• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    2 ёшидан санъатга қадам қўйган, отасидан эрта айрилган ва бахтини иккинчи турмушидан топган Райҳон Ғаниева 45 ёшни қарши олди (фото)

    Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири бўлган Райҳон Ғаниева 16 сентябрь куни 45 ёшни қаршилади. Ижодда омади кулган хонанда ҳаётда кўплаб қийин кунларни бошдан кечирган. Хўш, ижодкорни нималар қийнаган, шахсий ҳаётидаги зарбалар унга қандай таъсир этган?  Қуйида шу ҳақда сўз юритилади. 

    1978 йилнинг 16 сентябрида Тошкентда таваллуд топган Райҳон Ғаниева учун санъат олами бегона эмас. Унинг отаси ҳам, катта бобоси ҳам санъатнинг энг кўзга кўринган вакиллари бўлишган.

    Фото: Instagram

    Хонанданинг катта бобоси Наби Ғаниев ўз даврининг машҳур актёр ва режиссёри бўлган. У ўзбек кино санъатининг нодир дурдона фильмлари: “Насриддин Бухорода” (1943), “Тоҳир ва Зуҳра” (1945), “Насриддиннинг саргузаштлари” (1946) ва “Фарғона қизи” (1948) кабиларни суратга олган. Унинг тўрт фарзанди бўлиб, уларнинг бирортаси санъаткор бўлишни истамайди. Фақатгина ўғли Ҳотамнинг фарзанди Отабек Ғаниев бобосининг касбини давом эттиради.

    Фото: Коллаж

    Отабек Ғаниев 1977 йили актриса Тамара Шакирова билан оила қуради. Икки ижодкорнинг муҳаббатидан қўнғироқ сочли қизалоқ Райҳон дунёга келади. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Отабек Ғаниев энг яхши ролларни ижро этаётган пайтда бахтсиз ҳодисага учраб, вафот этади. Ўшанда Райҳон Ғаниева 6 ёшли қизалоқ эди. Оила бошининг эрта вафоти яқинларига осон кечмагани аниқ. 

    Фото: Instagram

    Тамара Шокирова бор эътиборини ижодга қаратади, нафақат ўзбек, балки озарбайжон ва ҳинд киноижодкорлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўяди. 1993 йилгача ўндан ортиқ фильмларда суратга тушиб, сўнг иккинчи бор оила қуради. Бу никоҳидан яна бир қиз фарзандли бўлади ва унга Насиба деб исм қўяди.

    — Биласизми, кўпчилик болалик энг бахтли давр дейди. Аммо мен ўзимнинг болалигим ҳақида бундай деёлмайман. Чунки болалигим бахтли ва қувончли бўлмаган. Шунинг учун ҳам у кунларни эслашни истамайман. Лекин 12 яшарлигимда ойим менга кучукча совға қилгани бугунгача ёдимда. Узоқ вақт орзу қилган нарсамга эга бўлганимдан роса хурсанд бўлгандим, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Хонанда илк ёшидаёқ фильмда суратга тушган. У 1980 йили “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган “Ленинградлик болаларим” фильмида Ҳадичанинг фарзанди ролини ижро этган. Ҳадича ролини эса онаси Тамара Шокирова ижро этган.

    Фото: Скрин

    Райҳон санъаткорлар оиласида туғилган бўлишига қарамай, онаси унинг бу касбни эгаллашига жиддий қаршилик кўрсатади. 

    — Онам аввалига санъаткор бўлишимни истамаган. Нега бундай қилганини аниқ билмайман. Аммо кейинчалик ўзи қўллаб-қувватлади. Аммо санъатга бўлган қизиқишим, хоҳишим барча қийинчиликларни енгиб ўтишимга куч берганди, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультетини тамомлаган Райҳон Ғаниева 1999 йили профессионал ижодга қадам қўяди. У илк бор 2000 йили суратга олинган “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали фильмидаги қўшиғи билан одамлар тилига тушади. Ўша даврларда хонандалар бугунгидек кўп бўлмаган. Шу сабаб ҳам Райҳоннинг қўшиқлари замонавий ёшлар орасида тез оммалашган ва хонанда 2002 йилда илк яккахон концерт дастурини тақдим этишга муваффақ бўлган. Омад келса, бирваракайига келади, деганларидек, хонанда 2002 йилда “Ниҳол” мукофоти совриндорига айланди. 

