• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Мен кўзига нур тилаган Нурзидаман». Болалигида Тошкентда кўчада тонг оттирган ва бугун Андреа Бочелли билан дуэт куйлашни орзу қилаётган Нурзиданинг иқрорлари (видео)

    Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» қўшиғи талқини билан машҳурликка эришган наманганлик 14 яшар Нурзида Исаева энди муаллифлик қўшиқларига ҳам қўл урмоқда. Унинг тароналарини бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё, Озарбайжон, Ҳиндистон ва Туркияда ҳам севиб тинглашяпти, ижтимоий тармоқлардаги кўришлар сони эса миллиондан ошмоқда. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Нурзида ва унинг яқинлари билан эксклюзив интервью тайёрлади.

    «Нурзида билан кўчада тонг оттирган кунларимиз бўлган»

    Салтанат Мўминова, Нурзиданинг онаси

    «Турмуш ўртоғим Дилмурод Исаев билан 1995 йили оила қурганмиз. У кишининг ҳам кўзлари болаликдан ожиз. Қирғизистонда туғилиб, кейин Ўзбекистонга кўчиб келишган. Косонсойдаги кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ўқиб, сўнг Низомий номидаги институтни тамомлаган. Олий маълумотли ўқитувчи, бошланғич таълимдан дарс беради. Тўрт ёшлигидан мусиқа асбоблари чалиб, қўшиқлар айтиб, тўй-тадбирларга бориб улғайган эканлар. Нурзидага ҳам бу истеъдод дадасидан ўтгани аниқ. Ҳозир хўжайиним ‘сен мени ортда қолдириб кетдинг, қизим’ деб ҳазиллашиб қўяди.

    Оиламизда Нурзидадан ташқари ундан 9 ёш катта қизим Умида ҳам бор. НамДУ биология факультетини тамомлади, турмушга бердик. Опаси кетганидан сўнг Нурзида барча уй ишларини зиммасига олди. Супур-сидир, қўйларга қараш, таом ёки пишириқ тайёрлашда ёрдам беради, ҳаммасига улгуришга ҳаракат қиляпти. Шунинг учун унинг келажагидан кўнглим тўқ, опаси каби бир оилани уддалаб кетишига ишонаман.

    Салтанат Мўминова, Нурзиданинг онаси.

    Салтанат Мўминова, Нурзиданинг онаси.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Нурзида икки ойлигида кўзи кўрмаслигини пайқаб қолганмиз. Бу биз учун кутилмаган зарба бўлди, чунки дадамизда бу дард бўлгани билан катта қизим соғлом туғилганди. Маҳаллий шифокорларга кўрсатдик, елиб-югурдик, фойдаси бўлмади. Турмуш ўртоғим ишлайдиган махсус мактабга америкалик профессор Нил Рожерс ўқувчиларни текшириб, бепул операция қилгани ҳар йили келиб турарди. Кўрсатсак, жарроҳлик йўли билан кўзини очишни иложи йўқ деди. Лекин эрим ортга чекинмади, ‘мен бу дунёни кўрмадим, Нурзидага ҳаракат қиламиз’ деб туриб олди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Тошкентга, СамПИга олиб бордик. Рамиля Мусаева деган шифокорни тавсия этишганди. У киши Нурзидани кўриб, ‘Юзтадан битта ҳолатда кўзини ўнгланишига умид бор, фақат мен айтган пайтда мунатазам олиб келасизлар, айтган дори ва уколларимни топасизлар’ деб айтди. Шундай қилдик. У пайтлар, бундан 14 йил аввал бундай дори-дармонларни бизда топиш мушкул эди, Россиядан катта пулга буюртма қилардик. Хуллас, қиммат укол ва дорилар билан муолажаларни бошладик, Тошкентга бирдек қатнаб турдик.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Худонинг инояти ва шифокоримизнинг енгил қўли туфайли аста-секин натижа ҳам бўлди. Қамчиқ довонини ошиб, Тошкентга кетаётганимизда туннелга кирган пайт Нурзида у ердаги ёруғликдан чўчиб кетганини сезиб қолдим. Наманганда, аэропорт яқинидаги касалхонада ётганимизда эса қўнаётган самолётларнинг чироғи ўчиб-ёнганини пайқайдиган бўлди. Ҳозир кундуз пайти, қуёш нурида кўришга қийналади, лекин қоронғу тушгач, салқин бўлгач, кўриш қобилияти кучаяди, ҳатто юлдузларнинг катта-кичиклигини ҳам фарқлай олади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Нурзидани катта қилгунча кўп машаққат ва қийинчиликларни бошдан кечирдик. Тошкентга дастлаб борганимизда, чекка қишлоқдан келганим учунми ёки тортинчоқлигим сабабми, ҳужжатларни вақтида топшираолмай, касалхонага жойлаша олмаганмиз. Шунда Нурзида билан кўчада, совуқда, бир гала итлар қуршовида тонг оттирганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди.

    Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Тушунмовчиликлар, камситишлар, болаларча бешафқатликлар кўп бўларди. Бир куни Нурзида кўчадан келиб, шахсияти ҳақида хунук гапни айтди-да, маъносини сўради. ‘Бу сенинг кўзинг энг чиройли’ дегани дедим. Болам синиб қолмасин деб шу ҳақоратни айтганлар билан уришгим келмади. Ичим тўлиб турса ҳам боламни бағримга босиб йиғлолмадим. Ниманидир кўрмаяпман деса, ‘мана, мен ҳам, даданг ҳам, опанг ҳам кўрмаяпмиз’ дердим. Касалхонада неча марта ётган бўлса, мен ҳам ётдим, укол олса, мен ҳам олдим. То ҳолатини тушуниб етиб, махсус мактабда ўзига ўхшаш болалар билан бирга бўлмагунича шундай давом этди.

    Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Худога минг шукр, бу кунлар ҳам ортда қолди. Қизимни бир пайт камситганлар ҳозир у билан суратга тушишга ошиқади. Кўпчиликнинг меҳрини қозонди, дуоларини оляпти. Қизимни гоҳида синчалакка ўхшатаман: шу кичкина жуссаси билан кўп қийинчиликларни енгди, синовлардан ўтди».

    «Нурзидани Марказий Осиё, Озарбайжон, Туркия, Ҳиндистон, ҳатто Буюк Британияда ҳам тинглашяпти»

    Оқилхон Тиллахонов, Нурзида Исаеванинг продюсери

    «Бундан 9 ойча аввал бизнинг ‘косонсойликлар’ каналида ‘Мен санъатни танлайман’ деган челленж эълон қилинган, унда ҳаваскор қўшиқчилар ўзларининг чиқишлари ёки бирор машҳур хонанданинг қўшиқларини айтишлари мумкин эди. Нурзида ва унинг шериги Мадина Юлдуз Усмонованинг ‘Муҳаббат’ қўшиғини айтиб, шу лойиҳада иштирок этган. Қизларимизнинг бу талқини барчага ёқди, ижтимоий тармоқларда оммалашди.

    Оқилхон Тиллахонов, Нурзида Исаеванинг продюсери.

    Оқилхон Тиллахонов, Нурзида Исаеванинг продюсери.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шундан сўнг менда уларни қўшиқ муаллифи Юлдуз Усмонова билан учраштириш ғояси туғилди. Бу фикрни ҳамюртимиз, Маданият вазирлигининг масъул мутасаддиларидан Одил ака Абдуқаҳҳаровга айтдим, у кишига ҳам маъқул келди. Уларга мос бирон бир тадбирга таклиф қиладиган бўлди. Орадан кўп ўтмай Форумлар саройида бўлиб ўтадиган ногиронлиги бўлган болалар учун байрам тадбирига чақиришди. Ўша ерда қизларимиз қўшиқ айтишди, Юлдуз Усмонова билан кўришишди. Шундан сўнг уларнинг юлдузли онлари бошланди. Нурзида ва унинг онаси билан шу тадбир баҳона уч кун Тошкентда юриб, ака-сингилдек бўлиб кетдик. Ҳозир бўлса уларнинг ташкилий ишларига бош-қош бўлиб турибман.

