• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Туташ тақдирлар», «Зебузар» ва раққосалар бош ролларни ижро этган бошқа машҳур фильм ва сериаллар (видео)

    Санъат оламини танлаган киши борки, ўзини шу соҳанинг бошқа йўналишларида ҳам синаб кўргиси келади. Ўзбек раққосалари орасида бир қанча кино ва клипларда суратга тушиб, актриса сифатида ҳам ўз мухлисларини топганлар кўпчиликни ташкил этади. «Дарё» омадли лойиҳаларда қатнашиб, актрисалик қилган раққосаларни бир саҳифага жамлади.

    «Туташ тақдирлар»даги Раъно

    2009 йилда экран юзини кўрган «Туташ тақдирлар» сериалида раққоса қиз Раъно ролини ижро этган дебютант Нафиса Мамадиёровага мазкур лойиҳа чинакам машҳурлик олиб келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Туташ тақдирлар»да рол ўйнашим жуда қизиқ кечган. Ҳамма қизлар сериалда суратга тушишга интилса, мен бирор марта ҳам орзу қилмаганман. Фарғона давлат санъат билим юртини битириб, Ўзбекистон Қуролли кучлар ансамблида раққоса бўлиб ишлардим. Бир куни устозим Зиёда Мадраҳимованинг олдига режиссёр Замира Бегимқулова келиб, рол учун раққоса қиз излаётганини айтибди. Шунда устозим «Майли, қизларни кўринг, мос келганини айтарсиз», дебди. Замира опа анча вақт машғулотимизни кўриб, кейин Зиёда Мадраҳимовага менинг ташқи кўринишим маъқул келганини таъкидлаган. Зиёда опа кулиб, «Мен ҳам сизга Нафисани тавсия қилмоқчи эдим», деган экан. Рости, сериалда суратга тушишни умуман истамадим. Шунда устозим, «Мен ёнингда бўламан, раққоса қизнинг ички кечинмаларини очиб беришинг керак», деб тушунтиргандан кейин ролга рози бўлганман.

    Суратга олиш жараёнлари осон кечмаган. Ҳаётда отасиз ўсганим учун ота билан қиз ўртасида қандай муносабат бўлишини билмасдим. Шу боис марҳум санъаткор Ҳошим Арслоновни бироз қийнаб қўйганман. Кейин йиғлаш саҳналари қайта-қайта суратга олинишига тўғри келган, — дейди у.

    Нафиса Мамадиёрова мазкур сериалдаги ижросидан кейин кино оламида кўринмай кетганига қуйидагича изоҳ берди:

    — «Туташ тақдирлар» оммага тақдим этилгач, турмушга чиқдим. Ундан кейин ҳам бир-икки марта ролларга таклиф этишди. Аммо оилавий шароитим сабаб уларни рад этдим. Чунки турмушга чиққан аёлнинг ўзига яраша ширин ташвишлари кўп бўлади. Агар «декрет» таътилларини инобатга олмаса, ижодни тўхтатмаганман. Шунчаки бор эътиборимни ўз касбим — раққосаликка қаратганман.

    «Марғиёна»дан «Меҳмонхона»гача

    Ўзбекистон халқ артисти Саида Мансурхўжаева 16 ёшида реклама ролигида суратга тушади. Аммо бу лойиҳадаги иштироки омадсиз чиқади. Бироз вақт ўтиб, аниқроғи, 1996 йилда режиссёр Пўлат Файзиев «Марғиёна» фильмига таклиф этади. Картинадаги роли унга омад олиб келади ва 1998 йил Зулфиқор Мусоқовнинг «Кичкина табиб»ида Шаҳноза ролини ўйнайди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Саида Мансурхўжаева 2006 йилда яратилган «Гўзаллик сири» фильмидаги рассом қиз роли орқали актриса сифатида янада танилади. Унинг қаҳрамони Лайло машҳур рассом ва дизайнерга айланиб, Франциядаги халқаро кўргазмада иштирок этади ва шуҳрат қозонади.

    Орадан анча вақт ўтиб, «Меҳмонхона» сериалида ҳам суратга тушган ижодкор «Саида» номли профессионал рақс мактабида ёшларга рақс сирларини ўргатиб келмоқда.

