• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Етти йиллик “запрет”, рассомчиликдан кетиш ва кутилмаган юрак хуружи. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаймиз (фото, видео)

    Бундан роппа-роса олти йил аввал айнан 14 декабрь куни сўз устаси, режисснор ва актёр Обид Асомов юрак чуружи сабаб вафот этганди. Орадан шунча йил ўтди, аммо ўзбек томошабинлари Обид Асомовни унутишгани йўқ. Унинг иштирокидаги фильмлар, концертлар ҳамиша ўз томошабинига эга.

    “Асомовнинг оғзи тинмайди”

    Обид Асомов 1963 йили Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дунёга келган. Оилада тўрт фарзанднинг иккинчиси бўлган Обид 8 ёшидан мактабга боради. Дадаси бир умр темирйўл соҳасида ишлаган. Санъаткор интервьюларининг бирида падари бузруквори билан боғлиқ болалик хотираларини ёдга олиб, шундай дейди:

    Фото: Instagram

    “Отам оилани боқаман, деб ўнинчи синфни битирибоқ ишга кириб кетган. Темирйўлда ишларди: беш кун йўлда, беш кун уйда бўларди. Тошкент-Москва—Тошкент поездида проводник эди. Дадам вагонларда ташлаб кетилган газета-журналларни ахлатга ташламай, уйга олиб келарди. Рус тилидаги бир қанча машҳур нашрларни ўқиб, катта бўлдик. Рус тилини яхши билишимнинг сабаби ҳам шунда. Лекин ўзбекча мактабда ўқиганман, боғчам ҳам ўзбекча эди.

    Конкида учиш, ланка ўйнаш, варрак учириш севимли ўйинларим бўлган. Катта бўлгунимча “Школник”, “Весна”, “Кама”, “Орлёнок” велосипедларини минганман. Уйимизга бир қадам бўлган Комсомол кўлида ўтган кунларим ҳам ҳеч эсимдан чиқмайди. Бола бўш юриши керакмас, дерди отам. 4-синфгача болалик – пошшолик давримиз бўлган.

    Мактабда фақат “беш”га ўқиганман. Саккизинчи синфгача ҳеч қайси фандан бирорта ҳам “тўрт” олмаганман. Ўша пайтларда ҳам жуда сергап бўлганман. Биринчи ўқитувчим Шарифа опа Турдиева ота-оналар мажлисида Асомовда ҳаммаси “беш”, фақат оғзи тинмайди, деб арз қиларди”.

    “Рассомчиликка қизиқишимга қўшнимиз сабабчи бўлган”

    Кичкинагина Обиднинг рассомчиликка қизиқишига қўшниси сабаб бўлганди. Аниқроғи, “Тангалик болалар”, “Абдуллажон”, “Алибобо ва қирқ қароқчи” каби фильмларда постановкачи рассом бўлган Садриддин Зиёмуҳамедовнинг ижодхонаси уни ҳар доим ҳайратлантиради.

    Фото: Скрин

    “Садриддин аканинг ўғли Фаҳмиддин мен билан ўқиган, болаликдаги ўртоғим эди. У оператор бўлиб етишди. Болалигимда уларнинг уйига кўп кирардим, Садриддин аканинг расмларини кўриб, ижодхонасига кирганда ўз-ўзимдан расм чизишга қизиқиб қолдим. 3-синфда ўқиб юрган кезларимдан чиза бошладим.

    Дадам ҳаракатимни кўриб, Республика пионерлар саройига олиб борди. Зоя Абурская исмли кекса аёл раҳбарлик қиладиган тасвирий санъат тўгарагига қатнай бошладим. Саккизинчи синфни битиргунга қадар шу соҳага қаттиқ берилдим. Кейин Виталий Жданов деган рассомдан ҳам уйига қатнаб, билмаганларимни ўргандим. Икки жойда дарс олиб, Бенков номидаги республика рассомлик билим юртига яхши тайёрландим. 8-синфни битиргач, билим юртига ўз кучим билан ўқишга кирдим.

    У ерни қизил диплом билан тамомлаб, Москвадаги Суриков номидаги бадиий академиянинг ранг-тасвир йўналишига ҳужжатларимни топширдим. Аммо имтиҳондан ўта олмадим ва Тошкентга қайтиб келдим”, деган эди актёр.

    “Фато синовдан ўтдингиз. Ҳиндистонга кетасиз”

    Ота уйига қайтган Обид бир йилдан кейин Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти – таҳр.)нинг графика факультети талабасига айланади.

