• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бош қаҳрамонни раққосалар ижро этган машҳур ўзбек фильмлари 

    Санъат оламини танлаган киши борки, ўзини шу соҳанинг бошқа йўналишларида ҳам синаб кўргиси келади. Ўзбек раққосалари орасида бир қанча кино ва клипларда суратга тушиб, актриса сифатида ҳам ўз мухлисларини топганлар кўпчиликни ташкил этади.  

    “Туташ тақдирлар”даги Раъно

    2009 йилда экран юзини кўрган “Туташ тақдирлар” сериалида раққоса қиз Раъно ролини ижро этган дебютант Нафиса Мамадиёровага мазкур лойиҳа чинакам машҳурлик олиб келган.

    Фото: “Дарё” 

    — “Туташ тақдирлар”да рол ўйнашим жуда қизиқ кечган. Ҳамма қизлар сериалда суратга тушишга интилса, мен бирор марта ҳам орзу қилмаганман. Фарғона давлат санъат билим юртини битириб, Ўзбекистон Қуролли кучлари ансамблида раққоса бўлиб ишлардим. Бир куни устозим Зиёда Мадраҳимованинг олдига режиссёр Замира Бегимқулова келиб, рол учун раққоса қиз излаётганини айтибди. Шунда устозим “Майли, қизларни кўринг, мос келганини айтарсиз”, дебди. Замира опа анча вақт машғулотимизни кўриб, кейин Зиёда Мадраҳимовага менинг ташқи кўринишим маъқул келганини таъкидлаган. Зиёда опа кулиб, “Мен ҳам сизга Нафисани тавсия қилмоқчи эдим”, деган экан. Рости, сериалда суратга тушишни умуман истамадим. Шунда устозим, “Мен ёнингда бўламан, раққоса қизнинг ички кечинмаларини очиб беришинг керак”, деб тушунтиргандан кейин ролга рози бўлганман.

    Суратга олиш жараёнлари осон кечмаган. Ҳаётда отасиз ўсганим учун ота билан қиз ўртасида қандай муносабат бўлишини билмасдим. Шу боис марҳум санъаткор Ҳошим Арслоновни бир оз қийнаб қўйганман. Кейин йиғлаш саҳналари қайта-қайта суратга олинишига тўғри келган, дейди у.

    Нафиса Мамадиёрова мазкур сериалдаги ижросидан кейин кино оламида кўринмай кетганига қуйидагича изоҳ берди:

    — “Туташ тақдирлар” оммага тақдим этилгач, турмушга чиқдим. Ундан кейин ҳам бир-икки марта ролларга таклиф этишди. Аммо оилавий шароитим сабаб уларни рад этдим. Чунки турмушга чиққан аёлнинг ўзига яраша ширин ташвишлари кўп бўлади. Агар “декрет” таътилларини инобатга олмаса, ижодни тўхтатмаганман. Шунчаки бор эътиборимни ўз касбим — раққосаликка қаратганман.

    “Марғиёна”дан “Меҳмонхона”гача

    Ўзбекистон халқ артисти Саида Мансурхўжаева 16 ёшида реклама ролигида суратга тушади. Аммо бу лойиҳадаги иштироки омадсиз чиқади. Бир оз вақт ўтиб, аниқроғи, 1996 йилда режиссёр Пўлат Файзиев “Марғиёна” фильмига таклиф этади. Картинадаги роли унга омад олиб келади ва 1998 йил Зулфиқор Мусоқовнинг “Кичкина табиб”ида Шаҳноза ролини ўйнайди.

    Фото: Instagram 

    Саида Мансурхўжаева 2006 йилда яратилган “Гўзаллик сири” фильмидаги рассом қиз роли орқали актриса сифатида янада танилади. Унинг қаҳрамони Лайло машҳур рассом ва дизайнерга айланиб, Франциядаги халқаро кўргазмада иштирок этади ва шуҳрат қозонади.

