• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Мусиқа Шоу-бизнес

    Машҳурликдан воз кечиб, санъатни бутунлай тарк этган ўзбекистонлик санъаткорлар

    Санъат оламида юлдуз бўлиб, кўпчиликнинг эътиборини қозонган санъаткор ва ижодкорларнинг баъзилари машҳурлик чўққисида ўз фаолиятини тўхтатиб, ҳаётнинг бошқа йўлларини танлаган. Уларнинг ҳар бири ўз сабабларига кўра санъатдан воз кечган. Мақолада шундай юлдузлардан бир нечтасини эслаймиз.

    Актриса ва хонанда сифатида танилган Индира Билолова машҳурлик чўққисида санъатдан кетганди. 2017 йили италиялик эркак унга уйланиш учун исломни қабул қилган.

    Фото: Facebook

    Индира “Ромео ва Жулетта”, “Телба” ва “Фериде” каби фильмларда суратга тушган. Унинг “Севги”, “Севади”, “Дунё”, “Айтолмайман” ҳамда Абдували Ражабов билан куйлаган “Муҳаббат қиссаси” дуэти ҳит бўлган.

    Фото: Facebook

    “Вақф” хайрия жамоат фонди директори Сардор Раҳимхон ҳам собиқ хонанда. Унинг асл исми Санжар Раҳимов. У машҳурлик чўққисида санъатни тарк этиб, ҳаётида янги бурилиш ясади. 

    Фото: “Даракчи.уз”

    Хонанда кўпгина давлат тадбирларига қатнашиб, концертлар берган. “Ўзбекконцерт” томонидан уюштирилган бир тадбирга қатнашмагани сабабли лицензиясидан маҳрум этилган. Кейинчалик у шоу-бизнесни тарк этганини эълон қилган.

    Санъаткорнинг “Ишонмасман”, “Маликам, энди қара”, “Санамжон”, “Нархи қанча меҳрни айтинг”, “Фаридам” каби қўшиқлари ҳит бўлган. 

    2019 йилдан хайрия-инсонпарварлик ишларига бошчилик қилиб келмоқда. Унинг бошчилигида “Юрак амри” инсонпарварлик лойиҳаси ташкил этилган.

    Фото: YouTube

    “Виа Мароканд” гуруҳидаги Асал ҳам санъат билан хайрлашганлардан. У ижодини тўхтатиб, ҳаттоки 1 миллион 400 минг обуначиси бор Instagram саҳифасини ҳам дуэтдошига қолдириб кетган. Маълумотларга кўра, Асал оила қуриш арафасида шу қарорга келган экан.

    Гуруҳнинг “Севиб қолдим”, “Ҳамма ҳаракатда”, “Танимадингми?” каби қўшиқлари ҳит бўлган. 

    Фото: Instagram
    Фото: YouTube

    Актёр Акбархўжа Расулов ҳам санъатни тарк этган. Унинг кинофильмдаги илк роли “Хўжа Насриддин: ўйин бошланди” фильми бўлиб, унда эпизодларда кўриниш берган. Кейинчалик “Йўқолган одам”, “Иблис девори”, “Пойма-пой”, “Кечиккан ҳаёт”, “Севгинатор 2” “Мендирман Жалолиддин” каби фильмларда рол ижро қилган.

    Фото: Киномания
    Фото: Instagram

    Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Зилола Ғуломова ҳам машҳурликдан воз кечиб оддий ҳаётни танлаган. 

    Зилола Ғуломова 2019 йилда “Жанговар қайнона” телесериалида ва 2021 йилда “Аёл қасоси” фильмида бош ролларда суратга тушди. Шунингдек, “Жумбоқ” (2021), “Телба ошиқлар” (2019), “Соддагина қиз” (2013) каби фильмларда ҳам роллар ижро этган.

    Фото: Kino-teatr.ru
    Фото: Kino-teatr.ru

    “Миллион” кулги жамоасининг собиқ аъзоси Миркомил Мусаев бир вақтлар ўзининг саҳнадаги ҳазил-мутойибалари билан томошабинларнинг қалбини забт этган эди. Аммо у кейинчалик санъатдан четга чиқиб, саҳнага чиқишни тўхтатди. Айни пайтда у шахсий ҳаётига кўпроқ эътибор қаратмоқда.

