• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    117 кун давом этган очлик — совет тузуми танқидчиси бўлган ёзувчининг тақдири қандай кечганди?

    1986 йилда СССРда сиёсий айблар билан қамалган ёзувчи қамоқхонада очлик эълон қилади. Шунда унга мажбурлаб овқат едирмоқчи бўлишади. 117 кун деганда ёзувчи очликни тўхтатади. Бироқ бу пайтда унинг организми чарчаб бўлганди. Оқибатда 48 ёшли ёзувчи вафот этади. Ўшанда у Горбачёвдан СССРдаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилганди.

    Тарих саҳнида 69 йил умр кўрган СССР том маънода зўравонлик устига қурилган ва ўз фуқароларини қатағон қилган давлат эди.

    Айниқса, 1922 йилдан 1953 йилгача СССРни бошқарган Сталин даврида одамлар мислсиз қийноқларга солинади. Ноҳақ айбланиб сургун қилинди, қамалди ва ўлдирилади.

    Маълумотларга кўра, Сталин бошқаруви даврида СССРда 20 млн одам қатағон қилинган ва уларнинг асосий қисми ўлиб кетган. Шу сабабли ҳам Сталин фашистлар доҳийси Гитлер билан тенглаштирилади ва қонхўр ҳукмдор сифатида эсланади.

    1953 йил 5 март куни Сталин вафот этади. Шундан сўнг қама-қамалар тўхтайди. Қатағон қурбонлари ва қамоқда ётган инсонларнинг “Дело”лари қайта кўриб чиқила бошланади.

    Қисқа муддатда қамоқхоналардан 2 млн нафар атрофида одам қўйиб юборилади. Кўплаб ноҳақ қатағон қилинганлар оқланади.

    Бироқ 1960 йилларга келиб вазият ўзгаради. Тўғри, қатағонлар тўхтайди, лекин совет ҳукумати ўзининг зўравон ва адолатсиз сиёсатидан воз кечмайди. Охир-оқибат бу зиёлилар орасида яна норозиликни кучайтиради.

    Сталиндан кейин СССРни бошқарган Хрушчёв ва Брежнев даврида ноҳақ ишларга ёки зўравонлик асосида қурилган совет тузумига қарши чиққанлар яна қамоққа тиқилади. 1960—70 йилларда советларнинг қора рўйхатига тушганлар сони анчагина эди. Улар орасида ёзувчи Анатолий Марченко ҳам бор эди.

    Ноҳақ айблов ва қамоқ

    1938 йилда Новосибирск вилоятидаги Барабинск шаҳрида туғилган Анатолий Марченко 8-синфни тугатганидан сўнг у 15 ёшида комсомол йўлланмаси билан Новосибирск ГЭС қурилишига йўл олади.

    Ҳа, ажабланманг, СССРда мактаб ўқувчилар кенг миқёсда эксплуатация қилинган. Болалар Ўзбекистонда пахта даласига чиққан, Россияда картошка, Украинада лавлаги ковлаган.

    Мактабнинг 8-синфини битирган 14, 15 ёшли ўсмирлар комсомол йўлланмаси билан турли қурилишларга бориб, оғир шароитда меҳнат қилган. Шу жумладан Анатолий ҳам.

    Кейинчалик у Қозоғистон ва Сибирдаги бир нечта объектда, жумладан, Томск ва Қарағандадаги ГЭС қурилишида ишлайди. 1958 йилда содир бўлган адолатсиз ва ноҳақ бир иш Анатолийнинг кейинги ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади.

    Кунларнинг бирида Қарағандадаги ишчилар яшайдиган ётоқхонада оммавий жанжал юз беради. Ишчилар ўз юртидан қувғин қилинган чечен йигитлари билан муштлашишади. Анатолий жанжалда ва муштлашувда иштирок этмаганди. Бироқ ҳодиса жойига етиб келган милиция унинг изоҳини эшитиб ўтирмайди ва йигитни ҳам бўлимга олиб кетади.

