Ҳиндистонда бир аёл Labubu қўғирчоқни Худо деб ўйлаб, унга ибодат қила бошлади. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.

Тарқалган видеотасвирда аёл Labubu қўғирчоқ олдида анъанавий ҳинд маросимларини ўтказиб, прасад назр қилмоқда ва чуқур ҳурмат кўрсатаётганини кўриш мумкин. Хабар муаллифининг айтишича, аёлнинг қизи онасига Labubuнинг хитой худоси эканлигини айтган. Буни эшитган она дарҳол ўйинчоққа сиғина бошлаган.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган мазкур видео турли хил фикрларга сабаб бўлган. Айрим фойдаланувчилар маданий чалкашлик устидан кулишса, бошқалари интернетда нотўғри маълумотлар қанчалик тез тарқалаётганини эслатиб ўтишган. Изоҳлар орасида чинакам эътиқод ҳатто ўйинчоқни ҳам маънавий эъзоз объектига айлантира олиши ҳақидаги кинояли ва фалсафий мулоҳазалар ҳам учраб турди.
Маданияцҳуносларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар глобаллашув ва ижтимоий тармоқлар турли маданиятларнинг рамзлари ва тасвирларини қандай аралаштириб юбориши, баъзан кулгили ёки парадоксал вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда.
Бундан аввал Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган аукционда Labubu ўйинчоғининг ноёб намунаси рекорд даражадаги 150 минг долларга сотилгани хабар қилинганди. Ҳозирда бундай рангли Labubu дунёдаги ягона нусха ҳисобланади. Унинг шакли поливинилхлориддан (ПВХ) тайёрланган.
Изоҳ (0)