• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Кинода ярқ этиб кўринган ва кейин “йўқолиб қолган” актрисалар (фото)

    Кино оламида ярқ этиб кўзга кўринган-у, қандайдир сабаблар билан кўринмай қолган ижодкорлар кўп. Аслида, кўпчилик эришган муваффақиятини давом эттиришни истайди. Аммо бошига қўнган омад қушини ушлаб қолишни истамайдиганлар ҳам бор.

    “Сени излаб”даги Наргиза

    Коллаж: “Дарё”

    1989 йили ўтказилган “Ўзбекистон маликаси” танловида ғолиб бўлган Наргиза Олимова ҳам раққоса сифатида элга танилган. У 1991 йили биринчи марта бўлиб ўтган Мустақиллик байрамида “Ҳумо қуши” рақсини ижро этади. Давлат тадбиридаги рақси билан ҳам мухлислар орттиради.

    1991 йил шоира ва адиба Саида Зуннунованинг “Гўдак ҳиди” ҳикояси асосида суратга олинган “Сени излаб” фильми учун ўтказилган кастингда қатнашади. Лола Элтоева, Раъно Зокирова, Мадина Мухторова каби кўплаб актрисалар иштирок этган синовдан омадли ўтиб, ролга тасдиқланади. Бу рол уни актриса сифатида халққа танитади.

    Наргиза Олимова актрисаликни давом эттирмаган бўлса-да, маданият соҳасида ишлайди.

    “Кўнгил кўчалари”даги Суқсур

    Коллаж: “Дарё”

    Актриса Гўзал Файзиева 27 йил аввал эфир юзини кўрган “Кўнгил кўчалари” сериалида Суқсур роли билан томошабинлар эътиборини қозонган.

    — Аслида, Суқсур илк ролим эмасди. Институтнинг 3-курсида таҳсил олаётганимда Толиб Ҳамидов режиссёрлигидаги “Қабрдаги хазина” номли 4 қисмли видеофильмда асосий қаҳрамон Дилором ролини ижро этганман. Учинчи курсда ўқиётганимда сатира театрига ишга қабул қилиндим. Орада бир неча йил ишлаб, болаликдаги орзуларимни рўёбга чиқариш учун Ўзбек давлат драма театри (Ёш гвардия)га ишга ўтдим. “Кўнгил кўчалари” сериалига таклиф этилганда театр актрисаси эдим.

    Актриса бу ролидан кейин деярли кинода суратга тушмади. У бор эътиборини театрдаги фаолиятига қаратди.

    “Муҳаббат синовлари”даги Рухшона

    Коллаж: “Дарё”

    “Муҳаббат синовлари” фильмидаги Рухшона роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган Лобар Полвонова негадир актрисалик фаолиятини давом эттиришни истамади. Сўнгги ролини 2006 йили “Ҳаёт-мамот” фильмида ижро этди. У 2005 йилдан буён Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида либослар бўйича рассом бўлиб ишлаб келмоқда. “Алишер Навоий” спектакли ва “Фауст” операси учун яратган либослари томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

    Негадир у омма эътиборида бўлиш ва актрисалик фаолияти ҳақида интервью беришни истамайди. Шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ҳам сир сақлайди.

    “Тубанлик” фильмидаги Дилроз

    Коллаж: “Дарё”

    Асли фармацевтика соҳасида таҳсил олган Зиёда Худойқулова кичик тасодиф сабаб кино оламига кириб қолган. Режиссёр Ҳилол Насимов Лола Элтоевага ўхшашлиги сабаб уни “Тубанлик” фильмига таклиф этган. Фильм катта муҳокамаларга сабаб бўлди ва актрисага иккинчи фильмда ҳам рол ижро этиш бахти насиб этди. У Алишер Узоқовнинг “Кузда гуллаган дарахт” фильмида суратга тушди.

    Бундан ташқари, у Шаҳзоданинг “Шунчаки”, “Мен ўша”, Ойбек ва Нигоранинг “Хавотирдаман” клипларида ҳам суратга тушган. Оилали бўлгач, санъатни бутунлай тарк этди ва фарзанд тарбияси билан банд.

    “Кичкина табиб”даги Шаҳноза

    Коллаж: “Дарё”

    Ўзбекистон халқ артисти Саида Мансурхўжаева 16 ёшида реклама ролигида суратга тушади. Аммо бу лойиҳадаги иштироки омадсиз чиқади. Бир оз вақт ўтиб, аниқроғи, 1996 йилда режиссёр Пўлат Файзиев “Марғиёна” фильмига таклиф этади. Картинадаги роли унга омад олиб келади ва 1998 йил Зулфиқор Мусоқовнинг “Кичкина табиб”ида Шаҳноза ролини ўйнайди.

    Саида Мансурхўжаева 2006 йилда яратилган “Гўзаллик сири” фильмидаги рассом қиз роли орқали актриса сифатида янада танилади. Унинг қаҳрамони Лайло машҳур рассом ва дизайнерга айланиб, Франциядаги халқаро кўргазмада иштирок этади ва шуҳрат қозонади.

