• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Хонанда Малик учта институтдан йиқилгани, тўйларда пул тергани ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида (видео)

    “Дарё”нинг YouTube’даги каналида ёш хонанда Малик билан суҳбат ташкил этилди. Юлдуз Усмонова билан куйлаган дуэтлари билан машҳурликка эришган Малик футболчи бўлиш орзуси амалга ошмагани, бир неча бор институт имтиҳонларидан “йиқилгани” ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Болалигимдан нафақат санъатга, балки футболга ҳам қизиқишим юқори бўлган. Чапақай бўлсам ҳам олғир ҳужумчи эдим. Мактаб термасида яхши ўйнаганим учун туман термасига ҳам таклиф этишган. Аммо санъат ва футболни бирдек олиб кетолмаслигимни ўйлаб, иккисидан бирини танлашимга тўғри келган. Бир пайтлар футболчи бўлишни чин дилдан орзу қилгандим. Санъаткор бўлиш ҳақидаги қарорим дадамга ёқмаган. У киши муҳандис бўлгани учун шу соҳани эгаллашимни истарди.

    Биринчи йили Навоий давлат кончилик институтига ҳужжат топширдим. Энг паст балл тўплаб, кириш имтиҳонидан “йиқилдим”. Ундан кейин архитектура ва политехника институтларига ҳужжат топширдим. Мана шундай кейин дадам санъат институтига ҳужжат топширишимга қарши бўлмади.

    Бир уринишдаёқ санъат институтига қабул қилиндим. Англадимки, инсон ўзи истаган ишни қилса унга ҳаммаси осон бўлади, — дейди хонанда Малик. 

    Хонанда талабалик пайтида ҳам ишлашга мажбур бўлгани, устоз санъаткорлар билан тўй-ҳашамларга борганда уларга ҳавас қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Тошкентга келганимда кўп қийин кунларни бошдан ўтказганман. У пайтлари Тошкентда ҳовли ва чаллар маросимларини ўтказиш роса авж олган пайтлар эди. Мухтор ака Саида Раметова билан тўйларга борарди. Мен ҳам уларнинг жамоаси билан тўйларга бориб, пул терувчилик вазифасини бажарардим. Ундан кейин Шароф Муқимов билан тўйларга бордим. Пул териб ёки созандаларнинг асбоб-ускуналарини ташиб пул топган кунларимни ҳеч қачон унутмайман. Машҳур санъаткорларга ҳавас қилиб, шундай кунларга эришишни орзу қилганман, — дейди хонанда Малик. 

    Бастакор Малик Жасур Умировга “Атиргул” қўшиғи ёқиб қолгани ва уни 500 АҚШ доллариги эвазига сотгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Архитектура институтига киролмаган йилим собиқ Мирзо Улуғбек боғида кароэке хонада ишлардим. Эрталабдан бориб қўшиқ куйлардим, мижозлар келса уларга мусиқа қўйиб берардим. Фаҳриддин деган йигит олдимга келиб юрарди. Тақдир тақозоси билан у Жасур Умировга маъмур бўлди. Ўша пайтда унга “Атиргул” деган қўшиқни эшиттирган эканман. “Ўша қўшиқни ҳеч кимга бермадингизми сиз билан битта одам учрашмоқчи”, деди. Қўшиқларим ёзилган дискни ҳар доим курткамнинг ички чўнтагида сақлардим. Ҳўп деб келишилган жойга бордим. Борсам ёнимга Жасур Умиров келди. Хонандага қўшиқ маъқул бўлиб, 500 АҚШ доллари берди. Бу мен қўлимга олган илк катта гонорар эди, — дейди хонанда Малик. 

    Малик Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ва унга ёзиб берган илк қўшиғи ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @malik_singer1

     

    — Ҳамдам Собиров билан бир неча йиллик қадрдонмиз. У билан Москвага концерт бергани борганимизда Искандар исмли ака билан танишиб қолганмиз. Суҳбат пайтида бастакор эканлигим ва кўплаб хонандалар билан ҳамкорлик қилишим ҳақида айтиб қолганман. У Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан яқин экан. “Опага ҳам яхши қўшиқ ёзинг, тавсия қилиб курамиз”, деди. Юлдуз Усмоновага қўшиқ ёзаман деган ўй ҳаёлимдан кетмади. Шоир Абдусаид Саломий билан бирга “Севги” деган қўшиқни ёздик. Кечки соат бирда уни Искандар акага юбордик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай телефоним жиринглади ва Отабек деган йигит билан боғланишимни айтди. Юлдуз Усмонова маъмури Отабек ака билан гаплашганимда уйга келишимни ва опа мен билан суҳбатлашмоқчи эканлигини айтди. Отабек ака дарвоза ёнида кутиб олиб, жуда омадли эканлигимни айтди. Ҳаяжоним икки ҳисса ошиб ичкарига кирсам, Юлдуз Усмонова жамоаси билан концертга тайёргарлик кўраётган экан.

    “Севги” қўшиғимни эшитиб, “Яна қандай қўшиқларинг бор”, деди. “Ёр биё”ни эшиттирсам “Ҳеч қаердан ўғирламагансан-а?” деди. “Севги”ни якка ҳолда, “Ёр биё”ни эса дуэт тарзида айтишни эшитганда, ҳаяжоним икки ҳисса ошди. 
    Чунки қишлоқда қўлларим қовариб, жўхори пояси қўлимни кесиб юборган пайтида примадонна билан дуэт куйлаш ҳаёлимга ҳам келмаганди, — дейди хонанда Малик.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда “Дарё”нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

    20.02.2023, 14:30   Изоҳ (0)   24073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз Усмонованинг назарига тушган Малик уйсиз яшагани, пулсизликдан севимли қўшиғини сотгани ва уни менсимаган юлдузлар ҳақида

    18.02.2023, 22:18

    “Оила боқувчиси роли менга ўтиб қолди”. Хонанда Гулзода Худойназарова ҳаёт йўлларида ёлғиз бўлиш тақдирига ёзилгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 10:33

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага қимматбаҳо машина совға қилган Юлдуз Усмонова, тўйхона очган Дили.ме, АҚШда кўнгилсиз ҳодисага учраган Муниса Ризаева

    19.02.2023, 22:55

    2 млн долларлик келин кўйлак: Голливуд юлдузларининг энг дабдабали тўйлари (фото) 

    19.02.2023, 13:32

    Оғир касалликдан азият чекаётган Голливуд юлдузи Брюс Уиллисда яна бир хасталик аниқланди

    18.02.2023, 21:21

    “Ёш ўтиши билан ҳаммаси ўзгаради, лекин ҳаёт давом этади”. Моника Беллуччи табиий қаришни афзал кўришини тан олди

    18.02.2023, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.