• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Онаси саратондан вафот этган, грек қиз билан никоҳидан бахт топган, “Ватан”даги Қурбон роли учун курашган актёр Бобур Йўлдошев 45 ёшда (фото, видео)

    Икки машҳур ижодкор оиласида туғилган Бобур Йўлдошев болаликдан санъат ичида камол топган. Кун келиб унинг машҳур санъаткор бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Газли сув ичаётганида тасодифан кинокадрда кўриниб қолган Бобур Йўлдошев фаолияти қандай бошланган?

    “Туғилганимда отам сафарда бўлган экан”

    Бобур Йўлдошев 1979 йилнинг 16 январь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. У икки қиз фарзанддан кейин туғилган ўғил бўлгани учун ҳам ота-онасини янада севинтирган.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Мен туғилганимда отам Москвадан Попов медалини олиб қайтаётган бўлган. Аэропортда Тўти опанинг турмуш ўртоқлари Мирғиёс Соатов суюнчи олган экан. Исмимни эса отамнинг дадаси, бобом раҳматли қўйган. Болаликда жуда шўх, ўйинқароқ бола бўлганман. Отам театрда, онам эса дубляжда ишларди. Гоҳ театрга, гоҳ дубляж студиясига олиб боришарди. Уйимизда шунчаки суҳбатлар бўлганини, ота-онам бекор ўтирганини эслолмайман. Уларнинг иккиси ҳам кўп китоб ўқирди. Тинимсиз ижод ҳақида гаплашарди. Ўша вақтда уларнинг машҳур санъаткор эканлигини ҳис қилмаганман, — дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    “Дадамга болангиз тиланчилик қиляпти, дейишган”

    Актёр болалиги билан боғлиқ қизиқарли воқеани сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ўша вақтда 5-6 ёшлардаги бола эдим. Рихсивой Авазовнинг ўғли билан собиқ Ҳамза театрининг ҳовлисида ўйнаб юргандик. Сал нарида 10 тийиндан музқаймоқ сотаётган экан. Роса егимиз келди. Шунда театрда ишлайдиган актёрлардан бири ўтиб қолди. “20 тийин беролмайсизми, роса музқаймоқ егимиз келяпти”, дедик. У “ҳўп” деб берди-ю, аммо дадамга “Ўғлингиз кўча бошида пул сўраб турган экан, берақолдим”, дебди. Бир пайт дадам раҳматли жаҳл билан чиқиб “Тиланчиликни театрда эмас, сал нарида қилсанг бўлмайдими, бу ерда мени ҳамма танийди-ку” деганди, — дейди Бобур Йўлдошев.

    “Жанжалда бир йигит майиб бўлганди...”

    Актёр болалигида шўх бола бўлгани ва 13 ёшида безори болалар жанжалига гувоҳ бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    —Эрка бўлганман, деёлмайман, чунки дадам ниҳоятда қаттиққўл инсон эди. Аммо роса шўх ва кўча ҳаётига қизиқадиган бола бўлганман. 13 ёшимда Хадрада катта жанжалнинг гувоҳи бўлганман. Ўшанда шунчаки ҳазиллашиб уришиш натижасида бир бола бутун умрга майиб бўлиб қолган. Бу гап роса овоза бўлганди. Ўшанда дадам олдига чақириб “Агар шу йўлдан кетсанг, охири вой бўлади, майиб бўлганнинг ўрнида сен ёки дўстинг бўлиши мумкин эди”, деган. Шу гапдан кейин ҳаётимни бутунлай ўзгартиришга қарор қилганман. Онам билан дубляж студияларига қатнашни бошлаганман. Кичик ёшдаги болалар ролига овоз берардим. Аммо ўзбек тилида яхши гапиролмасдим, — дейди Бобур Йўлдошев.

    “Тузукроқ овқат тополмаган кунларимиз ҳам бўлган”

    Баҳодир Йўлдошев ва Римма Аҳмедова хонадонида туғилган Бобур Йўлдошев ҳам моддий қийинчиликларга учраганига ишониш қийин. Аммо Ўзбекистон мустақилликка эришган йиллари улар ҳам молиявий қийинчиликларга учраганини қуйидагича хотирлайди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — 1992—93 йилларда кўпчилик қийин кунларни бошдан кечирган. Театрда ойлик йўқ, кинолар эса умуман суратга олинмай қўйган пайтлар эди. Фақатгина дубляжга чақириб туришарди, шу боис онам кўпроқ ишларди. Жуда қийин кунларни бошдан кечирганмиз. Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чеккан, ҳатто ейишга тузукроқ таом тополмаган кунларимиз ҳам бўлган, — дейди Бобур Йўлдошев.

