• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    Разведка ҳар доим урушлар ва қуролли тўқнашувларда ғалабани таъминловчи асосий омиллардан бири бўлиб келган. Ҳозирда дунёнинг етакчи давлатлари бу амалиётни сунъий йўлдошлардан ташқари, юқори баландликда парвоз қилувчи самолётлар ва дронлар ёрдамида олиб боради. Айниқса, иккинчиси анча мураккаб технология ҳисобланади. Улар 20-25 километрдан юқори баландликда учиши, алоқа сигналлари ёки навигация маълумотларини узатиши лозим.

    U-2

    Юқори баландликдан разведка маълумотлари тўпловчи самолётларни илк бор Қўшма Штатлар ишлаб чиқарди. Мамлакат 1957 йилдан бошлаб Lockheed U-2 разведкачиси билан Совет Иттифоқидаги объектларни кузата бошлаган. Тахминан 20 километр баландликда парвоз қилган самолёт узоқ вақтга қадар ана шу давр қирувчилари ҳамда ҳаво мудофаа тизимлари учун дахлсиз бўлган.

    U-2 Dragon lady samolyoti
     
    U-2 Dragon Lady самолёти
     
    Фото: Lockheed Martin

    Яъни советлар унинг мавжудлигини билар, бироқ уриб тушира олмасди. Бу 1960 йилнинг 1 май кунига қадар давом этди. Ўшанда самолёт илк бор зенит-ракета комплекси томонидан Свердловск яқинида уриб туширилди. Ҳодиса натижасида учувчи Ф.Пауэрс асир олиниб, КГБнинг Қўшма Штатлардаги жосуси билан алмаштирилди. Кейинроқ воқеа ҳақида “Жосуслар кўприги” номли машҳур фильм суратга олинди.

    Josuslar koъprigi фильмidan epizod
     
    “Жосуслар кўприги” фильмидан эпизод
    Фото: Тармоқдан

    Самолётнинг U-2С Dragon Lady модификацияси ҳозирга қадар ҳам хизмат қилмоқда. АҚШ қуролли кучлари улардан Мексика билан чегарани кузатишда фойдаланяпти. Ҳаво бортларини 2026 йилдан бошлаб хизматдан чиқариш кўзда тутилган.

    U-2 юқори баландликда парвоз қилувчи разведкачи самолётлар ичида пионер ҳисобланади. Шундан сўнг СР-21 Blackbird номли яна бир самолёт ишлаб чиқарилди. Юқори тезлиги сабаб уни на ҳаво мудофаа тизимлари, на қирувчи самолётлар тутиб ололмаган.

    SR-71 Blackbird samolyoti
    СР-71 Blackbird самолёти
    Фото: Military Магазине

    RQ-4 Global Hawk

    Технологик тараққиёт инсон томонидан бошқариладиган самолётларни дронларга алмаштириш имконини берди. Дастлабки намуналар Вьетнам уруши вақтида қўлланила бошлаган бўлса-да, уларни соҳа учун блицкриг деб бўлмасди. Бироқ ўтган аср охирига келиб RQ-4 Global Hawk стратегик разведкачи дрони намойиш этилди. Уни ишлаб чиқиш билан Northrop Grumman компанияси шуғулланди. Дастлабки намуна 1998 йили синовдан ўтди.

    Global Hawk’нинг асосий вазифаси – ISR (Intelligence, Surveillance, Reconnaissance), яъни разведка, кузатув ва маълумот йиғиш ҳисобланади. У 18 минг метр баландликка кўтарилиши, 32 соат давомида ҳавода ҳавода қолиши мумкин. Парвоз масофаси 22 километрни ташкил қилади.

    MQ-4 Global Hawk droni
    МҚ-4 Global Hawk дрони
    Фото: АФ.мил

    Дрон эктро-оптик камера, инфрақизил камера ва радарлар шарофати билан Калифорния штатига тенг ҳудудни кузатиши, 200-300 км узоқликдаги ҳаракатланаётган объектларни аниқлаши мумкин. Қолаверса у 500 км радиусдан таралаётган электромагнит нурланишни таҳлил қилиш хусусиятига эга.

    У илк бор 2001 йили Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қўлланилди. Кейинчалик дрондан Ироқ, Ливия, Сурия ва Россияни кузатишда фойдаланилди. Бундан ташқари, қурилма табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларни баҳолаш учун БМТ миссияларига ҳам жалб этилган.

    Учувчисиз учиш қурилмасининг юқори технологик имкониятларига қарамай, АҚШ уларни босқичма-босқич хизматдан чиқармоқда. Унинг ўрнини янада илғорроқ, энг муҳими “стелс” хусусиятига эга дронлар эгаллаяпти.