    Орадан анча вақт ўтиб, “Меҳмонхона” сериалида ҳам суратга тушган ижодкор “Саида” номли профессионал рақс мактабида ёшларга рақс сирларини ўргатиб келмоқда.

    “Журналист” сериалидаги Умида

    Коллаж: “Дарё”

    2019 йили эфирга узатилган “Журналист” сериали кўплаб ёш ижодкорларни халққа танитди, десак муболаға бўлмайди. Шулардан бири — Мадина Ниғматуллаева. Сериалда Умида ролини ижро этган Мадина аслида ҳаётда мухбир сифатида фаолият юритарди. Унга сериалдаги иштироки кўпроқ омад олиб келди.

    Аммо у актрисаликни давом эттиришни истамади. Оила қургач, бор эътиборини психология соҳасига қаратди. Ҳозирги кунда унинг психологик маркази бор. У спортчи актёр Маҳмуд Турсунов билан оила қурган, уларнинг бир қизи бор.

    “Ёдгор”даги Санобар

    Коллаж: “Дарё”

    Ҳилол Насимов режиссёрлигидаги “Ёдгор” фильми 2003 йилда суратга олинган. Унда Санобар ролини ижро этган Камола Умархўжаева эса шу ролидан кейин АҚШга кўчиб кетган ва ундан кейин бирорта фильмда суратга тушмаган.

    — Америкага 2004 йилда тил ўрганиш учун келганман. Бу мамлакатга келганимда инглиз тилини умуман билмасдим. Нолдан бошлаб ўрганганман. Кейин турмуш қурдим, фарзандли бўлдим. Икки фарзандли бўлганимизда турмуш ўртоғим билан ажрашдик. У билан ҳозир ҳам дўстона муносабатдамиз. Кейин иккинчи марта оила қурдим. Ҳозирги турмуш ўртоғим суриялик. Улар анча йиллар олдин АҚШга кўчиб келган. У шу ерда улғайган. Ҳозирда уч ўғил ва бир қизим бор, — дейди Камола Умархўжаева.

    “Тоҳир ва Зуҳра” фильмидаги Зуҳра

    Коллаж: “Дарё”

    “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқий фильми 1999 йилда суратга олинган. Унда бош ролларни Тоҳир Содиқов (Тоҳир) ва Паризода Бўрихўжаева (Зуҳра) ижро этган.

    Картинада Зуҳра образини яратган актриса Паризода Бўрихўжаева кино соҳасидаги муваффақиятидан сўнг Достон Убайдуллаевнинг “Туғилган кунинг”, “Ягонам” каби клипларида суратга тушган. Шундан сўнг томошабинлар актрисани бошқа бирорта клип ёки фильмда кўрмади.

    — “Тоҳир ва Зуҳра” фильмида рол ижро этганимда 14-15 ёшда эдим. Кинога кириб келишим тасодифан юз берган. Ҳеч қачон актриса бўламан, деб ўйламасдим. У пайтгача бир нечта қўшиқ айтган эдим, шоу-бизнесга қизиқардим. Умуман олганда, санъат мен учун бегона эмасди. Отам Алишер Эшонхўжаев катта давлат байрамларида режиссёр бўлганлар. Шунинг учун ёшлигим саҳнада, студияда ўтган десам, муболаға бўлмайди. Шунинг учун санъат мени ўзига ром этган.

    Саҳнага чиққанимда режиссёрлар мени кўриб, шу қиз тўғри келади, деб ўйлашган. Фильмга жуда катта кастинг бўлган. Лекин мен борган куним ўша куннинг ўзидаёқ бу ролга мени танлашган, дейди у.

    Паризода Бўрихўжаева айни кунда фотограф ва телебошловчи сифатида фаолият юритмоқда.

    “Анора” фильмидаги Анора

    Коллаж: “Дарё”

    Актёр Мурод Ражабов 2006 йили “Анора” номли фильмни суратга олади. Фильм онаси ўлимидан кейин кўплаб қийинчиликларга учраган Анора ҳақида. Ролга дебютант актриса Фотима Воҳидова танлаб олинади.

    — Болалигимдан Юлдуз Усмоновага ҳавас қилиб келаман, Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқийман, дердим. Мактаб тадбирларининг бирида машҳур санъаткорлар даврасида қўшиқ куйлаб қолдим. Улар орасида Мурод Ражабов ҳам бор эди. Табиатан жуда шўх қиз эдим, устозларга ҳам Консерваторияга киришни хоҳлашимни айтдим. Шунда Мурод Ражабов мусиқадан, ноталардан хабарим бор-йўқлиги ҳақида сўраб, актёрлик соҳасидан кетишимни маслаҳат берди. Устознинг маслаҳати билан 11-синфни тугатиб, дадам билан Тошкентга келдик.

