Давлат раҳбари ҳузурида 2023 йил 18 апрелда “Сув соҳасини ислоҳ қилиш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектр йиғилишида берилган топшириғига асосан 2023 йил 29 май куни “Агробанк” АТБ томонидан “Сувчилар мактаби” ташкил этилди.
Дастурнинг асосий мақсади — фермер ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва “Сув — текин” деган эски қарашдан бутунлай воз кечишдир.
Бунинг учун, “Агробанк” томонидан молиялаштирилган “Сувчилар мактаби”, биринчи босқичда 155 туманда қисқа муддатли курслар орқали 61 мингдан ортиқ фермер ва соҳа мутахассислари замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлди. Бу жараёнда Туркия, Хитой ва Испаниянинг илғор тажрибалари ўрганилди, хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
“Бугунги кунда, технологиялар ёрдамида биз фермерларга расмий равишда 1 гектар майдонда пахта ёки буғдой етиштириш учун қанча сув кераклигини кўрсатиб бера оламиз, чунки ишлаётган технология ва қурилмаларимиз 1 кунлик сув эҳтиёжини ҳам ҳисоблаб бера олади”, дейди туркиялик эксперт Мехмет Акиф Кескинкилич.
Иккинчи босқич 2024 йил 3 февралида старт олди. Республика бўйича 13 ҳудудда замонавий ўқув хоналари ва 250 гектарлик тажриба майдонлари ташкил этилди. Томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет суғориш тизимлари, автомат бошқарув ҳамда агрометеостанциялар ўрнатилди. Жами 234 нафар ўқитувчи, жумладан 35 нафар хорижлик олим ва мутахассис иштирок этди. Натижада 13 мингга яқин фермер ўқитилиб, 4 минг хўжалик сувни тежайдиган технологияларни ўз майдонларига татбиқ этилди.
Хорижий эксперт Шенгтиан Чен мутахассис фикрича, Хитойда бундай тизимли ва профессионал ўқув муассасалари мавжуд эмас. Таъкидлашича, Хитой тажрибаси ва илғор ускуналарни Ўзбекистонда кенг тарғиб қилишни режалаштирмоқда. Фермерларга ўқув дарсларини ўтказиш билан уларнинг экин ҳосилдорлигини оширишни ҳам. Шу сабабли, сувни тежаш технологиялари ёрдамида, ҳосилдорлик 30% ошади.
“2025 йил — сув хўжалигида насослар самарадорлигини ошириш йили”, деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари топшириқларига мувофиқ, «бир канал — бир тизим” тамойили асосида 13 канал тўлиқ замонавий сувни тежайдиган технологияларга ўтказилади, насосларда қуёш фотоэлектрик станциялари қўлланилади. Шу билан биргаликда, жорий йилда Агробанкнинг “Агроbookс” лойиҳаси доирасида сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш боъйича 30 та методик қоълланмадан иборат “Сув китоб тоъплам” ишлаб чиқилди ва чоп этилди. Жорий йилда 10 мингдан ортиқ фермер ўқитилиши ва тажриба майдонларининг кенгайтирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, республиканинг 13 та ҳудудида “Сувчилар мактаби”да 15-20 гектарлик илғор сув тежовчи технологиялар жорий қилинган тажриба майдонлари барпо этилди.
Сувчилар мактаби — бу нафақат таълим майдони, балки мамлакатимиз сув хўжалигидаги янги стратегик босқичнинг амалий ифодаси, фермерларнинг ишончли таянчи ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган муҳим лойиҳадир.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)