    Юлдуз Усмонова билан. Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Нурзидага бугунги кунда талаб ниҳоятда катта. Тадбирларга боряпмиз, тўйларга чиқяпмиз. Халқимиз яхши кунларида иштирок этишимизни сўраб келишса рад этиш ноқулай бўлар экан. Аста-секин муаллифлик қўшиқларига ўтяпмиз, уларни ижтимоий тармоқларга мунтазам жойлаштириб боряпмиз. Хурсанд бўлганимиз, жойланган қўшиқларни кўришлар сони миллиондан ошяпти. Instagram саҳифамизда 136 минг, YouTube каналимизда эса 42 мингдан ошиқ мухлис йиғилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Нурзидани Тожикистон, Қирғистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Ҳиндистон, ҳатто Буюк Британияда ҳам тинглашяпти. Олдимизга энди бир ойда ҳеч йўқ битта муаллифлик қўшиғини тайёрлаш, шоир ва бастакорлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилиб қўйдик. Дастлабки лойиҳамиз — хонанда Дилмурод Далиев билан ҳамкорликдаги ‘Ака-сингил’ дуэтини мухлислар яхши кутиб олишди».

    «Ака-сингил»

    Мирзоозод Мирзанеъматов, шоир

    «Наманганда янги медиа студиясини очганимиз Нурзида порлаб чиққан пайтларга тўғри келди. Ҳамкорим — хонанда ва бастакор Дилмурод Далиев билан синглимизни студияга таклиф қилиш ва муаллифлик қўшиғи тайёрлаб беришни маслаҳат қилдик. Бу таклиф Нурзида ва унинг яқинларига ҳам маъқул келди. Шу тариқа ‘Ака-сингил’ дуэти дунёга келди. Бунинг биринчи қийин томони илк бор дуэт ёзишим бўлса, иккинчи тарафдан ҳам ака, ҳам сингил кечинмаларини сатрларга туширишим керак эди.

    Мирзоозод Мирзанеъматов, шоир

    Мирзоозод Мирзанеъматов, шоир
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Амалладик деб ўйлайман. Синглимизнинг тилидан айтилган:

    Мен кўзига нур тилаган Нурзидаман,

    Сиз дилимга мурод берган Дилмуродсиз.

    Тилимга сўз, кўзларимга кўзсиз ака,

    Ишонганим, суянганим сизсиз ака.

    деган сатрлар кўпчиликни йиғлатибди.

    Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Нурзида билан ҳамкорликни яна давом эттириш ниятимиз бор. Фақат бунинг учун дунёга унинг қалб кўзи билан боқишимга тўғри келади».

    Дилмурод Далиев, хонанда, бастакор

    «Нурзиданинг овоз тембри чиройли ва уни профессионалларча ишлата олади. Бунга эришиш учун кимларгадир йиллар керак бўлади, Нурзидага эса худо юқтирган.

    Дилмурод Далиев, хонанда, бастакор

    Дилмурод Далиев, хонанда, бастакор
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Дуэтимиз биз кутгандан яхши натижа берди, мухлислар мамнунлик билан кутиб олди. Ҳозир Нурзиданинг янги қирраларини очиш, билимларини ошириш, нолаларини чиқаришга ҳаракат қиляпмиз.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қизимизнинг имкониятлари жуда юқори, овози дунё стандартларига жавоб беради. Агар яхши йўналиш берилса ва ўзи ҳам ҳаракатдан тўхтамаса, дунёни забт этишига ишонаман».

    «Андреа Бочелли билан дуэт куйлашни орзу қиламан»

    Нурзида Исаева, хонанда

    «Санъатга, мусиқага қизиқишим болалигимдан, чунки шундай муҳитда улғайганман. Дадам Комилжон Отаниёзов, Бобомурод Хамдамов, Шерали Жўраев қўшиқларини куйларди, санъаткорлар билан борди-келдимиз бор эди.