    RQ-180

    RQ-180 Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган яна бир стратегик разведкачи дрон ҳисобланади. У ҳақида маълумот кам. Боиси тадқиқот босқичидан конвейрга қўйишга қадар жараён юқори махфийликда олиб борилган. Northrop Grumman кўплаб тафсилотларни жамоатчиликдан яширган.

    RQ-180 droni F-35 qiruvchisi bilan qiyoslanganda
    RQ-180 дрони Ф-35 қирувчиси билан қиёсланганда
     
    Фото: Тhе War Zone

    Учувчисиз учиш қурилмасининг илк прототипи 2010 йилнинг 3 август куни Неваданинг “51-Зона” ҳарбий аэродромидан ҳавога кўтарилди. Очиқ маълумотларга кўра, дастлабки намуна 2017 йили хизматга топширилган. RQ-180 лойиҳаси АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг махфий бюджети орқали молиялаштирилган. Northrop Grumman компаниясининг ҳисоботларига ишонилса, лойиҳа қиймати қарийб 2 миллиард АҚШ долларига тенг.

    Мазкур дроннинг асосий афзаллиги унинг стелс хусусиятида. Яъни қурилма радарларда кўринмаслик учун махсус корпус ва тузилишга эга. Айниқса аэродинамик схема авваллари фақат спорт планерлари учун хос бўлган шаклда қурилган. Бу унга рақиб ҳаво мудофаа тизимлари мавжуд бўлган ҳудудларда ҳам парвоз қилиш, душман ҳудудига чуқур кириб бориш имконини беради.

    RQ-180, шунингдек, ўзининг юқори тезлиги билан машҳур СР-71 разведкачи самолётининг миссияларини ҳам ўз зиммасига олган бўлиши мумкин. Бироқ қурилма ҳақида маълумот камлиги боис бу экспертларнинг кузатувларига асосланган тахминдан бошқа нарса эмас. Бироқ дрон чиндан ҳам юқори тезлик ва стелс хусусиятларини мужассамлаштира олган бўлса, бу уни ҳаво мудофаа тизимлари учун ҳақиқий муаммога айлантиради.

    The RQ-180 Drone Will Emerge From The Shadows As The Centerpiece Of An Air  Combat Revolution

    Тахминларга кўра, RQ-180 разведка олиб боришнинг фаол ва пассив воситаларига эга. Бундан ташқари, у электрон уруш олиб тизимлари билан ҳам қуролланган. Бу дронга “ҳаво-ҳаво” ракеталари ҳамда зенит ракета тизимларининг ҳужумидан ҳимояланиш учун зарур.

    Қурилма, шунингдек, B-2, B-21 бомбардимончилари, F-22 ва F-35 қирувчи самолётлари учун алоқа ретранслятори сифатида хизмат қилиши мумкин. RQ-180 бир сутка давомида ҳавода қолиши, 24 минг километргача масофани босиб ўтиши айтилади. Унинг нархи тахминан 100 миллион АҚШ долларига баҳоланади.

    WZ-7 Soaring Dragon

    Хитой ўз технологик ютуқларидан ҳарбий саноатини янги босқичга олиб чиқиш, жумладан стратегик баландликда парвоз қилувчи дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланди. Бироқ мутахассислар дастлабки намунани уникал деб аташдан ўзини тияди. Боиси у Қўшма Штатларнинг RQ-4 Global Hawk тизимини ёдга солиб юборади. Унинг номи Chengdu WZ-7 Хianglong (Soaring Dragon) бўлиб, аллақачон серияли ишлаб чиқаришга олинган.

    WZ-7 Soaring Dragon
    WZ-7 Soaring Dragon
    Фото: ТWZ

    Дрон узунлиги 14,3 метрни, қанотлари кенглиги эса 25 метрни ташкил қилади. У 650 килограммгача бўлган оғирликдаги юкларни кўтариши мумкин. Turboреактив двигатель шарофати билан қурилма ўз тезлигини 950 км/соатгача ошириши мумкин. Учиш масофаси эса 7000 километрни, максимал баландлиги эса 18 минг метрни ташкил қилади. WZ-7 тахминан ярим минг километр узоқликни кузатиб, разведка маълумотлари тўплаши мумкин.

    Ғарбда қурилмани Soaring Dragon, яъни парвоздаги аждаҳо деб аташади. Ишлаб чиқарувчи Хитойнинг Chengdu Aircraft Industry Group компанияси ҳисобланади. У илк бор 2009 йили макет ҳолида кўрсатилган. 2021 йилдан бошлаб эса хизматга қабул қилинган. Хитойликлар мазкур моделдаги дронлардан Жанубий Хитой денгизи ва Тайван бўғозида разведка маълумотлари тўплаш учун фойдаланмоқда.