    Фото: YouTube
    Фото: “Дарё”

    Алишер Ботиров ҳам “Миллион” кулги жамоасининг машҳур аъзоларидан бири бўлган. Унинг актёрлик маҳорати кўплаб мухлислар томонидан эътироф этилган. Аммо у ҳам саҳнани тарк этган. Унинг санъатдан кетиши сабаблари аниқ айтилмаган бўлса-да, ҳозирда омма орасида камнамо бўлиб қолган.

    Фото: Championat.uz
    Фото: YouTube

    Мадина Мумтоз

    Фото: Instagram

    Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз ҳам санъатни бутунлай тарк этган. У турмуш ўртоғининг талаби билан фақат аёллар иштирок этадиган тўйларда қўшиқ куйларди. Аммо бир йилдан буён бундай тўйларда ҳам иштирок этмаяпти.

    Мадина Мумтознинг ошпазлик курслари онлайн тарзда ўца-да, унга талаб ниҳоятда юқори. Шу билан бирга, унинг “Осиё султон” номли келин кўйлаклари салони ҳам бор.

    Севара

    Фото: Instagram

    Хонанда Севара ўзбек шоу-бизнесида ёниб чиққан хонандалардан бири эди. Афсуски, унинг ижоди узоққа чўзилмади. У оила қуриб, фарзандли бўлгач, санъатни тарк этди.

    У айни кунларда Сафина исмли қизалоғининг парвариши ва “Марям” номли интернет дўконининг фаолияти билан банд.

    Достон Убайдуллаев

    Фото: Instagram

    Хонанда Сардор Раҳимхоннинг хайрли лойиҳаларига бош қўшган ҳамкасби Достон Убайдуллаев ҳам кўп ўтмай санъатни бутунлай тарк этди. Хонанда билан боғланиб, нималар билан бандлигига қизиқдик. Аммо у ҳеч қандай тижорат иши билан шуғулланмаётгани ва илм ўрганаётганини маълум қилди.

    Ирода Иралиева

    Фото: Instagram

    Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган “Мини юбка-2” қўшиғи билан халққа танилган хонанда Ирода Иралиева ҳам санъатни бутунлай тарк этган. Айни дамда у уч фарзанднинг онаси ва гўзал оиланинг бекаси ҳисобланади. Собиқ хонанда интервьюларининг бирида узоқ йил бефарзанд бўлгани ва Ҳақ йўлини танлагач, Аллоҳ унга ўғил фарзанд инъом этгани ҳақида сўзлаб берганди. У бор эътиборини илм ўрганиш ва фарзандларининг тарбияси билан шуғулланишга сарфлаётганини билдириб ўтган.

    Бону

    Фото: YouTube

    “Қора тун” ва “Афсона” қўшиқлари билан танилган хонанда Бону ҳам аллақачон санъатни тарк этган. Айни машҳурлик чўққисига эришганда суд иши ва жиддий хасталиги боис унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетган.

    У соғайгач, машина ва кўчаларга кичик реклама эълонларини тарқатиш билан шуғулланадиган фирмага ишга кирган. Ҳозирда шу фирманинг кичик ҳисобчиси бўлиб фаолият юритади.

    Диёрбек Маҳкамов

    Фото: uz24.uz

    Болалик чоғидан катта саҳнага чиқиб Шуҳрат Қаюмов, Манзура каби машҳур ижодкорлар билан дуэт куйлашга муваффақ бўлган. Афсуски, у ижодини 2016 йилда якунлаган.

    Шерзод Бин

    Фото: YouTube

    Шерзод Бин тахаллуси билан ижод қилган комик актёр Шерзод Саидалиев ҳам санъатни бутунлай тарк этган. У айни кунларда онаси ва турмуш ўртоғи билан бирга АҚШда истиқомат қилади.