    Актриса сифатида танитган «Зебузар»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Қурбонова ҳам бир қанча киноларда актрисалик маҳоратини синовдан ўтказган. У «Зебузар» картинасида одам савдоси қурбонига айланиб, номуси топталган қаҳрамон, яъни Зебузар ролини ижро этади ва актриса сифатида танилади. Ижодкор кино оламига кириб келиши ҳақида шундай дейди:

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — 2004 йили «Бир кам дунё» телесериалига кастингга чақиришган. Саксондан зиёд профессионал актрисалар орасида омадим кулиб, синовдан ўтганман. Бу илк ролим эди. Актрисалик қобилиятимни илғаган режиссёр Санжар Бобоев актёрлик бўйича ўқишимни маслаҳат берган. Унинг фикридан сўнг оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига биринчи йилиёқ ўқишга кирганман. Талабалик давримда режиссёр Ойбек Вейсал ўғли «Муҳаббатим — қисматим» телесериалига таклиф қилган.

    Мазкур картинадан сўнг Наби Ҳошимовнинг «Зебузар» фильмида бош ролни ижро этганман. Ушбу картина катта экранларга чиққач, кўча-кўйда аёллар кўриб қо­лишса, «Пешонанг бунчалик шўр бўлмаса-я?!», деб ачиниб гапирарди. «Қайтиб бу каби ролларни ўйнаманг», деганлар ҳам бўлган. Айримларнинг «Ролингизнинг тарбиявий аҳамияти бор, бундай образларни ҳам кимдир ўйнаши керак-ку!», деган фикрларини эшитиб, хурсанд бўлганман. Лекин ролимни ўйнашдан чўчимаганман. Тўғри, баъзи саҳналарда уялганман. Аммо актриса сифатида уни рад этишга ёки суратга олиш жараёнида ролга нисбатан инжиқлик қи­лишга ҳаққим йўқ эди, назаримда.

    «Сен етим эмассан»даги Барно

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова «Сен етим эмассан» ва «Оқ ёлли от ҳақида баллада» кинокартиналарида рол ўйнаган. У илк ролини 1962 йили Ўзбекистон санъат арбоби Шуҳрат Аббосов суратга олган «Сен етим эмассан» фильмида ижро этган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Ўша пайтлар рақс мактабида ўқирдим, 12 ёшда эдим. Фильмда суратга тушишга кўп­лаб номзодлар бор эди. Уларнинг орасидан танлаб олинганимдан кейин масъулияти ҳам шунга яраша бўлган. Сўзларни юракдан айтиш, қаҳрамоним Барнонинг хатти-ҳаракатларини ишонарли ифодалаш, воқеликнинг ичига кириш талаб этиларди. Суратга олиш майдончасига боришим учун ўқитувчиларим рухсат бермаган пайтлар ҳам бўлган. Баъзан бундан жуда ранжирдим, — дейди Малика Аҳмедова.

    Рушана Султонова

    «Санам» рақс ансамблининг раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова фаолияти давомида иккита фильмда қатнашган. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўқиб юрган кезлари, яъни 1980 йили «Ўзбекфильм» режиссёрлари томонидан ўтказилган кастингда иштирок этади. Синовдан муваффақиятли ўтиб, «Комила» номли фильмда Гули ролини талқин қилади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    1986 йили «Тожикфильм» киностудияси томонидан «Минг бир кеча» эртаги асосида «Шаҳризоданинг янги эртаги» фильмида суратга тушади. Тоҳир Собиров режиссёрлигидаги мазкур картинада бош балетмейстер Галия Измайлова бўлади. Унинг таклифи билан эпизодик ролга тасдиқланган Рушана фильмда арабча рақс ижро этади. «Шаҳризоданинг янги эртаги» Қрим ва Душанбеда тасвирга олинган.

    Паризода

    «Ниҳол» мукофоти совриндори Паризода илк марта «Севги — бу ҳаёт» киносида рол ўйнаган. Бироқ фильм кутилганидек муваффақиятли чиқмаган. Шунга қарамай, у актрисалик маҳоратини ошириш мақсадида турли сериалларда суратга тушган. Лекин уни халққа клиплардаги роллари ва рақслари танитган.

    «Сени излаб»даги Наргиза

    1989 йили ўтказилган «Ўзбекистон маликаси» танловида ғолиб бўлган Наргиза Олимова ҳам раққоса сифатида элга танилган. У 1991 йили биринчи марта бўлиб ўтган Мустақиллик байрамида «Humo қуши» рақсини ижро этади. Давлат тадбиридаги рақси билан ҳам мухлислар орттиради.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    1991 йил шоира ва адиба Саида Зуннунованинг «Гўдак ҳиди» ҳикояси асосида суратга олинган «Сени излаб» фильми учун ўтказилган кастингда қатнашади. Лола Элтоева, Раъно Зокирова, Мадина Мухторова каби кўплаб актрисалар иштирок этган синовдан омадли ўтиб, ролга тасдиқланади. Бу рол уни актриса сифатида халққа танитади.

