Фойдаланиш шартлари
Амалдаги қоидалар «Дарё» (www.daryo.uz) сайти (кейинги ўринларда — сайт)да, шунингдек, унинг махсус лойиҳалари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (кейинги ўринларда — нашрнинг ижтимоий тармоқлари)да сайтида эълон қилинган матнли, график, видео, аудио ва бошқа кўринишдаги материаллардан фойдаланиш шартлари ва тартиби (кейинги ўринларда — шартлари)ни белгилаб беради. «Дарё» (www.daryo.uz) сайти «Simple Networking Solutions» МЧЖнинг хусусий нашри ҳисобланади. Сайтдан фойдаланиш шартларга, шунингдек, уларга киритиладиган ўзгартиш ва тўлдиришларга розилигингизни билдиради.
Сайтда ва нашрнинг ижтимоий тармоқларига жойлаштирилган исталган материал муаллифлик ҳуқуқи объектидир. Сайтнинг кўрсатиб ўтилган материалларга бўлган ҳуқуқлари интеллектуал фаолият натижасига доир ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчилик билан ҳимоя қилинади.
1. Ахборотни кўчириш
1.1. «Дарё» (www.daryo.uz) сайтидаги ахборотни чоп этиш, кўчириш, кўпайтириш, тарқатиш ва ундан бошқа кўринишда фойдаланишга фақатгина таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
1.2. Сўровлар info@simple.uz электрон почта манзилига юборилиши лозим.
2. Фотосуратлар, иллюстрациялар ва видеолардан фойдаланиш
2.1. Сайт ва нашр ижтимоий тармоқларидаги «Дарё» (www.daryo.uz) ватермарки (логотипи) туширилган график ва видеотасвирлардан таҳририятнинг олдиндан берилган ёзма рухсати билангина фойдаланиш мумкин.
2.2. Агар рухсат олинган бўлса, сурат ёки видеони эълон қилиш вақтида муаллифнинг исми ва фамилияси ҳамда сайт номини кўрсатиш шарт. Фотосуратдаги ватермарк сақланиб қолиши лозим.
2.3. Суратлар ва видеоларни ўзгартириш, таҳрирлаш, улар асосида бошқа ишлар тайёрлаш, сохталаштириш, улардан тижорий мақсадларда фойдаланиш ёки бошқа кўринишдаги модификациялар қилиш тақиқланади.
2.4. «Дарё» (www.daryo.uz) ватермарки (логотипи) қўйилмаган барча тасвирлар уларнинг ёнида кўрсатилган ҳуқуқ эгаларига тегишли.
3. Иқтибос келтириш
Иқтибос келтиришда «Дарё» иқтибос олинган тегишли саҳифасига гиперҳавола кўрсатиш мажбурий. Айни вақтда гиперҳавола материалнинг биринчи ёки иккинчи хатбошисида берилиши керак.
4. Таҳририят билан мулоқот
Таҳририят барча фойдаланувчилар билан хабар алмашиш ва ёзишмаларга киришиш имконига эга эмас.
У ёки бу материалдан фойдаланиш учун рухсат олиш мақсадида юборилган сўровга таҳририят томонидан 2 иш куни давомида жавоб келмаса, бу рухсат сўровига рад жавоби берилганини англатади.