    Фото: Instagram

    “Бешинчи курсга ўтганимизда режиссёр Латиф Файзиев ҳинд режиссёри Умеш Меҳра билан ҳамкорликда “Овчи” деган кино оладиган бўлди. Институтимизга келиб, ролларга мос тушадиган одам қидиришди. Мени ёқтириб қолиб, “Ўзбекфильм”га чақиришди. Бордим, кийинтиришди, расмга олишди. Уч-тўрт кундан кейин уйга телефон бўлди: “Фото синовдан ўтдингиз, зудлик билан ҳужжат топширинг, Ҳиндистонга кетасиз”. Ҳайрон бўлдим.

    Деканимиз қабулига кириб, вазиятни тушунтиришга уриндим. Лекин улар фикрларимга қарши чиқиб, мени олиб қолиш ниятида розилик бермади. Охири ариза ҳам ёзмай, шартта кетдим. Нақ йигирма беш кун Ҳиндистонда бўлдик. Катта лойиҳа эди. Москва, Рига, Юрмалада сёмкалар бўлди. Ўша йиллардаги ҳинд киносининг бош юлдузи — актёр Митхун Чакраборти ва таниқли продюсер Умеш Меҳра билан учрашдим. Кинога тушдим, ўхшади. Кино ҳам зўр чиқиб, муваффақият қозонди.

    Пойтахтга келгач, мени “Ўзбекконцерт” ишга чақирди. Яна бир-икки кинога таклиф этишди, телевидениедаги кўрсатувларга ҳам. Ҳазил-ҳазил билан артист бўлиб қолдим. Ўз-ўзидан рассомлик иккинчи планга ўтиб қолди”, деб ўша дамларни ёдга олганди у.

    “Кўзгу”дан “Обид-А”га...

    Бир қанча кинолардаги роллари билан одамлар назарига тушган Обид Асомовни аста-секин тўй-тадбирларга бошловчилик қилишга ҳам таклиф этишади. Шу орқали у ўзидаги яна бир қиррани шакллантириб боради. Вақт ўтган сари кичик-кичик давраларда қизиқчилик санъати билан шуғуллана бошлайди. У “Шунчаки ҳазил” кўрсатувида ғийбатчи ролини ўйнагач, шуҳрат қозонади.

    Фото: Instagram

    90 йиллар бошида акаси Собит Асомов, ҳамкасблари: Тўхтамурод Азизов, Ботирхўжа Муҳаммадхўжаев ва Мирзабек Холмедов билан биргаликда “Кўзгу” театрини ташкил қилишади. Бу жамоа қисқа вақт ичида халқ кўнглига кириб боради ва тан олинади. “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўн кунлаб икки сеансдан концерт дастурини ҳам тақдим қилишади.

    “Кўзгу”да бир неча йил ижод қилган Обид Асомовнинг 1993 йили орзуларидан бири ушалади: у шогирдларини жамлаб, “Обид-А” театрини тузади. Ушбу ижодий гуруҳ ҳам тез орада эл эътиборини қозонади. Кейинроқ “Обид шоу”, “Тўйлар муборак”, “Қовун тушди” каби муваффақиятли лойиҳалар яратилади.

    Саҳна ва кинодаги муваффақиятлар

    2000 йилда Обид Асомовнинг ижодий фаолиятида кескин бурилиш кузатилади. Устазода санъаткор Фаррух Зокиров уни “Ялла” гуруҳининг Германия бўйлаб гастрол сафарига бошловчилик қилишга ўзи билан олиб кетади. Юморист-бошловчи бир ой давомида Германиянинг ўттизга яқин шаҳрида бўлади.

    Фото: Instagram

    Худди ўша йили машҳур комик Евгений Петросян ўзбек қизиқчисига ҳамкорлик таклифини билдиради. Шундан кейин Обид Асомов Россия телевидениесида пайдо бўлади. “Қийшиқ ойна” телекўрсатуви ҳамда рус ва ўзбек киноларидаги иштироки уни янада машҳур қилади.

    “Тоҳир ва Зуҳра янги талқин”, “Дев билан пакана”, “Пўшт арава”, “18-квадрат” каби фильмларда турли характердаги қиёфаларда намоён бўлади. “Уйда ёлғиз”, “Мадагаскар” сингари хориж кино ва мультфильмларининг ўзбек тилидаги дубляж жараёнларида қатнашади.

    Нега у тақиққа учраган?

    Қизғин ижод қилаётган Обид Асомов 2011 йили Ўзбекистонда тақиққа учрайди. У телевидение ва радиоларда “қора рўйхат”га тушади, унинг иштирокидаги фильмлар эфирга узатилмайди, концерт ва турли тадбирларда қатнашиши чекланади, ИИВ ансамблидаги фаолиятига нуқта қўйилади. Шундай бўлишига қарамай, у ижод қилишдан тўхтамайди, тўйларда хизмат қилади, дунё кезади...

    Фото: Instagram

    “Нима сабабдан “запрет”га тушганимни ҳалигача билмайман. Менинг танқидларим тўғри жойга етиб боргани учун кимгадир ёқмай қолганман ва мени кўрсатгиси келмаяпти, бор гап шу холос. Агар айбим бўлса, тан олардим. Лекин айбим йўқ.