    Анатолий муштлашувда иштирок этганини қанчалик рад этмасин, милиция уни ҳам ҳодиса айбдори сифатида кўрсатади. Суд йигитга икки йил қамоқ жазоси беради. Ана шунда Анатолий инсон қадри бир тийин бўлган совет тузумини ёмон кўриб қолади.

    Кейинчалик у жанжал ҳақида шундай ёзганди:

    “Чечен халқи ўз ватанидан бошқа ўлкаларга қувғин қилингани учун жуда аламзада эди. Шу сабабли чеченлар ва қозоқ чўлларини ўзлаштириш учун келган рус йигитлари ўртасидан тез-тез жанжаллар ва оммавий муштлашувлар содир бўлиб турарди. Кунларнинг бирида ётоқхонамизда оммавий муштлашув бўлди. Милиция келиб ҳаммани бўлимга олиб борди. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Бўлимда ҳеч кимдан ҳеч қандай изоҳ сўралмади. Муштлашувда қатнашмаганларни ҳатто гапиришга ҳам қўйишмади. Ҳаммага “иш” очишди ва бир кунда суд қилишди. Ўшанда мен СССРдаги энг қўрқинчли бўлган Карлаг қамоқхонасига тушиб қолдим”.

    Анатолийни Қарағандадаги қамоқхона лагерига жойлаштиришади. Кўп ўтмай йигит “Мажбурий меҳнат лагери” деб аталадиган қамоқхонадан қочиб кетади.

    СССРни тарк этиш истаги ва қўлга тушиш

    Анатолий ҳужжатсиз ҳамда ишсиз анча пайт мамлакат бўйлаб кезиб юради ва кунларнинг бирида СССРни тарк этишга қарор қилади.

    Ўша пайтларда СССРдан расмий йўл билан чиқиб кетишнинг мутлақо иложи йўқ эди. Совет тузуми ҳеч кимга хорижга чиқишга рухсат бермасди. Фақат социалистик лагерга кирувчи давлатларда ўтказиладиган турли тадбирларга борса бўларди. Унда ҳам КГБнинг минг чиғириғидан ўтиб, бу ташкилот рухсат берса СССРдан чиқиш мумкин эди.

    Оддий одамлар, ҳеч бир сабабсиз ёки саёҳатга деб ҳозиргидай хоҳлаган жойига чиқиб кета олмасди. Бунинг устига, Анатолий қочиб юрганди ва СССРдан расмий йўл билан чиқа олмасди.

    Шунда у давлат чегарасини яширинча бузиб ўтишга қарор қилади ва овлоқ жой сифатида Туркманистонни танлайди. 1960 йил 29 октябрь куни Анатолий совет чегарасини бузиб, Эрон томонга қочиб ўтмоқчи бўлганида чегарада қўлга тушади.

    1961 йил 3 март куни Ашхабодда суд бўлади ва Турманистон ССР олий суди Анатолий Марченкога 6 йил қамоқ жазоси беради. Уни чегарани бузишда эмас, негадир ватанга хиёнат қилишда айблашганди.

    1966 йилда қамоқдан озод бўлгач Анатолий Владимир вилоятига келади ва заводларнинг бирида юк ташувчи бўлиб ишлай бошлайди.

    Йигит билан қамоқхонада танишган ҳуқуқшунос Александр Даниэль уни Москвага чақириб олади ва совет тузумига қарши бўлган одамлар даврасига олиб киради.

    Ўша пайтларда Анатолий ўзининг “Менинг кўрсатмаларим” асарини ёзаётганди. Совет тузумининг адолатсизлиги ва зўравонлигини очиб берадиган бу асарни СССРдаги нашриётларда чоп этиб бўлмасди.

    Шу сабабли асар 1967 йилда “Самиздат” деб номланувчи яширинча босмахоналарда чоп этилади ва СССР бўйлаб тарқатилади. Кўп ўтмай асар Европага ҳам етиб боради ва кўплаб тилларга таржима қилиниб, чоп этилади.

