган пулларини банк депозитларига қўйишдан олинадиган фоизлар.

    Пуллар меҳмонлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва хизматларни ташкил этишга сарфланади. Шу билан бирга, турли харажатларни қоплаш ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари, моддий ёрдам ҳамда ижтимоий ёрдам чораларини амалга оширишга йўналтирилади.

    Меҳмонларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган махсус жамғарма маблағлари Республика комиссиясининг қарорига кўра сарфланади. Харажатлар йўналишларига фақат комиссия қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкин. Меҳмонларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган уй-жой ёки транспорт воситалари каби мол-мулклар маҳаллий ҳокимликлар балансига ўтказилади ва уларни бошқариш Республика комиссиясига юклатилади.

    Фаластиндаги қирғин дунё эътиборида

    Сўнги пайтларда Фаластиндаги вазият жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келмоқда. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, Ғазо аҳолисининг тўртдан бир қисми очликка яқин шароитда яшаяпти. 100 мингга яқин аёллар ва болалар тўйиб овқатланмасликнинг оғир шаклидан азият чекмоқда ва шошилинч даволанишга муҳтож.

    Шу фонда дунёнинг кўплаб давлатлари можарони дипломатик йўл билан тезроқ ҳал қилиш тарафдори. Бундан ташқари, дунёнинг бир қатор мамлакатлари фаластинликларга инсонпарвар ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиқди. Хусусан, БАА, Иордания, Франция, Германия, Италия, Испания ва бошқа бир қатор давлатлар инсонпарварлик ёрдамини ҳаво йўллари орқали етказиб беришни ташкил этди.

    Ўзбекистон ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён можарони халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда. Жумладан, 2023 йил 3 ноябрда ўтказилган Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида президент Шавкат Мирзиёев томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, ўт очишни тўхтатишга ва гуманитар мақсадларда сулҳга ўтишга чақирган.

    Давлат раҳбари 2023 йил 1 ноябрь куни Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан 1,5 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.

    14 август, 22:48   Изоҳ (0)   766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.