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Аммо одамлар орасида “Райҳон Ғаниева оққон, саратон экан. Шу боис унга кетма-кет мукофот топширишяпти”, деган гап-сўзлар ҳам тарқалади. Аммо хонанда бу каби миш-мишларга эътибор бермай, ижод қилади. Кетма-кет яратилган ҳит қўшиқлар “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси”, “Йил қўшиғи”, “Йилнинг энг яхши альбоми” мукофотларини қўлга киритишига сабаб бўлади.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Райҳон Ғаниева ижодининг энг гуллаган даврлари 2005—2010 йилларга тўғри келади. Ўша йилларда яратилган қўшиқлар эса ҳамон мухлислар тилидан тушмай келяпти. “Ёдингдами?”, “Кечир”, “Орзунгга ишон”, “Доимо”, “Бака-бака банг” каби қўшиқлари тингловчилар тилидан тилига ўтиб келмоқда. Хонанданинг ҳар йилги концерт дастурини эса мухлислар интиқлик билан кутарди. У ўзбек хонандалари ичида шоу-концертлар тақдим этишда, янгиликка қўл уришда ҳамон пешқадам бўлиб келмоқда.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Райҳон Ғаниева ижоди давомида ўзини актрисаликда ҳам синаб кўрди. У иштирок этган “Кечир” фильмини томошабинлар илиқ кутиб олган. У мазкур фильмнинг сценарийсини ўзи ёзган ва картинада шоу-бизнес оламидаги иллатларни очиб беришга ҳаракат қилган.

    — “Кечир” фильмидан кейин кино соҳасига қўл урмасликка қарор қилганман. Жуда қийин ва узоқ вақт сарфланадиган иш экан. Ўша пайтда фильмларга ҳам таклифлар жуда кўп бўлган. Вақтим тиғизлиги учун барчасини рад этганман, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram

    2012 йил Райҳон Ғаниева учун ҳам қайғули, ҳам қувончли келди. У 2012 йилнинг февраль ойида волидаси Тамара Шокировани йўқотди. Актриса оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмди. Кўп ўтмай, ноябрь ойида хонанда ўз бахтини топди. 34 ёшида Райҳон актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиқди. Бироқ уларнинг турмуши узоққа чўзилмади. Райҳон икки эгизакнинг онаси бўлгач, Йигитали Мамажонов билан ажрашди.

    Фото: Instagram

    — Эрим учун ўз вақтида овқатини тайёрладим, кийимларини дазмолладим, кирини ювдим… Уйимни сариштали ва шинам тутдим. Кўп аёллар каби эримдан қанча пул топаётганини сўрамадим, — деганди хонанда Райҳон.

    Фото: MyDay.uz

    Хонанданинг сўзларига кўра, у “нима бўлишидан қатъи назар” Йигиталини тушунишга, ундан айб изламасликка ҳаракат қилган. “Ёшимиздаги фарқ 12 йил. Мен ҳам унинг ёшидаги давримни кўз олдимга келтириб, тўғри ва адолатли муносабатда бўлишга интилдим, — деганди Райҳон.

    Райҳон айнан нима сабабдан Йигитали Мамажонов билан ажрашаётганини маълум қилмаган, фақат турмушида “жуда мураккаб вазият юзага келгани” сабаб ажрашишга қарор қилганини айтган.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Райҳон Ғаниева фарзандли бўлишни узоқ вақт орзиқиб кутган. 2014 йили бир эмас, иккита ўғил фарзандларни дунёга келтирди. Ўша пайтда болаларни отасидан ажратиш унга ҳам осон кечмагани аниқ.