    “Онам 10 йил саратон билан курашди”

    Актёр онаси билан боғлиқ энг ширин хотиралари ва унинг оғир касалликдан вафот этгани ҳақида эслади.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ошни жуда яхши кўраман, кунига беш маҳал ош беришса ҳам рад этмай еявераман. Онам буни яхши билгани учун соат нечада келишимдан қатъи назар дўппидеккина ош қилиб кутиб оларди. Кечаси келганимда ҳам биргалашиб ош ердик. Ҳамманинг онаси ўзига яхши, аммо ҳақиқатан ҳам менинг раҳматли онам тилло аёл бўлган. Ҳеч кимга оғир гапирмасди, ақлли аёл эди. Онам 10 йил саратон билан курашди. Айниқса, умрининг сўнгги кунларида жуда қийналди. Афсуски, ўша вақтда сёмкалар ёки театрда иш сабаб, ёнида кўп бўлолмадим. Ҳозир бу ҳақида ўйласам юрагим сиқилади. Ўша пайтда онамга қанчалик керак бўлганимни ҳис қиламан, — дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    Грек қизи билан оила қурган

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Бобур Йўлдошев икки марта оила қурган. Афсуски, ўғил ва қиз фарзандли бўлганидан кейин улар ажрашишга қарор қилган. Аммо актёр бу ҳақида гапиришни унчалик истамайди. Кейин актёр грек миллатига мансуб Анна Марисина исмли қизга уйланган, бир қиз ва бир ўғил фарзандли бўлган. Актёрнинг биринчи турмушидан бўлган фарзандлари билан муносабатлари яхши. У Instagram тармоғида тўрт фарзанди билан тушган суратларини тез-тез жойлайди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ҳаётда эр-хотин бир-бирини тўлдириши, куч бера олиши жуда муҳим. Бу нафақат оиладаги муҳитга, балки фарзандларнинг руҳиятига ҳам яхши таъсир қилади. Аёлимни ҳурмат қиламан, чунки у мени тушунади, — дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    “Менга шунчаки омад кулиб боққан”

    Актёр ўзини у қадар қобилиятли деб билмаслиги, шунчаки муҳим вазиятда омад кулиб боққани ҳақида айтди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ота-онанинг қобилияти ҳар доим ҳам фарзандда такрорланмайди. Агар шундай бўлганида мен энг зўр режиссёр ёки дубляж қироли бўлишим керак эди. Менимча, бу борада табиат хатога йўл қўйган. Ўзимни қобилиятли актёр деб билмайман. Шунчаки омад кулиб боққан. Чунки йилига элликдан зиёд актёр ва актрисалар институтни тамомлайди. Уларнинг ҳаммасига ҳам омад кулиб боқмайди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Менга омад олиб келган рол шубҳасиз “Сардор” ва “Остона” сериаллари бўлган. Ундан кейин “Севинч”, — дейди актёр.

    “Режиссёр бу ролни беришни истамаган”

    Бобур Йўлдошев “Ватан” фильмида Қурбон ролини ижро этишни истагани аммо режиссёр бу ролни Музаффар Саъдуллаевга бергани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Бир марта имкон беринг, Қурбонни ижро этай деб роса сўраганман. Аммо Зулфиқор Мусоқов мени бу ролда кўролмаган. Ўйлаб қарасам бу тўғри танлов бўлган, нафақат мен балки бошқа актёр ҳам уни Музаффардек ишончли ижро этолмасди. Режиссёрнинг ютуғи, ҳаммасини олдиндан кўра олишида деб бежиз айтишмайди. “Ўтов” фильмидаги ота ролини ҳам ижро этгим келади. Нозим Тўлахўжаев ролни маромига етказиб ижро этган, аммо мен ҳам шу ролда ўзимни кўргим келган. Унда катта дард ва ички алам бор, — дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    Нафақага чиққан актёр

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Бобур Йўлдошев 28 йил давомида Ёш томошабинлар театрида фаолият юритиб, нафақага чиққан. Айни пайтда отаси Баҳодир Йўлдошев асос солган “Дийдор” театр студиясига раҳбарлик қилади. Студияда Акбархўжа Расулов, Юлдуз Ражабова ва Адиз Ражабов каби машҳур актёрлар ҳам ишлайди.

    17.01.2024, 13:20   Изоҳ (0)   35085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чингачгук 84 ёшда: Энг машҳур “совет ҳиндуси” Гойко Митичнинг тақдири қандай кечган?  

    15.01.2024, 15:50

    Икки ёшида илк ролини ижро этган, жонига қасд қилишга уринган ва саломатлигида муаммо сабаб оғир вазн олган актриса Анжела Есимбетова 38 ёшда (фото, видео)

    15.01.2024, 17:20

    Уч ёшида отасидан етим қолган, “морг”да ишлаган ва онаси вафот этган куни саҳнага чиқишга мажбур бўлган Шукурулло Исроилов 54 ёшда (фото, видео)

    16.01.2024, 11:42

    Машҳурликда китобларини ҳам ортда қолдирган бeстселлерлар асосида яратилган фильмлар

    17.01.2024, 12:40

    Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди? (фото)

    17.01.2024, 11:55

    Майкл Жексон ҳақида биографик фильм суратга олинади. Картинада бош қаҳрамонни хонанданинг жияни ўйнайди

    17.01.2024, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.