    Шундан сўнг Анатолий Марченко машҳур одамга айланади ва совет тузумининг танқидчиси сифатида КГБ эътиборига тушади.

    Бироқ у ортга чекинмайди ва янги асар устида ишлай бошлайди. Бундан ташқари, “Самиздат”даги яширин нашриётларда чоп этилиб тарқатиладиган газета ва журналларга мақолалар ҳам ёзади.

    Анатолий Марченко (ўртада) ота-онаси билан

    “Менинг кўрсатмаларим”

    1953 йилда Сталин вафот этгач унинг қатағонларига барҳам берилади. Ноҳақ қамалганлар бирин-кетин озод қилинади. Ўша пайтда ГУЛАГ қамоқхоналаридан қайтган одамлар даҳшатли жойларда “ўтирганлари” ҳақида гапириб беришарди.

    1960 йилларда одамлар Сталин давридаги қамоқхоналар ёпилиб, йўқ бўлиб кетди деб ўйлаб юрганида Анатолий Марченконинг “Менинг кўрсатмаларим” асари яширинча чоп этилади ва иттифоқ бўйлаб тарқатилади.

    Асарда ёзувчининг 1958 йилда ноҳақ айбланиб қамалгани ва Қарағандадаги “Карлаг” қамоқхона лагеридаги аҳвол ҳикоя қилинганди. Ўша пайтда “Карлаг” СССРдаги энг даҳшатли ва шароити жуда оғир қамоқхона бўлган.

    Анатолий Марченко “Менинг кўрсатмаларим”да бошидан кечирган ҳодисаларни ҳикоя қилар экан, Сталин давридаги даҳшатли қамоқхоналар йўқ бўлиб кетмаганини ва уларнинг аксарияти ҳамон фаолият кўрсатаётгани ҳақида ҳаётий мисоллар билан ёзганди.

    Шунингдек, у китобда Сталин вафотидан сўнг совет тузуми томонидан қилинаётган адолатсизликлар ва зўравонликлар тўхтамагани, ўзгача фикрлайдиганнинг тақиб остига олинишини фактлар билан ёритганди.

    Кейинчалик, Анатолийнинг дўсти, уни Москвадаги совет тузумига қарши бўлганлар даврасига олиб кирган Александр Даниэль асар ҳақида шундай ёзганди:

    “Менинг кўрсатмаларим” “Самиздат”да китоб ҳолида чоп этилиб тарқатилар экан, китобхонларга худди бомба портлагандай таъсир қилди. Даҳшатли қамоқхоналар Сталин давридан буён сақланиб келинаётгани уларни даҳшатга солди. Бу асаргача китобхоналар Александр Солженисин ва Варлам Шаламовнинг ҳикояларини ўқишганди. Бироқ уларнинг асарларида тасвирланган Сталин қамоқхоналарининг 1960 йилларда ҳам сақланиб қолаётгани кўпчилик учун бир томондан янгилик, бошқа томондан эса даҳшатли эди. Ўшанда Анатолийнинг китоби одамларнинг вазият ҳақидаги тасаввурини ўзгартириб юборганди”.
    Анатолий Марченко хотини ва болалари билан

    Даниэлнинг эслашича, асар чоп этилиб, тарқатилгандан сўнг кўп ўтмай КГБ Анатолийни суҳбатга чақиради ва ходимлар унинг устидан кулишади. Чунки Анатолийда олий маълумот йўқ, ўзи эса оддий ишчи эди.

    “Сен ўзи кимсан? Оддий бир ишчи бўлсанг, сенга ким қўйибди зиёлилар орасига суқилиб киришни?!” КГБ ходимлари ана шундай гаплар билан Анатолийнинг устидан кулишган. Ўшанда улар Анатолий Марченко ўзини ўзи тарбиялаб, мустақил ўқиб, ўрганиб, зиёлиларнинг юқори қатламига мослигини ва улар сафига қўшилиб бўлганини билишмасди”, деб ёзган эди Даниэль кейинчалик.

    Қамоқ, сургун ва яна қамоқ...