    WZ-8

    Бироқ хитойликлар изланишларни шу билан тўхтатиб қўйгани йўқ. 2019 йилги ҳарбий парадда аэродинамик тузилиши Lockheed D-21 ва NASA Х-43 учувчисиз учиш қурилмаларини ёдга солиб юборадиган яна бир дрон намойиш этилди. Унинг модели WZ-158 бўлиб, гипертовушли стратегик разведкачи дрондир. У илк бор 2019 йилда Пекиндаги ҳарбий парадда оммага намойиш этилган ва гипертовуш тезлигида парвоз қилиши мумкин деб ишонилади. Қолаверса, у ўзига хос аэродинамик дизайн — делта қанот схемаси, ингичка фюзеляж ҳамда вертикал стабилизаторлар билан ажралиб туради.

    Маълумотларга кўра, WZ-8 олти мах (7380+ км/соат) тезликка эришиши, максимум 50 км баландликка чиқиши мумкин. Эътиборлиси, у ҳавога мустақил кўтарилмайди. Қурилма H-6М стратегик бомбардимончи самолётидан ишга туширилади.

    WZ-8 dronlari Pekindagi harbiy paradda
    WZ-8 дронлари Пекиндаги ҳарбий парадда
    Фото:Тармоқдан

    WZ-8 Хитой ҳарбий қудратининг ошиб боришида ўзи учун хавф кўрадиган давлатларда хавотирни кучайтирди. Ғарбнинг айрим таҳлилчилари қурилмани СР-71 Blackbird самолётининг дрон версияси сифатида баҳолаган. Агар расмий маълумотларга ишонилса, хитойликлар дрони Қўшма Штатларнинг RQ-4 Global Hawk ва РҚ-170 Sentinel учувчисиз учиш қурилмаларидан технологик устунликка эга.

    Бироқ у америкалик рақибларидан фарқли, ҳали реал жанговар шароитда синовдан ўтказилмаган. Бундан ташқари, WZ-8 дронларининг стелс хусусияти, алоқа узатиш имконияти ва бошқа жиҳатлари ҳақида кўплаб жавобсиз саволлар мавжуд.

    Saetbyol-4

    Қўшма Штатларнинг RQ-4 Global Hawk дронидан фақат хитойликлар илҳомланган дейиш хато бо. Унинг технологиясига асосланган, балки нусха кўчирган яна бир давлат КХДР ҳисобланади. Пхеньян томонидан илк бор 2023 йили намойиш қилинган қурилманинг тузилиши АҚШ дронидан деярли фарқ қилмайди. Унинг номи Saetbyol-4 бўлиб, “Соҳил юлдузи” деган маънони англатади. 

    China assists North Korea in copying American RQ-4 Global Hawk drone with  Saetbyol-4 – Global Defense Corp

    Бироқ Saetbyol-4 дронининг техник кўрсаткичлари номаълум. Шунга қарамай, унинг мисли кўрилмаган санкциялар шароитда ишлаб чиқарилгани кўпчиликнинг эътиборини тортган. Баъзи тахминларга кўра, Шимолий Корея дронга оид технологик чизмаларни Эрондан олган бўлиши мумкин. Боиси Эрон Қўшма Штатларнинг RQ-4 Global Hawk дронини 2019 йили Ҳормуз бўғозида уриб туширган эди.

    Ҳозир разведка олиб боришнинг энг қиммат, шу билан бирга энг самарали усули сунъий йўлдошлар ҳисобланади. Бироқ қуролли можаро келиб чиққан тақдирда, улар рақиб томон учун устувор нишонга айланади. Қолаверса, сунъий йўлдош орқали узатилган ахборотларда қисман кечикиш юз бериши мумкин. Шу боис ҳам стратегик баландликка кўтарила оладиган разведкачи дронлар ҳануз диққат марказида турибди.

    3 июн, 20:40   Изоҳ (0)   2534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Россия#Совуқ уруш
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

    Реклама | 5 июн, 15:00

    Британия қироллик оиласи Кейт Миддлтон ўлими эҳтимолига режа ишлаб чиқди

    Дунё | 5 июн, 14:55

    Ламин Ямал “Реал”да ўйнайдими?

    Спорт | 5 июн, 14:50

    Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой—Мўғулистон коридорида биринчи юк ташуви амалга оширилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 14:40

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    Лайфстайл | 5 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.