    Камола Арслонова

    Фото: “Дарё”

    “Опа-сингиллар” сериалида Диёра ролини ижро этган Камола Арслонова ҳам санъатни бутунлай тарк этган. У саккиз йилдан буён Туркиянинг Измир шаҳрида яшайди. У Месут исмли кичик тадбиркорга турмушга чиққан. Уларнинг Ахсен исмли қизи бор.

    Камола Арслонова қўл меҳнати билан шуғулланади, шу билан бирга, онлайн дарс ўтиб ҳунарини бошқаларга ҳам ўргатади. 

    30 май, 16:17   Изоҳ (0)   5546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Машҳур#Юлдуз#Санъат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Туташ тақдирлар», «Зебузар» ва раққосалар бош ролларни ижро этган бошқа машҳур фильм ва сериаллар (видео)

    14.04.2022, 17:41

    «Мен кўзига нур тилаган Нурзидаман». Болалигида Тошкентда кўчада тонг оттирган ва бугун Андреа Бочелли билан дуэт куйлашни орзу қилаётган Нурзиданинг иқрорлари (ви...

    07.08.2022, 18:01

    Актриса бўлишни истамаган, бахтини иккинчи турмушидан топган, машҳур хонанданинг невараси Шаҳзода Матчонова 35 ёшда (фото, видео)

    08.08.2022, 16:33

    Instagram: 55 минг долларга машина олган Лола, Дилдора Ниёзовага аталган сюрприз, актриса эканлигидан пушаймон бўлган Райҳон Уласенова

    16.09.2022, 22:51

    Instagram: Мадинада ўзбек мухлисасидан совға олган Феруза Норматова, туғилган кунини нишонлаган хонанда Асал, гардеробини кўрсатган Малика Равшанова

    12.11.2022, 22:45

    Саҳна ортидаги жанжал, Ситоранинг келинсаломи, «Марио» ва «I операцияси». «Дизайн шоу»нинг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

    07.12.2022, 18:47

    Хонанда Малик учта институтдан йиқилгани, тўйларда пул тергани ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 14:30

    Миркомил Мусаев ҳаммадан узр сўради, меҳмон санъаткор ажаблантирди. “Миллион”нинг YouTube’га чиқмайдиган янги концертидан репортаж (видео) 

    03.05.2023, 20:43

    2 ёшидан санъатга қадам қўйган, отасидан эрта айрилган ва бахтини иккинчи турмушидан топган Райҳон Ғаниева 45 ёшни қарши олди (фото)

    19.09.2023, 19:03

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    27.11.2023, 18:44

    2023 йилда қиз узатиб, ўғил уйлантирган машҳурлар (видео)

    03.01.2024, 11:53

    Онаси саратондан вафот этган, грек қиз билан никоҳидан бахт топган, “Ватан”даги Қурбон роли учун курашган актёр Бобур Йўлдошев 45 ёшда (фото, видео)

    17.01.2024, 13:20

    Кинода ярқ этиб кўринган ва кейин “йўқолиб қолган” актрисалар (фото)

    16.08.2024, 17:12

    Абдулла Авлонийнинг авлоди, Зокировлар сулоласининг келини, икки санъаткорнинг онаси, актриса Гавҳар Зокирова 75 ёшда (фото)

    12.09.2024, 15:54

    Кетрин Зета-Жонс 55 ёшда: машҳур актриса йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    27.09.2024, 15:45

    “Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

    23.10.2024, 23:08

    Голливуднинг машҳур актёрлари ўртасидаги кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган муносабатлар

    02.11.2024, 13:55

    Фото: Ўзбекистон тарихига оид 114 дона ноёб фотосуратларнинг илк намойиши бошланди

    04.11.2024, 18:40

    Бобоси Ҳиндистон бош вазири, отаси сиёсий арбоб бўлган ҳинд актрисаси — Маниша Койрала қандай қилиб матонат рамзига айланди? 