    Фарзандларим отасини сўрайди, албатта. Улар тез-тез кўришиб туради. Бундан ташқари, мен ўзим Йигиталидан улар билан тез-тез кўришишини, мулоқот қилишини сўрайман. Ҳар доим фарзандларимни отасини ҳурмат қилишга, севишга ўргатаман, чунки у ўғилларимнинг отаси.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Ўғилларим ҳозирги турмуш ўртоғим билан ҳам дўстона муносабатда. Ўз ўрнида, мен ҳам турмуш ўртоғимнинг фарзандлари билан яхши муносабатдаман, улар билан дўст тутинганман, — деганди хонанда интервьюсида.

    Фото: Instagram

    Хонанда 2015 йили расман ажрашди ва орадан бир йил ўтиб, турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У бошловчи Фарҳод Алимов билан оила қурди. Фақатгина навбатдаги тўй бошқача бўлди. Хонанда тўйи аввалгидек дабдаба билан ўтишини истамади. Аммо Фарҳод Алимовнинг учта фарзанди борлигини билган баъзи негативчилар хонандани оилабузарликда айблашди.

    — Райҳонни оила қурмасдан аввал ҳам яхши танирдим. Чунки иккимиз ҳам шоу-бизнесда фаолият юритамиз. Райҳон билан оила қурмасимиздан анча йил аввал ажрашгандим. Собиқ турмуш ўртоғим билан дўстона муносабатда эдик, аммо эр-хотин сифатида бир-биримизни тушунмаганмиз. Фарзандларимни яхши кўраман, улар билан ҳафтасига 2-3 бор бирга бўламиз, — деганди Фарҳод Алимов негативчиларга қарата.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    — Мен бировнинг оиласини бузмайман ва оилалар мустаҳкам бўлиши тарафдориман. Ҳамма инсон бахтли бўлишга ҳақли, — деганди Райҳон Ғаниева интервьюларининг бирида.

    Фарҳод Алимов билан қурилган оила узоққа бормайди, деб ҳисоблаганлар ҳам бўлган. Аммо Райҳон отани болаларидан ажратмайдиган инсон эканлигини исботлай олди. У турмуш ўртоғининг фарзандларини оилавий сафарларга олиб боради. Суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашни ҳам канда қилмайди.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Райҳон ўзбек шоу-бизнесидаги энг тартибли хонандалардан бири. У кунини тўғри тақсимлашни ва ортиқча инсонларга вақт сарфлашни ёмон кўради. 

    — Энг севимли машғулотим фарзандларим билан бирга бўлиш. Мен болаларим билан бирга бўлсам дам оламан, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Айни кунда бадавлат ўзбек хонандасининг ҳаёти ана шундай ранг-барангликларга бой. Қисқа қилиб айтганда, у ҳам юлдуз бўлиб туғилмаган ва осонликча бугунги кунларга етган эмас.

    19.09.2023, 19:03   Изоҳ (0)   140873
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Женна Ортега, Роберт Дауни ва ўзи яратган машҳур қаҳрамонларга ўхшайдиган бошқа актёрлар (фото)

    19.09.2023, 16:40

    Етимликда ўтган болалигига қарамай муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    19.09.2023, 12:05

    “Опа Россияга бориб томоша кўрсатди” — Даврон Кабулов танқидга учраган концерт ва “РУВД”га тушадиган йигитлардан воз кечиши ҳақида гапирди (видео)

    18.09.2023, 21:55

    77 ёшли Голливуд юлдузи Силвестр Сталлоне қизи билан TikTok’ни забт этмоқда (видео)

    18.09.2023, 19:40

    Марҳум ҳинд актрисаси Шридевининг кенжа қизи Кхуши Капур ҳам кинога қадам қўйди. У онасининг муваффақиятини такрорлай оладими?

    18.09.2023, 12:48

    Голливуд актёри Хью Жекман 27 йиллик турмушдан сўнг рафиқаси билан ажрашди

    18.09.2023, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:29

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:20

    Аббосбек Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди — инсайдер

    Спорт | 19 июн, 19:16

    Хонанда Шакира АҚШдаги мигрантларнинг оғир аҳволи ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 19 июн, 19:00

    Тошкентда иккинчи хотинининг 11 яшар қизини зўрлаб келган блогерга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:49

    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:00

    Рим папаси Лев XIV, Мадонна ва Жастин Бибер қариндош бўлиб чиқди — NYT

    Шоу-бизнес | 19 июн, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.