2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида визасиз режим тўғрисидаги битим кучга киради. Унга мувофиқ, икки мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Аҳоли ва хорижий меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида, 2 июндан бошлаб NBUънинг Тошкент шаҳрида жойлашган барча валюта айирбошлаш шохобчаларида, Хитой юанини (CНЙ) сотиб олиш ва сотиш амалиётлари йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, Тошкент халқаро аэропортида жойлашган айирбошлаш шохобчалари кеча-ю кундуз ишлайди ва учиб кетиш ҳамда учиб келиш ҳудудларида жойлашган бўлиб, бу мижозларга саёҳатнинг барча босқичларида қулай хизмат кўрсатишни таъминлайди. Саёҳатчилар учишдан олдин юан сотиб олишлари ва қайтишда қолган валютани айирбошлашлари мумкин.
Ўзбекистон Миллий банки банк хизматларини янада қулай ва ҳамёнбоп қилиш орқали молиявий хизмат сифатини яхшилаш ҳамда ташқи иқтисодий ва сайёҳлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Ўзбекистон Миллий банки — доимо сиз билан бирга.
Батафсил nbu.uz сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)