    Орадан анча вақт ўтиб, “Меҳмонхона” сериалида ҳам суратга тушган ижодкор “Саида” номли профессионал рақс мактабида ёшларга рақс сирларини ўргатиб келмоқда.

    Актриса сифатида танитган “Зебузар”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Қурбонова ҳам бир қанча киноларда актрисалик маҳоратини синовдан ўтказган. У “Зебузар” картинасида одам савдоси қурбонига айланиб, номуси топталган қаҳрамон, яъни Зебузар ролини ижро этади ва актриса сифатида танилади. Ижодкор кино оламига кириб келиши ҳақида шундай дейди:

    Фото: Instagram 

    — 2004 йили “Бир кам дунё” телесериалига кастингга чақиришган. Саксондан зиёд профессионал актрисалар орасида омадим кулиб, синовдан ўтганман. Бу илк ролим эди. Актрисалик қобилиятимни илғаган режиссёр Санжар Бобоев актёрлик бўйича ўқишимни маслаҳат берган. Унинг фикридан сўнг оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига биринчи йилиёқ ўқишга кирганман. Талабалик давримда режиссёр Ойбек Вейсал ўғли “Муҳаббатим — қисматим” телесериалига таклиф қилган.

    Мазкур картинадан сўнг Наби Ҳошимовнинг “Зебузар” фильмида бош ролни ижро этганман. Ушбу картина катта экранларга чиққач, кўча-кўйда аёллар кўриб қо­лишса, “Пешонанг бунчалик шўр бўлмаса-я?!”, деб ачиниб гапирарди. “Қайтиб бу каби ролларни ўйнаманг”, деганлар ҳам бўлган. Айримларнинг “Ролингизнинг тарбиявий аҳамияти бор, бундай образларни ҳам кимдир ўйнаши керак-ку!”, деган фикрларини эшитиб, хурсанд бўлганман. Лекин ролимни ўйнашдан чўчимаганман. Тўғри, баъзи саҳналарда уялганман. Аммо актриса сифатида уни рад этишга ёки суратга олиш жараёнида ролга нисбатан инжиқлик қи­лишга ҳаққим йўқ эди, назаримда.

    “Сен етим эмассан”даги Барно

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова “Сен етим эмассан” ва “Оқ ёлли от ҳақида баллада” кинокартиналарида рол ўйнаган. У илк ролини 1962 йили Ўзбекистон санъат арбоби Шуҳрат Аббосов суратга олган “Сен етим эмассан” фильмида ижро этган.  Фото: Instagram 

    — Ўша пайтлар рақс мактабида ўқирдим, 12 ёшда эдим. Фильмда суратга тушишга кўп­лаб номзодлар бор эди. Уларнинг орасидан танлаб олинганимдан кейин масъулияти ҳам шунга яраша бўлган. Сўзларни юракдан айтиш, қаҳрамоним Барнонинг хатти-ҳаракатларини ишонарли ифодалаш, воқеликнинг ичига кириш талаб этиларди. Суратга олиш майдончасига боришим учун ўқитувчиларим рухсат бермаган пайтлар ҳам бўлган. Баъзан бундан жуда ранжирдим, — дейди Малика Аҳмедова.

    Рушана Султонова

    “Санам” рақс ансамблининг раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова фаолияти давомида иккита фильмда қатнашган. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўқиб юрган кезлари, яъни 1980 йили “Ўзбекфильм” режиссёрлари томонидан ўтказилган кастингда иштирок этади. Синовдан муваффақиятли ўтиб, “Комила” номли фильмда Гули ролини талқин қилади.  Фото: Instagram 

    1986 йили “Тожикфильм” киностудияси томонидан “Минг бир кеча” эртаги асосида “Шаҳризоданинг янги эртаги” фильмида суратга тушади. Тоҳир Собиров режиссёрлигидаги мазкур картинада бош балетмейстер Галия Измайлова бўлади. Унинг таклифи билан эпизодик ролга тасдиқланган Рушана фильмда арабча рақс ижро этади. “Шаҳризоданинг янги эртаги” Қрим ва Душанбеда тасвирга олинган.