    Тақиққа учраганимдан сира сиқилмайман. Худога шукр қиламан, балки бу ҳам ижодкорга керакдир. Бундай танаффус янада ижод қилишга ва аввалги ижод маҳсулларингизни таҳлил қилиб, хулоса чиқаришга ундаса керак”, деганди Обид Асомов 2017 йил бошларида берган интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram

    2017 йилнинг ярмида Обид Асомовдан барча тақиқлар олиб ташланади. У телеканалларда кўриниш беради, 2010 йилда ўзи суратга олган “Ада эмас, дада” фильмининг тақдимотини ўтказади.

    Обид Асомовнинг оила аъзолари ва ҳамкасбларининг бир қанча интервьюларда айтишича, унинг “запрет”га тушишига Россиядаги омадли лойиҳаларда қатнашиб, катта саҳналарга чиққани сабаб бўлган.

    “Тарбияда эскиларнинг гапига қулоқ тутдим”

    Шахсий ҳаётида ҳам омади кулган ижодкор уч қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон падари, ўнлаб набираларнинг севимли бобоси эди. Фарзанд-у неваралари тўғрисида доим мамнуният ила гапирарди.

    Фото: Instagram

    “Қизларимни ёмон тарбия қилмадим, деб ўйлайман. Худога шукр, ҳеч бири ҳақида салбий фикр эшитмадим. Тарбия усулига келсак, мен шунчаки, эскиларнинг гапига қулоқ тутдим. Отам бизга қўллаган тарбиясини, фарзандларимга сингдирдим. Яъни ўзим ҳеч қачон қизларимга дашном бермаганман. Онаси орқали эътирозларимни етказардим, шунинг ўзи етарди.

    Фото: Instagram

    Фарзанд тарбиясида ортиқча эрка-тантиқликка йўл қўймаслик керак. Ҳақиқий ёшим нечада эканини унутганман. Назаримда, 30-35 ёшлардаман. Бунга бола билан бирга болага айланиш қобилиятим ҳам борлиги сабаб бўлса керак. Набираларим уйга келса, умуман бошқа одамга айланиб қоламан. Болаларга мўлжалланган қурилмаларни бирга ясаймиз, ҳовузда бирга чўмиламиз, ҳатто от бўлиб ҳам бирга чопамиз (кулади). Нима сўрашса, ҳаммасини бажаришга тайёрман. Албатта, керак пайти дакки ҳам бераман. Буни ўзлари ҳам яхши билишади”, деган эди.

    “Турмуш ўртоғим пул йиғмасди”

    Марҳум сўз устасининг рафиқаси Дилфуза Асомова берган интервьюсида турмуш ўртоғининг иккинчи аёлидан бўлган ўғил фарзанди ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    “Обид акам келин туширишни орзу қилардилар. Яширмайман, иккинчи оилалари бўлган, ўғил фарзандлари бўлган. У ўғил шу ерда катта бўлган, Худога шукур. Шу ўғилни уйлантирмоқчи бўлганлар. Бўлажак келин яхши, инсофли, диёнатли, иймонли, эътиқодли, ўзига ўхшаган жайдари бўлсин, дердилар.

    Лекин Дилфуза, қиз тарафдан ҳеч нарса олмаймиз, мен қизларга қилавериб чарчадим. Келиндан битта нарса олмайман, битта жон оламан, мол олмайман. Молнинг кераги йўқ, ўғлимнинг пешонасига берсин, ўзи меҳнат қилиб қадрига етади. Агар ҳамма нарсани тўла-тўкис қилиб берсам, унда қадрига етмайди, дердилар.

    Фарзандларимизнинг ҳаммасини олий маълумотли қилганлар. Катта қизим шарқшунослик институтида, иккинчи қизим фармацевтикада ўқиди, учинчи қизим тўқимачиликда дадасига ўхшаб дизайнер бўлмоқчи бўлди.

    Обид акам топган пулларини шу бугун учун ишлатар эдилар. Ҳеч қачон йиғиб қўйган инсон эмасдилар. Боқувчилари, етимлари кўп бўлган. Тўғрисини айтаман, машинамни сотиб, ўғилларини уйлантириб қўйдим. Боланинг бошини иккита қилиб, отасининг васиятини адо этдим”, деган Дилфуза Асомова.

    Фото: Instagram

    2018 йилнинг 11 декабрида юрак хуружи билан касалхонага ётқизилган Обид Асомов ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, 14 декабрь куни вафот этган.

    55 ёшида оламдан ўтган актёрнинг севимли машғулоти қуш боқиш бўлган. Коллекциясидаги мавжуд тўтиқушнинг йигирмадан ортиқ зотини боқишни жуда яхши кўрарди.