    Наргиза Олимова кейинчалик «Қасамёд куни» киноси ва «Ёдгор» сериалида ҳам рол ўйнаган.

    Салбий роллар ижрочиси Гулшан Қурбонбоева

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулшан Қурбонбоева раққосаликдан ташқари қатор кинолойиҳаларда ҳам суратга тушган. «Марғиёна», «Юлдузингни бер осмон» фильмлари ва «Чархпалак» телесериалида қатнашган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Асосан салбий ва енгилтабиат аёллар ролини талқин қилган раққоса режиссёр Рустам Саъдиев билан кўпроқ ҳамкорлик қилган. Хусусан, Юлдуз Усмонованинг «Ачом-ачом» қўшиғи клипида ва «Муҳаббат синовлари-1», «Барон-2» киноларида рол ижро қилган.

    Гулшан Қурбонбоева катта ва ўрта авлод вакилларига яхши таниш. У 20 йилдан буён Америкада яшаб, фаолият юритаётгани туфайли ёш авлод деярли танимайди.

    Клиплар орқали танилган Зарина Йўлдошева

    Кейинги пайтларда машҳур хонандаларнинг клипларида фаол бўлаётган ёш истеъдод эгаси Зарина Йўлдошева ҳам аслида раққоса бўлиб, у Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини тамомлаган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — 2017 йили ансамблимиз билан Юлдуз Усмонованинг «Эй азиз инсон» концерт дастурида иштирок этганмиз. Юлдуз опа созандалар билан машқ қилаётганида бир четда завқланиб қўшиққа рақс тушганман. Шунда Юлдуз опа ёнларига чақириб, шу қўшиққа якка рақс тушсин, деган.

    Бир неча ойдан сўнг, ярим кечаси Юлдуз Усмонованинг маъмури қўнғироқ қилиб, қайсидир актриса клип съёмкасига келолмагани ва ўрнига мен суратга тушишимни айтди. Рости, бу таклифга кўнишим осон бўлмади. Суратга олиш ишлари бор-йўғи 30-40 дақиқа давом этди. Съёмкадан сўнг клипдаги эпизодим учун 50 доллар беришди. Бу 17 ёшимгача топган энг кўп пулим эди. Мана шу воқеадан сўнг клиплардан таклиф тушса, рад этмайдиган бўлдим, — дейди Зарина Йўлдошева.

    У хонанда Зиёданинг «Тор кўча» клипи орқали томошабинлар эътиборига тушди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Мен сени севаман», Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Билмади» каби кўплаб тароналарга олинган клипларда рол ўйнаган. Актрисаликка қизиқиши ортган Зарина «Ўжар ҳомиладор» сериалида бош ролни ҳам ижро этган.

     

    Мавзуга доир:

    • Зарина Низомиддинова, Райҳон Уласенова ва ўзбек шоу-бизнесидаги фаолиятини раққосаликдан бошлаган бошқа машҳурлар (фото)
    • Шерали Жўраевнинг кўп йиллик ҳамкори, 22 ёшида унвон олган, «Баҳор»да чархланган: таниқли раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова 56 ёшда (фото)
    14.04.2022, 17:41   Изоҳ (0)   37870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актрисаси Кейт Уинслет қизи билан бир фильмда суратга тушади

    14.04.2022, 12:39

    «Калмар ўйини» сериали муаллифи иккинчи мавсумда иккита бош қаҳрамон қайтишини эълон қилди

    13.04.2022, 20:46

    Брюс Уиллис, Кетрин Зета-Жонс: касаллик туфайли карьерасини тўхтатишга мажбур бўлган актёр ва актрисалар (фото)

    12.04.2022, 11:30

    Психологик тренинглардан ҳам кўпроқ фойда берувчи 8 ажойиб фильм

    09.04.2022, 12:55

    Кинолокация: машҳур фильм ва сериаллар суратга олинган жойларни топган кино ишқибозлари

    07.04.2022, 12:41

    «Дайди тўтининг қайтиши»дан «Винни Пух»гача: Совет мультфильмларининг сиз эътибор бермаган яширин маънолари

    06.04.2022, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.