    Паризода

    “Ниҳол” мукофоти совриндори Паризода илк марта “Севги — бу ҳаёт” киносида рол ўйнаган. Бироқ фильм кутилганидек муваффақиятли чиқмаган. Шунга қарамай, у актрисалик маҳоратини ошириш мақсадида турли сериалларда суратга тушган. Лекин уни халққа клиплардаги роллари ва рақслари танитган.

    “Сени излаб”даги Наргиза

    1989 йили ўтказилган “Ўзбекистон маликаси” танловида ғолиб бўлган Наргиза Олимова ҳам раққоса сифатида элга танилган. У 1991 йили биринчи марта бўлиб ўтган Мустақиллик байрамида “Ҳумо қуши” рақсини ижро этади. Давлат тадбиридаги рақси билан ҳам мухлислар орттиради. Фото: Instagram 

    1991 йил шоира ва адиба Саида Зуннунованинг “Гўдак ҳиди” ҳикояси асосида суратга олинган “Сени излаб” фильми учун ўтказилган кастингда қатнашади. Лола Элтоева, Раъно Зокирова, Мадина Мухторова каби кўплаб актрисалар иштирок этган синовдан омадли ўтиб, ролга тасдиқланади. Бу рол уни актриса сифатида халққа танитади.

    Наргиза Олимова кейинчалик “Қасамёд куни” киноси ва “Ёдгор” сериалида ҳам рол ўйнаган.

    Салбий роллар ижрочиси Гулшан Қурбонбоева

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулшан Қурбонбоева раққосаликдан ташқари қатор кинолойиҳаларда ҳам суратга тушган. “Марғиёна”, “Юлдузингни бер осмон” фильмлари ва “Чархпалак” телесериалида қатнашган.

    Фото: Instagram 

    Асосан салбий ва енгилтабиат аёллар ролини талқин қилган раққоса режиссёр Рустам Саъдиев билан кўпроқ ҳамкорлик қилган. Хусусан, Юлдуз Усмонованинг “Ачом-ачом” қўшиғи клипида ва “Муҳаббат синовлари-1”, “Барон-2” киноларида рол ижро қилган.

    Гулшан Қурбонбоева катта ва ўрта авлод вакилларига яхши таниш. У 20 йилдан буён Америкада яшаб, фаолият юритаётгани туфайли ёш авлод деярли танимайди.

    Клиплар орқали танилган Зарина Йўлдошева

    Кейинги пайтларда машҳур хонандаларнинг клипларида фаол бўлаётган ёш истеъдод эгаси Зарина Йўлдошева ҳам аслида раққоса бўлиб, у Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини тамомлаган. Фото: Instagram 

    — 2017 йили ансамблимиз билан Юлдуз Усмонованинг “Эй азиз инсон” концерт дастурида иштирок этганмиз. Юлдуз опа созандалар билан машқ қилаётганида бир четда завқланиб қўшиққа рақс тушганман. Шунда Юлдуз опа ёнларига чақириб, шу қўшиққа якка рақс тушсин, деган.

    Бир неча ойдан сўнг, ярим кечаси Юлдуз Усмонованинг маъмури қўнғироқ қилиб, қайсидир актриса клип съёмкасига келолмагани ва ўрнига мен суратга тушишимни айтди. Рости, бу таклифга кўнишим осон бўлмади. Суратга олиш ишлари бор-йўғи 30-40 дақиқа давом этди. Съёмкадан сўнг клипдаги эпизодим учун 50 доллар беришди. Бу 17 ёшимгача топган энг кўп пулим эди. Мана шу воқеадан сўнг клиплардан таклиф тушса, рад этмайдиган бўлдим, — дейди Зарина Йўлдошева.

