Мусиқа, драйв ва чексиз қувват — жонли ижро ва ёрқин ҳиссиёт мухлислари учун ҳақиқий байрамга айланган Pepsi Music Fest муҳитини айнан шундай таърифлаш мумкин. Бу фестивал Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари саҳналарини забт этиб, ўз овозлари атрофида 22 минг юракларни бирлаштирди.
Саҳнага машҳур санъаткорлар — Конста, Кing Маcаrella, МillyMallyМоe, DJ Frost ва DJ Gera, шунингдек, ажойиб ҳаракатлари билан томошабинларни ҳайратда қолдирган Double Touch рақс жамоаси чиқди. Ҳар бир чиқиш байрам кайфиятига йўғрилган бўлиб, одамларни қўшиқ айтишга, рақсга тушишга ундади.
Кечанинг юқори чўққиси – ҳайратанарли лазер шоуси бўлди — ёрқин нурлар тунги осмонни безатиб, сеҳрли манзараларни яратди, мусиқа эса жараённинг таъсирини янада кучайтирди. Байрам энг қизғин пайтга келганда, осмон улкан салютлар билан чарақлади. Сон-саноқсиз чироқлар қоронғиликни бўяб, меҳмонларнинг кўзларида акс этди ва уларнинг хотирасида абадий қолди.
Pepsi Music Fest — бу шунчаки фестивал эмас. Бу сиз билан узоқ вақт қоладиган ҳиссиётлардир. Бу дўстлик, бирдамлик каби туйғулар билан қалбни нурга тўлдирадиган жой. Агар сиз ҳали бу байрамида иштирок этмаган бўлсангиз — демак, ўз мусиқий йўлингизнинг бошидасиз.
Маданий, спорт ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш — Марказий Осиёдаги энг йирик қадоқловчи International Beverages Ташкент компаниясининг вазифаларидан биридир. Pepsi ичимлигидан ташқари, компания Ўзбекистонда бошқа севимли брендларни ҳам тақдим этади: Mirinda, 7Up, Sting, Mountаin Dew, Lipton, Аdrwnaline Rush, Rockstar.
Фестивал мамлакат бўйлаб мусиқий саёҳатини давом эттиради ва тез орада янада кўпроқ томошабинларга мусиқа, ҳис-туйғулар ва эркинликка тўла ёзни тақдим этиш учун бошқа шаҳарларни қамраб олади!
Pepsi Music Фест 2025 географияси:
• 16 август — Урганч, Мангуберди майдони
• 17 август — Нукус, Савицкий музейи ёнида
• 22 август — Самарқанд, Регистон майдони яқинида
• 23 август — Навоий, вилоят ҳокимлиги майдони
• 24 август — Бухоро, Арк қалъаси ҳудуди
Барча тадбирларга кириш бепул!
Афишани кузатиб боринг, ўз шаҳрингизни танланг ва ташриф буюринг — Pepsi сизни кутмоқда!
Pepsi — ёрқин таъм, жўшқин ҳаёт ва унутилмас лаҳзаларни қадрлайдиган барча ўзбекистонликларнинг танловидир.
#Pepsiмusicfest #Pepsi #Pepdiкоnsert #Pepsi2025
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)