Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида “ЛУКОИЛ” компанияси кўмагида “Халқлар дўстлиги” майдонида ҳар йили ўтказиладиган “Ёш истеъдодлар” концерти бўлиб ўтди. Кечанинг бош қаҳрамонлари болалар - ёш ижрочилар, мусиқа мактаблари талабалари, болалар ижодиёти студиялари тарбияланувчилари эди.
Мамлакатимизнинг асосий концерт зали ёнидаги саҳнада ёш ижрочиларнинг жарангдор овозлари янгради, Успенский номидаги мусиқа мактаби оркестри ижросида мумтоз мусиқа янгради, севимли миллий лазгидан тортиб динамик хип-хопгача турли жанрларда рақслар тақдим этилди.
Ҳар бир чиқиш олқишлар билан якунланди - рақслар, қўшиқлар ва театрлаштирилган томошалар. Байрам мусаффо осмонга ҳаво шарларини учириш билан якунланди, улар билан бирга бутун дунё болаларига тинчлик ва эзгулик тилаклари учди.
Ёш истеъдодлар фестивали “ЛУКОИЛ” кўмагида олтинчи бор ўтказилмоқда. Ёш ижрочилар учун унда иштирок этиш профессионал саҳнада ўзини таниттириш, ўз кучига ишониш, илк мухлислари меҳрини қозониш имкониятидир. Концерт иштирокчиларига “ЛУКОИЛ” компаниясининг эсдалик совғалари топширилди.
“Менинг қизларим ўтган йили “Ёш истеъдодлар”да чиқиш қилишди ва бу улар учун ажойиб воқеа ва янги чиқишларга тайёргарлик кўришга, янги рақсларни ўрганишга туртки бўлди. Улар яна ҳақиқий санъаткорлар каби чиқиш қилиш имкониятини интиқлик билан кутишарди! Фарзандларимизга ушбу байрам ташкили учун, машҳур бўлиш ҳамда ўз истеъдоди ва кучига ишонч ҳосил қилиш имконияти учун "ЛУКОИЛ" компаниясига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман!”, томошабин Азиза Ҳайдарова ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ушбу кунда ғамхўрликка муҳтож болаларга алоҳида эътибор қаратилди. Концертга Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернат тарбияланувчилари таклиф этилиб, чиқишларни завқ билан томоша қилишди. Уларнинг табассуми байрамнинг асосий безакига айланди.
Болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунёда барча катталарга ҳар бир боланинг болалик чоғини бахтли қилиш бурчини эслатиш мақсадида нишонланади. Ушбу байрам барча болаларга ўзига хос иштирок, ғамхўрлик ва меҳр кунига айланди.
Ёш авлод келажаги учун масъул бўлган катталарнинг меҳр ва ғамхўрлиги байроғи остида болалар орзулари ушалмоқда.
“ЛУКОИЛ” Ўзбекистонда болалар спорти, маданияти ва таълимини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни, жумладан, айниқса, ижтимоий ҳимоя ва ғамхўрликка муҳтож болаларга қаратилган лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлайди. ЛУКОИЛнинг Ўзбекистондаги энг йирик ижтимоий лойиҳаси учта болалар боғчаси: Қибрай туманида (150 ўринли) ва Қарши шаҳрида (150 ўринли) ИМКОН реабилитация марказларига эга иккита давлат кўп тармоқли болалар боғчаси, шунингдек, Бухоро шаҳридаги “Қандимча” болалар боғчаси (250 ўринли) қурилиши ҳисобланади. Йилига 550 тагача болани қабул қилади. Бундан ташқари, ҳар бир ИМКОН реабилитация марказида йилига 2,6 мингга яқин имконияти чекланган болага малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)