    Ўзбекистон Санъат ва маданият университетига ўқишга кирдим. Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовнинг актёрлик курсига қабул қилиндим. Аввалига “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” каби сериалларда кичик эпизод ролларни ўйнаб юрдим. Бир куни Мурод Ражабов институт йўлагида кўриб, фильм суратга олаётгани ҳақида айтиб, кастингга боришимни сўради. Ишонсангиз, боргим келмади, сабаби чиройли актрисалар кўп эди, барибир қабул қилишмайди, деб ўйладим. Лекин устознинг раъйларини қайтармай, кастингга бориб, қўшиқ куйлаб бердим. Кастингда чиройли актрисалар иштирок этганди, ролга тасдиқланишимга ишонмадим. Аммо бир ҳафтадан кейин ролга тасдиқланганимни айтишди. “Мени тасдиқлашмаган, шунчаки ҳазиллашишди”, деб бир ҳафтагача ишонқирамай юрдим, дейди актриса.

    Фотима Воҳидова туркиялик йигит билан оила қурган. Уларнинг қизалоғи бор.

    “Туташ тақдирлар”даги Раъно

    Коллаж: “Дарё”

    2009 йилда экран юзини кўрган “Туташ тақдирлар” сериалида раққоса қиз Раъно ролини ижро этган дебютант Нафиса Мамадиёровага мазкур лойиҳа чинакам машҳурлик олиб келган.

    — “Туташ тақдирлар”да рол ўйнашим жуда қизиқ кечган. Ҳамма қизлар сериалда суратга тушишга интилса, мен бирор марта ҳам орзу қилмаганман. Фарғона давлат санъат билим юртини битириб, Ўзбекистон Қуролли кучлар ансамблида раққоса бўлиб ишлардим. Бир куни устозим Зиёда Мадраҳимованинг олдига режиссёр Замира Бегимқулова келиб, рол учун раққоса қиз излаётганини айтибди. Шунда устозим “Майли, қизларни кўринг, мос келганини айтарсиз”, дебди. Замира опа анча вақт машғулотимизни кўриб, кейин Зиёда Мадраҳимовага менинг ташқи кўринишим маъқул келганини таъкидлаган. Зиёда опа кулиб, “Мен ҳам сизга Нафисани тавсия қилмоқчи эдим”, деган экан. Рости, сериалда суратга тушишни умуман истамадим. Шунда устозим, “Мен ёнингда бўламан, раққоса қизнинг ички кечинмаларини очиб беришинг керак”, деб тушунтиргандан кейин ролга рози бўлганман.

    Суратга олиш жараёнлари осон кечмаган. Ҳаётда отасиз ўсганим учун ота билан қиз ўртасида қандай муносабат бўлишини билмасдим. Шу боис марҳум санъаткор Ҳошим Арслоновни бир оз қийнаб қўйганман. Кейин йиғлаш саҳналари қайта-қайта суратга олинишига тўғри келган, дейди у.

    Айни дамда у ҳарбий ансамблда раққоса сифатида ишлайди, аммо кино ва сериалларда суратга тушишни истамайди.

    “Паноҳ”даги Гулноза

    Коллаж: “Дарё”

    “Паноҳ” фильмидаги ва Озода Нурсаидованинг “Ёр-ёр” клипидаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Муборак Ашурбоева ҳам санъатни бутунлай тарк этган. Биздаги маълумотларга кўра, актрисанинг тўрт нафар фарзанди бор ва турмуш ўртоғи унинг санъат соҳасида фаолият юритишини истамайди.

    16.08.2024, 17:12   Изоҳ (0)   52792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тоҳир ва Зуҳра» фильми билан танилган актриса Паризода ҳозир қаерда ва нима билан банд?

    09.10.2020, 19:56

    «Тубанлик»даги Дилроз — актриса Зиёда Худойқулова нега кинони тарк этди? (фото)

    05.11.2020, 11:24

    «Кўнгил кўчалари», «Меҳробдан чаён» сериаллари режиссёри Маҳкам Муҳаммедов оламдан ўтди

    05.02.2021, 10:59

    «Муҳаббат синовлари»даги Рухшона, «Опа-сингиллар»даги Насиба ва кинода «ярқ этиб», кейин кўринмай қолган бошқа қаҳрамонлар ҳозир қаерда? (фото)

    21.10.2021, 13:54

    «Туташ тақдирлар», «Зебузар» ва раққосалар бош ролларни ижро этган бошқа машҳур фильм ва сериаллар (видео)

    14.04.2022, 17:41

    «Душманликлар кўп бўлди». «Сени излаб» фильми юлдузи Наргиза Олимова актриса бўлишни истамагани ва 25 йил раққосалик қилгани ҳақида (фото)

    08.11.2022, 18:48

    Ҳилол Насимов 61 ёшни қаршилади. Режиссёр нима учун фильмларидаги бош қаҳрамон ролини фақат ўғлига беради?

    12.02.2024, 10:50

    Instagram: Озода Нурсаидовага синглиси BMW совға қилди, Муниса Ризаева уйини, Жаҳонгир Отажонов автомобилини сотмоқда

    07.05.2024, 10:50

    “Актриса чиройли бўлиши шарт эмас, унинг юраги ишлаши керак”. “Анора” фильми билан танилган Фотима Воҳидова билан суҳбат (видео)

    22.05.2024, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.