• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Уларни фильмлардан ва журнал муқоваларидаги расмларидан таниганмиз. 2000 йилларнинг энг ёрқин француз юлдузларини ёдга оламиз.

    Одри Тоту

    Жан-Пьер Жене томонидан суратга олинган “Амели” фильмидаги Одри Тотуни кўриб, қанча қизлар сочларини кесган. Бироқ бир нарса аниқ: жигарранг кўзли бу ёш актриса бутун дунё учун ҳақиқий француз аёлининг тимсоли бўлиб қолди. Дастлаб у муаллифлик лойиҳаларида рол ижро этган бўлса, 2000 йиллар охирига келиб “Да Винчи коди” фильмида суратга тушиб, жаҳон миқёсидаги юлдузга айланди.

    2009 йилда Одри Тоту Chanel билан шартнома тузиб, Chanel Но.5 юзига айланди. Актриса бош ролни ижро этган “Тунги поезд” номли реклама мини-фильмини яна ўша Жене суратга олди. Кейинчалик эса Тоту “Коко Шанель” фильмида Шанелнинг ўзини гавдалантирди.

    2019 йилда актриса қатъий қарор қабул қилиб, кинодаги фаолиятини тўхтатди. Камера олдида туриш ўрнига, Тоту ўзи камера ортига ўтди ва фотосуратга бўлган кўп йиллик муҳаббатини янги касбга айлантирди. У кўп йиллар давомида, масалан, “Амели” фильмининг катта муваффақиятидан сўнг актрисадан интервью олиш учун келган журналистларни суратга олганди. 2017 йилда эса у биринчи кўргазмасини очди.

    Ҳозирда 47 ёшли Одри Тотуни эски амплуасида фақат театр саҳнасида кўриш мумкин — январь ойида актриса Освенсимда ҳалок бўлган яҳудий рассоми Шарлотта Соломон ролида намоён бўлди. У, шунингдек, Катрин Денев билан биргаликда битта фильмда суратга тушишни орзу қилади. Бошқа томондан, Тоту баъзида шахсий ҳаёти ҳақида озгина маълумот олиш мумкин бўлган суҳбатлар беради. Одри 2018 йилда қиз фарзанд асраб олди — у қизига имкон қадар кўпроқ меҳр ва эътибор беришга ҳаракат қилади.

    Ализе

    Ализе Жакотте болалигидан рақс ва қўшиқ билан шуғулланган, 15 ёшида “Янги юлдуз” танловида энг ёш ижрочи сифатида мукофот олган, Фармер-Бутонна ижодий жуфтлиги эса айнан шундай хонандани излаётган эди. 2000 йилда “Moi... Lolita” сингли чиқади ва 16 ёшли қиз аввал Францияни, сўнгра бутун Европани лол қолдиради. “Gourmandises” номли дебют альбоми платина мақомига эришади, яъни атиги уч ой ичида 300 минг нусхада сотилади.

    Бироқ Ализе кўплаб ёш ижрочиларга хос бўлган хатога йўл қўйди: у машҳурликни ҳис қилгач, Фармер ва Бутоннинг продюсерлик қарорларига қарши чиқди ва натижада улар билан алоқаларини узди.

    Устозларисиз Ализе яна бир нечта альбомлар чиқарди, аммо уларнинг биронтаси ҳам унинг дастлабки ишлари шуҳратига ета олмади. Шундай бўлса-да, қўшиқчи фаолиятини давом эттирди — у вақти-вақти билан муҳтожларга овқат етказиб беришга кўмаклашадиган “Қалб ресторанлари” жамғармасини қўллаб-қувватлаш учун концертлар беради.

    Фаолиятидаги танаффусдан сўнг Ализе умидсизликка тушмасдан, классикадан фламенкогача ва қайтадан рақсга қайтди, хореограф сифатида ишлади ҳамда 2013 йилда “Юлдузлар билан рақс” кўрсатувининг француз версиясига ташриф буюрди. Бу ажойиб муваффақият эди: дастурда қатнашиб, Ализе барча йўналишларда ғалаба қозонди. У нафақат шоу ғолиби бўлди, балки Франция миқёсида машҳурлигини қайтариб олди, бу эса унга мусиқага қайтиш имконини берди. Бундан ташқари, Ализе ўз севгисини топди.

    Икки мингинчи йиллар бошида у моделер Жереми Шатленга турмушга чиқиб, ундан қиз фарзанд кўрганди. Никоҳ анча вақт давом этди, аммо 2012 йилда эр-хотин ажрашди. “Юлдузлар билан рақс” лойиҳасида эса Ализе шериги — раққос Грегуар Лионнега кўнгил қўйди. Улар 2016 йилда турмуш қурган, яна бир қизни тарбиялашмоқда ва катта рақс мактабини очишган.

    2024 йилда у Европада бир нечта концертлар бериш учун саҳнага қайтди. 2025 йилда эса у Париждаги Олимпия концерт залида катта концерт ўтказишни режалаштирмоқда.

    Марион Котияр

    Актриса 90 йиллар охирида Люк Бессон қаламига мансуб афсонавий “Такси” фильмида бош қаҳрамоннинг жаҳлдор ва мафтункор севгилиси ролини ижро этди. Бироқ айнан 2000 йилларда дунё ўткир нигоҳли француз аёлини Франциянинг энг муҳим тимсолларидан бирини — Эдит Пиафни гавдалантиришга қодир бўлган жиддий актриса сифатида тан олди. 2008 йилда “чумчуқча” роли учун Котияр илк “Оскар”ини қўлга киритди, сўнгра режиссёр Кристофер Нолан жамоасига қўшилди.