    13.11.2024, 16:25

    Алиса Фрейндлих 90 ёшда: уруш даҳшатларини бошдан кечирган, Ленинград қамалидан омон қолган актрисанинг муваффақият ҳикояси

    10.12.2024, 17:35

    Етти йиллик “запрет”, рассомчиликдан кетиш ва кутилмаган юрак хуружи. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаймиз (фото, видео)

    14.12.2024, 17:46

    Бурак Ўзчивит 40 ёшда: ажойиб умр йўлдош ва меҳрибон ота, фотограф ва коллексионер ҳақида нималар маълум?

    24.12.2024, 18:58

    Отасидан эрта айрилган, севган қизига уйланолмаган ва фарзандли бўлишни 15 йил кутган Самандар Ҳамроқулов 46 ёшда (фото, видео)

    27.12.2024, 18:44

    “Муҳаббат синовлари”даги Рухшона, “Паноҳ”даги Гулноза. Ёрқин образлари билан танилган актрисалар ҳозир қаерда? (фото)

    30.12.2024, 14:06

    2024 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар  

    31.12.2024, 10:45

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 15:59

    Қаҳвахонада ишлаган, моделлик қилган, уйланганини яширган: “Калмар ўйини” юлдузи Ли Жон Же ҳақида нималар маълум?

    15 январ, 17:55

    Женнифер Энистон 56 ёшда: актрисанинг онаси билан жанжали, муваффақиятсиз никоҳлари ва нега фарзандли бўлолмаслиги ҳақида

    14 феврал, 12:53

    Юлдуз Усмонова билан ораси бузилган, 22 кишига автомобиль совға қилган ва Аҳмадбойдан куйган Дилфуза Исмоилова 57 ёшда (фото, видео)

    17 феврал, 12:30

    Ҳаммаси шундан бошланди: машҳур турк актёрларнинг биринчи роллари

    4 март, 14:42

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55

    Болливуддаги “таниш-билиш”: Ҳинд киноси юлдузларининг санъат йўлини танлаган фарзандлари

    25 март, 16:40

    Бош қаҳрамонни раққосалар ижро этган машҳур ўзбек фильмлари 

    29 март, 15:59

    Леонардо Ди Каприо, Меган Маркл ва бошқа киноюлдузларининг ноодатий ҳоббилари 

    14 апрел, 13:12

    Муваффақиятсиз турмуш, депрессия ва ортиқча вазн билан кураш: Нилуфар Усмонова ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    8 апрел, 14:55

    Ўз акси, сақич ёки қуймоқдан қўрқадиган юлдузлар: машҳурларнинг ғайриоддий фобиялари

    15 апрел, 17:55

    Юлдузларнинг қиёфадошлари: Бейонсе, Эминем ва Рианага “эгизаклар” нимага керак? 

    7 май, 13:10

    Билли Айлиш, Рианна ва саҳнада рақсга тушишдан қўрқадиган бошқа хонандалар

    7 май, 19:12

    Саҳна ва машҳурликни ёқтирмайдиган одамови юлдузлар

    14 май, 12:16

    “Матрица”даги ролини рад этган, ҳалокатли цунамидан омон қолган “иккинчи Брюс Ли” — хитойлик актёр Жет Ли ҳозирда нима билан банд?

    9 май, 13:12

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    10 май, 14:40

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    10 май, 11:31

    Ҳар кимни “нокаут” қилиб қўяди: жанг санъатини эгаллаган машҳур хонанда ва актрисалар

    10 май, 18:50

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    10 май, 22:15

    Ҳоланд автопаркини яна бир қимматбаҳо машина билан бойитди (фото)

    14 май, 08:25

    Юрий Никулиннинг қайси сўзлари туфайли “Кавказ асираси” суратга олинмай қолиши мумкин эди?

    16 май, 21:35

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    17 май, 10:50

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    21 май, 08:00

    Туркиянинг энг мустаҳкам юлдузли жуфтликлари

    21 май, 16:00

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Ким Кардашьян 44 ёшида ҳуқуқшунос дипломига эга бўлди

    22 май, 17:54

    Ўзбекистонда 10 нафар хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан айрилади 

    22 май, 18:10

    “Фарзандларимнинг тарбиясида кўп иштирок этолмаганман”. Зоҳида Умарова ўғли Ёрқинхўжа ва қизи Мадлен ҳақида

    28 май, 18:01

    Бейонсе, Гага ва Рианна: машҳурлар саҳнага чиқиш олдидан қандай тайёргарлик кўради?