    Нурзида Исаева, хонанда 

    Нурзида Исаева, хонанда 
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Уч ёшимда Алишер Файз билан қўшиқ куйлаганим, тўрт ёшимда эса Оғабек Собировнинг концертида шеър айтганимни эслайман. Оиламизда яхши анъана бор: ҳар йили 29 май, туғилган кунимни ‘Халқлар дўстлиги’ санъат саройида нишонлаймиз. Концертга тушамиз, санъаткорлар билан мулоқотда бўламиз.

    Алишер Файз билан. Фото: Нурзида Исаева архивидан

    ‘Мен санъатни танлайман’ лойиҳаси учун Юлдуз Усмонованинг ‘Муҳаббат’ қўшиғини куйлаш ғояси ойимдан чиқди. Мадина икковимизга шуни тайёрлашни маслаҳат берди. Учинчи уринишда амалладик. Мусиқа мактабимиздаги устозимиз телефонда видеога олди. Сўнг телефонлари бузилиб қолиб, устахонага олиб боради. У ердаги уста видеони кўриб, YouTube каналига қўйишга рухсат сўрайди. Устоз ижозат беради ва шундан сўнг бу видео ҳаммаёққа тарқалиб кетади.

    Отабек Муҳаммадзоҳид билан. Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Форумлар саройидаги тадбирда Юлдуз Усмонова билан кўришганимизда йиғлаб юбордим. У киши бағирларига босиб, йиғлама, кўнглингни чўктирма, ижоддан тўхтаман. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, концертларимга ҳам таклиф қиламан деб юпатди, мотивация берди. У кишининг деряли барча, ҳатто ретро қўшиқларини ҳам биламан, яхши кўриб ижро этаман.

    Дилдора Ниёзова билан. Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Яна Дилдора Ниёзова, Севинч Мўминова, Отабек Муҳаммадзоҳид, Гулсанам Мамазоитова, Гуласал Абдуллаева, Хамдам Собиров қўшиқларини ҳам ёқтираман.

    Севинч Мўминова билан. Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Ҳам шахс, ҳам санъаткор сифатида энг ҳурмат қиладиган инсоним Жалолиддин Аҳмадалиев. У кишининг қўшиқларида катта дард бор, ҳаммасини ўзларидан ўтказиб ижро этади.

    Жалолиддин Аҳмадалиев билан. Фото: Нурзида Исаева архивидан

    Хориж хонандаларидан Иброҳим Тотлисоз, Диана Гурская, Андреа Бочеллини кўп кузатаман. Бочелли билан кўришиш ва дуэт куйлашни орзу қиламан.

    Андреа Бочелли.

    Андреа Бочелли.
    Фото: MyDay

    Яна бир ниятим — Тошкент давлат консерватоиясида таҳсилни давом эттириш. Биринчи синфдан мусиқа мактабига борганман, айрим танаффуслар туфайли бу ўқишим чала қолганди. Шу камчиликни бартараф этмоқчиман.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Исмимнинг маъносини кўпчилик сўрайди. Ойимнинг айтишларича, бу исмни опам танлаган экан. ‘Нурли қадам’ деган маънони беради дейишади. Келгуси ҳаётим ҳам шундай қадамларга тўла бўлади деган умиддаман».

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

     

    07.08.2022, 18:01   Изоҳ (0)   86050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муваффаққиятга эришишидан аввал ўзаро дўст тутинган машҳурлар (фото)

    07.08.2022, 16:31

    Адел Силвестр Сталлоненинг уйини сотиб олиш учун 30 йиллик ипотека кредити олди. Энди хонанда ҳар ой 200 минг доллардан кўпроқ пул тўлайди

    07.08.2022, 10:03

    Наманган вилоят театрида янги мавсум «Ибрат» тарихий драмаси премьераси билан бошланди

    06.08.2022, 17:16

    Дилдора Ниёзова санъаткорлар билан яқин муносабатда эмаслиги ва гап кўпайишидан ҳайиқиши ҳақида (видео)

    06.08.2022, 11:52

    Instagram: Италияга кетган Шаҳзода, Канизадан «бомба» янгилик, Жасур Умировдан янги клип

    05.08.2022, 22:22

    «Аёз бобо» эртак-фильмидаги Настенка — актриса Наталья Седихнинг тақдири қандай кечган?

    05.08.2022, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.