    У хонанда Зиёданинг “Тор кўча” клипи орқали томошабинлар эътиборига тушди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Мен сени севаман”, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Билмади” каби кўплаб тароналарга олинган клипларда рол ўйнаган. Актрисаликка қизиқиши ортган Зарина “Ўжар ҳомиладор” сериалида бош ролни ҳам ижро этган.

    29 март, 15:59   Изоҳ (0)   27540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муҳаббат Қурбонова#Зарина Йўлдошева#Паризода

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Абдулазиз Каримдан кечирим сўраган Самандар, Муниса Ризаеванинг Туркиядаги саргузаштлари, Гулсанам Мамазоитовадан янги қўшиқ

    20.08.2021, 22:27

    Instagram: Достонбек Эргашевга тўн кийдирган Dili.me, туғилган кунини нишонлаган ва саёҳатдаги машҳурлар

    20.11.2022, 22:53

    Instagram: Марям Тиллаевага ўзбекчани ўргатаётган Liil Хуррамов, сёмкада калтак еган Дурдона Қурбонова, Хонзодадан Ҳалима Ибрагимовага пародия 

    06.02.2023, 23:05

    Раққоса Муҳаббат Қурбонова нима учун фақат Равшан Комиловнинг клипларида суратга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди 

    01.03.2023, 14:37

    “Боламнинг она дейишини кутиб яшаяпман”. Фарзанди оғир хасталикка чалинган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари 

    29.03.2023, 16:54

    Зебо Наврўзова “Бўрилар”нинг давоми — “Супер дада” фильмининг тақдимотини ўтказди (видео) 

    25.08.2023, 15:42

    Instagram: Янги уйидаги ҳашаматли гардеробини кўрсатган Муниса Ризаева, янги машинали бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзовага аталган сюрприз 

    15.09.2023, 22:10

    Ўзбекистонда Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фуқаролар мукофотланди

    22.03.2024, 12:04

    Instagram: Мирзабек Холмедов неварали бўлди, Райҳон Йигитали билан муносабатларига ойдинлик киритди, Муниса Ризаева янги клип ишламоқда

    20.06.2024, 10:58

    “Ота-онам билан боғлиқ армонларим кўп”. 15 ёшида Юлдуз Усмонованинг назарига тушган, устозига келин бўлган доцент раққоса Муҳаббат Қурбонова 37 ёшда (фото, видео)

    31.08.2024, 16:45

    Instagram: Жаҳонгир Позилжонов хонадонида тўй, Юлдуз Усмонова ҳарбий форма кийди, Ойдин Юсупованинг орзуси ушалди

    25.09.2024, 09:45

    Instagram: Шаҳзод Султонов уйланмоқда, Муҳаббат Қурбонова ва Мавлуда Ҳикматова янги машинали бўлди

    10.10.2024, 10:32

    Ўрни билинаётган Ҳалима, саҳнадаги баҳор нафаси ва махсус гримхона: Юлдуз Усмонованинг янги концертидан репортаж (видео) 

    10 феврал, 20:09

    Ўзбекистонлик машҳурларнинг таниқли келинлари (фото)

    13 март, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзавтосаноат” Damas заводида ишлаб чиқариладиган янги автомобиль юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 май, 13:39

    “Манчестер Сити” Вирцнинг вакиллари билан музокара ўтказган

    Спорт | 14 май, 13:25

    “Рашк ақлдан устунлик қилган”. Сўнгги кунларида малика Диана атрофида нега папарацци кўп бўлган?

    Шоу-бизнес | 14 май, 13:24

    Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка 342 млрд сўмлик зарар етказилди

    Ўзбекистон | 14 май, 13:04

    Трамп ҳибсдаги 200 дан ортиқ венесуэлаликни депортация қилади

    Дунё | 14 май, 12:56

    Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди (видео) 

    Дунё | 14 май, 12:29

    Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 май, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.