    26 май, 13:14

    Дунёнинг энг муваффақиятли 5 та рэп ижрочиси

    26 май, 23:30

    Хонанда Бритни Спирс хусусий самолётда тўполон кўтарди

    26 май, 16:40

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Энг омадсиз трансфер, қария тўпурар ва 36 соат ичида эришилган илк соврин — Модричнинг Мадриддаги фаолияти ҳақида

    27 май, 12:05

    Хориждан уй сотиб олган ўзбекистонлик машҳурлар

    28 май, 18:57

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    27 май, 22:20

    Энг машҳур анимеларидан бири “Сейлор Мун” ҳақидаги ҳикояни ким ўйлаб топган?

    28 май, 09:48

    Hermes 15 минг долларлик қулоқчинларни тақдим этди

    27 май, 19:55

    Ҳаётни тубдан ўзгартириб юборган даҳолар ҳақидаги 6 та фильм ва сериал

    29 май, 18:55

    Бу кадрлар тасодифан ўйлаб топилган: актёрларнинг энг машҳур импровизациялари

    29 май, 14:50

    Appleʼда “Уйғониш даври”: компания 2027 йилда қандай гаджетларни тақдим этади? 

    28 май, 15:55

    Моргдан цирккача: Голливуд юлдузларининг 7 та кутилмаган касби

    28 май, 17:41

    Билли Айлиш American Music Awards 2025 да еттита мукофотни қўлга киритди

    28 май, 12:20

    Гули Хоним Шайх “Лондон шаҳри эркин фуқароси” унвони билан тақдирланган биринчи ўзбек аёли бўлди

    28 май, 10:56

    Америкалик 32 ёшли хонанда Деми Ловато турмушга чиқди

    28 май, 15:26

    Ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур ака-укалар

    29 май, 17:10

    Шавкат Мирзиёев академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    28 май, 16:48

    Бутун интернетни ҳаяжонга солаётган машҳур жойлар аслида қандай кўринишда?

    29 май, 11:19

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    28 май, 23:41

    Бирга суратга тушиш 550 доллар: Уилл Смит саҳнага қайтмоқда

    29 май, 15:16

    Шахсий курорт, голф клуби ва алоҳида ошпаз: Голливуд юлдузларининг режиссёрларга қўядиган ноодатий талаблари

    29 май, 09:59

    Бир нечта машҳур фильмларда унумли фойдаланилган костюм ва аксессуарлар

    29 май, 12:13

    Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия музейларининг бир асрлик ноёб суратлари кўргазмаси очилди

    29 май, 14:06

    Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони “Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти” кўргазмасида бўлди (фото)

    29 май, 15:39

    117 кун давом этган очлик — совет тузуми танқидчиси бўлган ёзувчининг тақдири қандай кечганди?

    29 май, 19:00

    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

    29 май, 21:00

    iPhone 16 модели 2025 йилда дунёдаги энг кўп сотилган смартфон бўлди

    30 май, 10:24

    Актёр бўлмаганда, фильм ҳам бўлмасди: Голливуд юлдузлари учун махсус яратилган роллар

    30 май, 09:26

    Land Rover ўзининг янгиланган Defender моделини тақдим этди

    30 май, 08:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Симоне Инзаги “Ал-Ҳилол” билан келишувга эришди

    Спорт | 3 июн, 20:45

    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

    Реклама | 3 июн, 19:30

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    Дунё | 3 июн, 20:40

    Россияда Леонардо Ди Каприонинг қиёфадоши суратга тушган фильм тақдим этилди

    Лайфстайл | 3 июн, 20:20

    Volkswagen Германияда 20 минг ходимини ишдан бўшатади

    Дунё | 3 июн, 20:03

    Кондиционер ёқилганда деразани ёпиш керакми?

    Лайфстайл | 3 июн, 19:45

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.