    Марион Котияр кинодаги дастлабки муваффақиятларидан бошлаб Chanel уйига бўлган мода садоқатини сақлаб келмоқда. Бироқ унга Chanel Nо 5 атирининг реклама юзи вазифасини фақатгина 2020 йилда ишониб топширишди. Актриса “Ойда рақс тушиш” номли романтик роликда суратга тушди ва Лорде томонидан ёзилган Team қўшиғини ўзи ижро этди.

    Ҳозирда Марион Котияр Иккинчи жаҳон уруши давридаги америкалик фотомухбир Ли Миллер ҳақидаги “Ли” фильмининг премерасига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу фильмда Котияр урушдан олдинги француз Vogue журнали муҳаррири Соланж д’Аен ролини ижро этган. Бундан ташқари, актриса яқинда Артюр Онеггернинг ораториясига асосланган “Жанна д’Арк гулханда” спектакллар туркумини якунлади.

    Марион Котияр ҳам шахсий ҳаётини яширади. Актрисанинг актёр ва режиссёр Гиём Каньедан икки фарзанди бор, аммо бу маълумотлар Котиярнинг ўзининг ошкор қилишидан эмас, балки журналистларнинг изланишлари туфайли маълум бўлган. Жуфтликни ватанида “Француз Бранжелинаси” деб аташади, чунки Канье ва Котияр бир пайтлар Жоли ва Питт каби никоҳдан қочишга ҳаракат қилишади.

    Ванесса Паради

    Икки мингинчи йилларга келиб, Ванесса Паради ўзининг биринчи рақамли ҳити — ўсмирлик даврида ёзилган ““Joe le Taxi” қўшиғи билан аллақачон машҳур бўлганди. Жонни Депп билан муносабатлари бошланган пайтда Паради Европа юлдузи, Жонни эса ёш актёр эди. Икки мингинчи йилларга келиб эса, уларнинг иккаласи ҳам санъат оламининг энг эътиборли сиймоларига айланишди.

    Ванесса Парадининг актёрлик карьераси ҳар доим ҳам текис кечмаган бўлса-да, мусиқа соҳасида уни Францияда деярли ҳар доим илиқ кутиб олишган. Шундай қилиб, Паради рекорд даражада тез-тез йилнинг энг яхши қўшиқчиси унвонига сазовор бўлди (1990-, 2008 ва 2014 йилларда), жуда кўп гастролларда қатнашди ва янги альбомлар ёзди, кўпинча ёш мустақил муаллифлар билан ҳамкорлик қилди.

    Шубҳасиз, сўнгги йилларда Ванесса Парадининг номи кўпроқ унинг собиқ турмуш ўртоғи атрофидаги жанжал билан боғлиқ ҳолда тилга олинган. Жонни Депп Эмбер Херд билан ажрим сабаб судлашаётган пайтда айнан Паради уни ҳимоя қилиб чиқди ва уларнинг биргаликдаги ҳаёти давомида Депп ҳеч қачон Херднинг айбловларига ўхшаш бирор нарсани ўзига раво кўрмаганини тасдиқлади.

    Ҳозирда Ванесса Паради ёзувчи ва режиссёр Самуэл Беншетри билан турмуш қурган. 2024 йилда қўшиқчи концертлар берди. Худди онаси каби шаҳло кўзли ва жозибадор қизи Лили-Роуз Депп эса Chanel юзи ҳисобланади.

    10 май, 11:31   Изоҳ (0)   8798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #француз киноси#Одри Тоту#шоу-бизнес#актрисалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд фильмларидаги ёвуз қаҳрамонларнинг соҳибжамол қизлари (фото)

    18.09.2020, 15:45

    Замонавий Болливуд: Энг таниқли ҳинд актрисалари қандай услубда кийинади (фото)

    27.01.2021, 16:44

    «Уни масхарабоз деб билишарди. Лекин у рицарь эди». Чарли Чаплин фильмларини қандай кўриш керак?

    05.02.2022, 08:48

    «Каскадёрлик билиб туриб хавф билан ўйнашишдек гап». Ўзбек каскадёри Бахтиёр Поёнов билан соҳадаги камчиликлар ҳақида интервью (видео)

    27.01.2022, 16:41

    Кинотавсия: Оила даврасида болалар билан томоша қилиш учун 7 та ажойиб фильм (фото)

    09.06.2022, 21:49

    Нуфузли университетларни тамомлаган жаҳон киноси юлдузлари (фото)  

    04.08.2023, 17:41

    “Болаликда вақт жуда секин ўтаётгандек туюлади... ва кейин бум! Қарабсизки, эллик ёшдасиз, занглаган қутича эса ягона хотирангиз бўлиб қолади”. “Амели” фильми ҳақи...

    20.09.2023, 00:17

    Ҳинд фильмларида ёвуз қаҳрамонларни гавдалантирган актёрларнинг соҳибжамол қизлари (фото)

    15.02.2024, 16:50

    Жаҳон киноси тарихидаги энг гўзал актрисалар рейтинги (фото)

    25.07.2024, 13:40

    Яхши актёр, аммо бемеҳр ота: нима учун Ален Делоннинг фарзандлари отасини ва бир-бирини ёмон кўрган? 

    23.08.2024, 12:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.