    1968 йилда Чехословакияда советлар учун нохуш ҳодисалар содир бўлади. Чехлар социалистик тузумдан воз кечиб Европа оиласига қайтмоқчи бўлишади.

    Шунда СССР Чехословакияга қўшин киритади ва асосий намойишлар бўлаётган Прагани қонга ботиради. Анатолий Марченко советларнинг бу зўравонлигини қоралаб чиқади.

    Унинг бу иши КГБга умуман ёқмайди. Улар ёзувчининг овозини ўчиришга қарор қилишади. 1968 йил июлда Марченкони паспорт режимини бузганликда айблаб ҳибсга олишади. 21 август куни суд қилиб, унга бир йил қамоқ жазоси беришади.

    Қамоқдан чиққач у “Ҳамма қатори яша” деб номланган асарини ёзиб тугатади. У ҳам “Самиздат”да чоп этилади ва СССР бўйлаб яширинча тарқатилади.

    Кўп ўтмай Анатолий Марченкони яна ҳибсга олишади. Бу сафар унга “Менинг кўрсатмаларим” асарида совет тузумига туҳмат қилганлик ва у ҳақда ёлғон маълумотларни тарқатиш айби қўйилади. Анатолий яна икки йилга қамалади.

    1971 йилда Анатолий Марченко қамоқдан озод бўлади ва Калуга вилоятидаги туманларнинг бирига кўчиб боради. Сўнг уйланиб ўша ерда яшаб қолади.

    КГБ аллақачон таниқли ёзувчига айланган Анатолийни хорижга қувишга қарор қилади ва унга четга элга чиқиб кетиш таклиф қилинади. Бироқ аввалроқ СССРни тарк этиш истагида бўлган ёзувчи бу таклифни рад этади.

    Шндан сўнг уни яна ҳибсга олишади ва “Маъмурий назорат қоидаларини бузиш”да айблаб 4 йилга сургун қилишади. У хотини ва боласи билан Шарқий Сибирга бориб жойлашади.

    Кўп ўтмай Анатолий СССРда норасмий тарзда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланган “Москва-Хелсинки гуруҳи”га аъзо бўлади. Сўнг СССР Олий совети президиумига ўзини афв этишларини сўраб ёзиб юборади. 1978 йилда уни озод қилишади.

    Сўнги қамоқ, очлик ва ўлим

    Бу сафар ёзувчи бор йўғи 3 йил озодликда юради ва 1981 йилда Анатолийни яна ҳибсга олишади. У советларга қарши тарғибот олиб борганликда айбланади.

    Бу сафар уни 10 йилга қамашади ва Татаристон Республикасининг Чистопол шаҳрида жойлашган қаттиқ режимли қамоқхонага тиқишади. Анатолий шу ерда бир неча йил ўтиради.

    1985 йилда СССРга Михаил Горбачёв келади ва сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини эълон қилади. Шундан сўнг вазият юмшади деб ўйлаган ёзувчи мамлакат раҳбари Михаил Горбачёв олдига СССРдаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш талабини қўяди.

    Бироқ унга жавоб беришмайди. Шундан сўнг у оммани эътиборини тортиш учун 1986 йил 4 август куни очлик эълон қилади. Ўшанда у шу йўл билан мақсадга эришишни ўйлаганди.

    Аввалига Анатолийнинг очлик эълон қилганига жиддий қарашмайди. Орадан қарийб 40 кун ўтгандан сўнг уни мажбурлаб овқатлантира бошлашади. Бироқ Анатолийга берилаётган қамоқхона овқати 40 кун очарчиликда ўтирган ёзувчининг соғлигини баттар ёмонлаштиради.

    Чунки овқатга солинаётган дуккаклилар йирик бўлакли бўлиб, улар Антолийнинг ички аъзоларига наф ўрнига зиён келтира бошлайди.

    Анатолий Марченконинг барча умиди ҳокимият тепасига келгандан сўнг иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни бошлаб юборган, ўзидан аввал ўтган раҳбарлардан фарқли равишда юмшоқроқ сиёсат юритаётган Горбачёвдан эди.

