Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги 29 январь, жума куни Россиянинг коронавирусга қарши «ЭпиВакКорона» вакцинасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини берди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Туркманистон Россиядан ташқарида ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказган биринчи мамлакат бўлди.
Туркманистон давлат телевидениесининг тегишли кўрсатувида ушбу вакцина билан бир қаторда рус мутахассислари ҳам мамлакатга етиб келгани ва уни сақлаш шартлари билан танишгани кўрсатилди.
Туркманистон бундан аввал Россиянинг яна бир вакцинаси – «Спутник V»ни рўйхатдан ўтказганди.
Аввалроқ Туркманистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлашга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)