    Фото: Instagram

    Сўз устаси кўплаб ўзбек ва дунё машҳурлари билан дўстона муносабат ўрната олган. Айниқса, ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонова иккиси қалин дўст бўлишган. Бу таниқли санъаткорлар турли давлатларда ижодий сафарларда бўлиб, концерт дастурлари қўйишган, тўйларда ҳам бирга хизматга қилишган.

    Қизиқчи Обид Асомов учун “Фидокорона хизматлари учун” ордени қизи Наргиза Эргашевага топширилди. Фото: Президент матбуот хизмати

    1996 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонини олган Обид Асомов вафотидан кейин, яъни 2021 йилда “Фидокорона хизматлари учун” орденига лойиқ кўрилди.

    14.12.2024, 17:46   Изоҳ (0)   31147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Обид Асомов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Обид Асомов сўнгги ролини ижро этган «Шоду хуррамлик» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

    01.04.2019, 20:27

    Марҳум қизиқчи Обид Асомовнинг ўғли Одилхон уйланди (фото)

    24.10.2019, 20:45

    «Гуманитар ёрдам» олган Асал Шодиева, «Қочоқ» Жавоҳир Зокиров, Обид Асомовни хотирлаган Зоҳиршоҳ. Машҳурлар карантинда (фото+видео)

    23.04.2020, 22:34

    Матёқуб Матчонов Обид Асомов ҳамда «Шайтанат» сериали нима сабабдан «запрет»га тушгани ҳақида гапирди (видео)

    20.05.2020, 10:45

    Instagram: Бир неча ойлик сирни ошкор қилган Зарина, Мавлуда Асалхўжаева оиласидаги тўй, Обид Асомовни хотирлаётган санъаткорлар

    22.10.2020, 22:23

    Instagram: Обид Асомов оиласининг Президентга миннатдорчилиги, Гулчеҳра Эшонқулова нима сабабдан ҳижобга кирди? Азиз Раметов бирга роль ижро этишни истамайдиган ак...

    09.08.2021, 22:25

    Обид Асомовнинг рафиқаси илк марта турмуш ўртоғининг иккинчи аёли бўлгани ҳамда ундан ўғил фарзанд кўргани ҳақида гапирди (видео)

    23.09.2021, 16:57

    «Президентимизни ўпиб, раҳмат айтаман, дегандим». Обид Асомовнинг қизи ҳазил тариқасида айтган гапи ҳақиқатга айлангани ҳақида (видео)

    25.09.2021, 12:48

    Дардларини кулги ортига яширган улкан қалб соҳиби. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаб

    22.10.2021, 19:26

    Юлдуз Усмонова май ойида ҳам 5 кунлик концерт беради. Унда Обид Асомов ва Руслан Шарипов «жонлантирилиши» кутилмоқда (видео)

    10.03.2022, 16:28

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муқаддас Холиқова, фонограмма «уялтириб қўйган» Ботир Қодиров, «касбини ўзгартирган» Муқаддас Саъдуллаева

    19.08.2022, 22:06

    Аваз Охун россиялик қизиқчи Петросян Обид Асомовнинг уйини кўриб ҳайратлангани ва карантиндан кейинги шоу-бизнес ҳақида (видео)

    12.12.2022, 17:59

    Феруза Жуманиёзова «балкон»да, Юлдуз Турдиева ойнасиз уйда. Ижарада яшаш нима эканини яхши тушунадиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    05.01.2023, 20:47

    Киндиги болтада кесилган, санъат институтига қабул қилинмаган ва ўқитувчиликдан қизиқчи бўлган ижодкор Болтавой Тошматов билан суҳбат 

    25.04.2023, 17:30

    Instagram: 73 ёшни қарши олган Салимбойвачча, учинчи марта она бўладиган Хонзода, “Қалпоқ”да Жаҳонгир Отажоновга пародия

    07.05.2023, 10:25

    “Отамни қабрга қўйиб, саҳнага чиққанман”. Санъат учун бизнесидан воз кечган Дилшод Мусабеков 48 ёшда (фото, видео)

    14.07.2023, 19:02

    “Отамни ерга қўйиб, эртаси куни концертда одамларни кулдирганман” — Дилшод Мусабеков “Дизайн”га DJ бўлиб қабул қилингани ва “ёпилган” катта бизнеси ҳақида (видео) ...

    09.11.2023, 10:07

    “Қаҳрамон она”нинг фарзанди, қобилиятсиз талаба ва Обид Асомовнинг артист бўлишини истамаган Мирзабек Холмедов 62 ёшда (фото, видео)

    16.12.2023, 13:31

    Instagram: Феруза Каримова Шерзод Эргашевни плагиатда айблади, Мавлуда Асалхўжаева туғилган кунини нишонлади, Шоҳруххон қиёфадоши билан учрашди 

    16.10.2024, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.