    Бироқ мамлакат раҳбари қамоқхоналарнинг бирида ўтирган ва очлик эълон қилган шахс ҳақида эшитмаганди ҳам. Анатолий Марченко 117 кун очарчиликда ўтиради ва охири уни тўхтатади. Бу пайтга келиб ёзувчининг аҳволи жуда ёмон эди.

    Уни дарҳол шифохонага кўчиришади. Бироқ 1986 йил 8 декабрь куни Анатолий Марченко 48 ёшида вафот этади. Уни Татаристондаги Чистопол шаҳри қабристонига дафн этишади.

    Ўлимидан кейин...

    Анатолий Марченконинг ўлими СССРда ва хорижда анча шов-шувларга сабаб бўлади. Ахийри бу ҳодиса Горбачёвнинг қулоғига етади.

    Айтишларича, Анатолийнинг ўлимидан сўнг икки кун ўтгач Горбачёв хорижда сургунда юрган академик Андрей Сахаровга қўнғироқ қилади ва ундан СССРга қайтишини сўрайди.

    Шу суҳбатда Сахаров мамлакат раҳбарига Марченконинг аянчли ўлими ҳақида гапиради ва иттифоқдаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш кераклигини айтади. Горбачёв рози бўлади.

    Шундан сўнг у тегишли ташкилотларга сиёсий айблар билан қамоқда ётган шахсларни озодликка чиқариб, реабилитация қилиш ҳақида буйруқ беради. 1987 йил январдан бошлаб СССРдаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш жараёни бошланади.

    1988 йилда Европа парламенти Анатолий Марченкони ўлимидан сўнг Андрей Сахаров номидаги мукофот билан тақдирлайди.

    1997 йилда Татаристон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Анатолий Марченконинг қабри ҳудудий аҳамиятдаги маданий ёдгорлик деб эълон қилинади.

    2018 йилда туғилиб ўсган Барабинск шаҳридаги марказий кутубхонада Анатолий Марченко таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

    Ана шу тадбирда Барабинскдаги кўчаларнинг бирига Анатолий Марченко номини бериш, шаҳарда унга ёдгорлик ўрнатиш ва унинг оиласи яшаган уйни музейга айлантириш таклифлари берилади.

    Умумий ҳисобда Анатолий Марченко ўндан ошиқ асар ёзган. Улар ёзувчининг вафотидан кейин ҳам Россия ва Европа давлатларида чоп этилиб келинмоқда.

    Жумладан, унинг “Менинг кўрсатмаларим”, “Ҳамма қатори яша”, “Тариусдан Чунигача”, “Биз бу ерда яшаймиз” каби асарлари ҳанузгача оммабоп асарлар ҳисобланади.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    29 май, 19:00   Изоҳ (0)   3478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Анатолий Марченко#тарих#Совет Иттифоқи#Сиёсат#ёзувчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ фуқаросини қийноққа солгани учун Сурия 20 млн доллар жаримага тортилди

    Дунё | 30 май, 12:14

    Пакет билан бўғишган, куйдириш билан қўрқитишган: Тошкентда фуқаролар бўйнига жиноят илмоқчи бўлган ИИО ходимлари жазоланди

    Ўзбекистон | 30 май, 12:06

    “Ал-Ҳилол” Фернандеш трансферини деярли якунлади — манба

    Спорт | 30 май, 12:02

    АҚШда мигрант Трампни ўлдириш билан таҳдид қилди 

    Дунё | 30 май, 11:56

    Голливуд юлдузлари машҳурликнинг ҳақиқий баҳоси ҳақида очиқ-ойдин сўзлаб берди

    Кино | 30 май, 11:51

    БАА аҳолиси учун ChatGPT Plus обунаси бепул бўлди

    Дунё | 30 май, 11:45

    Хакерлар Оқ уй аппарати раҳбарининг телефонига бузиб кирди — WSJ 

    Дунё | 30 май, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.