• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    2024 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар

    2024 йил Ўзбекистон санъати ва маданияти учун йўқотишлар йили бўлди. 2024 йилда ўзбек миллий санъати ва адабиёти ривожига ҳисса қўшган, ижоди орқали халқ юрагида мангу ўрин олган қатор санъаткорлар ва маданият вакиллари ҳаётдан кўз юмди.  

    Адабиётшунос олим Ҳомиджон Ҳомидий
    (1935 — 2024)

    Таниқли адабиётшунос олим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳомиджон Ҳомидий шу йилнинг 11 январь куни вафот этди.

    Фото: Ёзувчилар уюшмаси

    Ҳомиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида этикдўз оиласида туғилган. Турли йилларда олимнинг “Гуманизм куйчиси”, “Барҳаёт шеърий қаср”, “Боқий бўстон таровати”, “Шоҳноманинг шуҳрати”, “Қирқ беш аллома ҳикояти”, “Аждодлар сабоғи — ақл қайроғи”, “Кўҳна Шарқ дарғалари” сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.

    Олим бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир. Турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. У “Дўстлик” ордени ҳамда “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, 1972 ва 1984 йилларда “Халқ маорифи аълочиси” нишонлари билан тақдирланган.

    Журналист Айжамал Жанибекова
    (1997 — 2024)

    Зулфия мукофоти совриндори Айжамал Жолдасбаева-Жанибекова 11 январда 27 ёшида вафот этди.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Айжамал Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тамомлаган. 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

    Марҳуманинг яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини билдирган. Маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган, бола олинганидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, дастлаб Тахтакўпир туманидаги касалхонага етказилган. Комага тушиб қолгач, Нукус шаҳридаги тез ёрдам шифохоналаридан бирига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг 2 ёшга тўлмаган ўғил фарзанди бор.

    Актёр Турғун Азизов
    (1934 — 2024)

    Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 22 январь куни 90 ёшида вафот этди. 

    Фото: YouTube

    Кўпчиликка «Мафтунингман» фильмидаги Бакир Назаров роли орқали таниш актёр Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги “Сарёғчи” (ҳозирги “Бешқайрағоч”) маҳалласида туғилган. 1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган.

    Асосий роллари: Фердинанд (“Макр ва муҳаббат”), Илёс (“Сарвқомат дилбарим”), Эйдзи (“Ўғирланган умр”), Марк Туйск (“Оқпадар”), Ниёз (“Номаълум киши”), Йўлчи (“Қутлуғ қон”), Ғофир (“Бой ила хизматчи”) ва бошқалар. Актёрга катта шуҳрат келтирган роли “Ўлимдан кучли” спектаклидаги Монсеррадир.

    Режиссёр сифатида “Мирзо Улуғбек”, “Алишер Навоий”, “Меҳробдан чаён”, “Чимилдиқ”, “Машраб” каби спектаклларни саҳналаштирган.

    Клипмейкер Жасур Шаметов
    (1985 — 2024)

    Таниқли оператор, режиссёр, клипмейкер Жасур Шаметов 10 февралда 39 ёшида вафот этди.  

    Фото: Instagram

    У шу кунга қадар “Қалбим ўғриси”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбаки дунё”, “Учрашув”, “Гуноҳ”, “Зарб”, “Оҳ, Салима, Салима”, “Маҳаллада нима гап?” каби бадиий фильмларда постановкачи оператор сифатида ишлаган. Шунингдек, “Учрашув” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри.

    Фото: Instagram

    Актёр сифатида “Суиқасд”, “Пойма-пой” фильмларида роллар ижро этган. Клипмейкер сифатида Райҳон, Лола, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, “Афруз” гуруҳи ва бошқа хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.

    Актёр ва бошловчи Олим Ҳожишарипов
    (1966 — 2024)

    “Гап йўқ” ҳажвий кўрсатуви бошловчиси Олим Ҳожишарипов 19 март куни 58 ёшида вафот этди.

    Фото: YouTube

    Олим Ҳожишарипов 1966 йилда туғилган. Актёр 1996 йилда ташкил этилган режиссёр Тўхтамурод Маҳкамовнинг “Гап йўқ. Маслаҳат” кўрсатувида бошловчилик қилган. “Ёшлар” телеканалида намойиш этилган айнан шу лойиҳадаги роллари орқали томошабинларга танилган ва уларнинг меҳрини қозонган. Маълум бўлишича, Олим Ҳожишарипов бир неча йиллардан бери саратон билан курашган. 

    Актёр Машраб Кимсанов
    (1955 — 2024)

    Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 2 май куни 69 ёшида вафот этди.

    Фото: Google Images

    Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. Унинг рафиқаси, актриса Адолат Кимсанова 2022 йилда турмуш ўртоғининг хасталиги, тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида “Дарё”га сўзлаб берганди.

    Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Тоғлик куёв” ва “Беш қисмат” номли фильмларни суратга олган.

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Қаюмова
    (1954 — 2024)

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Қаюмова 13 июнь куни 70 ёшида вафот этди.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Малика Қаюмова 1954 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1976 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган. Театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон ролларини ижро этган. Жумладан, “Тақдир”да амма, “Девона”да она, “Фотима ва Зуҳра”да она, “Алпомиш”да Кунтуғмиш, “Пари қишлоқ”да она, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да она, “Хонума”да Текле, “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Хайри, “Суперқайнона-2” да Ҳожар, “Оёнам-қайнонам”да Қумри,  “Қизи борнинг нози бор”да  қуда каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

    У 2011 йили Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони билан мукофотланган.

    Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов
    (1940 — 2024)

    Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 2 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди.

    Фото: Google Images

    Бобомурод Ҳамдамов 1940 йилда Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. Болалигидан қўшиқ айтишни яхши кўрган. Асосан 4 тилда: ўзбек, туркман, тожик ва ҳинд тилида халқ қўшиқларини ижро этган. Айниқса унинг “Султон Жалолиддин”, “Ким экан”, “Девона”,  “Галдиму”,  “Қўрқдим” каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.

    Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди.

    Шоира Бибисора Туробова
    (1952 — 2024)

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 15 сентябрь куни 72 ёшида вафот этди.

    Фото: “ИнтервьюTV” / YouTube

    Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагогика институтида таълим олган. 

    1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. Унинг 2011 йилда ёзилган “Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин” шеъри халқ орасида машҳур.

    Дубльяж устаси Тўлқин Тожиев
    (1936 — 2024)

    Ўзбекистон халқ артисти, театр, кино ва дубляж санъати устаси Тўлқин Тожиев 13 декабрда 88 ёшида вафот этди.

    Фото: Ўзбек миллий академик драма театри

    Тўлқин Тожиев 1936 йил 13 апрелда Тошкентда туғилган. 1959 йили А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатиб, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрига ишга кирган.

    Тўлқин Тожиев “Ўзбекфильм” киностудиясида дубляж қилинган мингдан ортиқ хориж фильмига овоз берган. “Иван Василевич касбини ўзгартиради”, “Кавказ асираси”, “Ишдаги ишқ”, “Қор маликаси”, “Бошсиз чавандоз”, “Сиздан угина, биздан бугина”, “Нофелет қаерда?”, “Канонир Долласнинг саргузаштлари”, “Садоқат”, “Филлар менинг дўстларим”, “Рам ва Шам” “Қилич ва қалқон”, “Афоня” каби кўплаб фильмлар шулар қаторида.

    Актриса Ҳалима Ибрагимова
    (1979 — 2024)

    Комик актриса Ҳалима Ибрагимова 7 декабрь куни 45 ёшида ҳаётдан кўз юмди.  

    Фото: Instagram

    Ҳалима Ибрагимованинг ўлими нафақат унинг яқинлари, балки ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қалбини ҳам ларзага келтирди. Комик актрисанинг ўлимига қорин соҳасида қилинган операция асоратлари сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова маълум қилди. 

     

    Актриса Шафоат Раҳматуллаева
    (1941 — 2024)

    Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Шафоат Раҳматуллаева 1941 йилнинг 4 январида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги Навбаҳор қишлоғида туғилган. Қизининг санъатга бўлган қизиқишини билган отаси унинг санъаткор бўлишини хоҳламаган, қизини уйга қамаб қўйган кезлари ҳам бўлган. Кейинчалик тўйларга чиқмаслик шарти билангина қизининг санъат институтига ҳужжат топширишига рози бўлган.

    Шафоат Раҳматуллаева узоқ йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, “Масхарабоз”, “Севгинатор”, “Севгинатор-2”, “Эр бермоқ — жон бермоқ”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Фидойилар”, “Пойга”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Сариқ девни миниб” каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда рол ўйнаган.

    Аввалроқ хонанда Манзура “Севгинатор” фильмида қайнонаси ролини ижро этган актриса Шафоат Раҳматуллаева айни пайтда шифохонанинг реанимация бўлимида эканини айтиб, кузатувчиларидан дуо сўраган эди.

    31.12.2024, 10:45   Изоҳ (0)   72431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #вафот этди#Ҳалима Ибрагимова#Бобомурод Ҳамдамов#Шафоат Раҳматуллаева#Тўлқин Тожиев#Жасур Шаметов
    Комила Қаландарова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Бир неча ойлик сирни ошкор қилган Зарина, Мавлуда Асалхўжаева оиласидаги тўй, Обид Асомовни хотирлаётган санъаткорлар

    22.10.2020, 22:23

    Instagram: Обид Асомов оиласининг Президентга миннатдорчилиги, Гулчеҳра Эшонқулова нима сабабдан ҳижобга кирди? Азиз Раметов бирга роль ижро этишни истамайдиган ак...

    09.08.2021, 22:25

    Instagram: Отабек Муҳаммадзоҳид қизини узатди, Шаҳло Темирова туғруқхонадан чиқди, Ҳалима Ибрагимова хонадонида байрам

    10.10.2021, 22:16

    Instagram: Дилдора Ниёзова ёлғиз аёл дардини куйлади, Шаҳзода Матчоновадан янги фотосессия, туғилган кунини нишонлаётган Мансур Агалиев

    11.10.2021, 22:31

    Instagram: «Уммон» хонандаси Зоҳид Рисқиев рафиқаси билан ажрашди, таниқли актёр отасини йўқотди, Канизанинг Луизага пўписаси

    17.10.2021, 22:19

    Instagram: Ота-онасига пойтахтдан уй совға қилган Феруза Норматова, Тошкентда яшай олмайдиган Марям Тиллаева, Раъно Шодиева оиласидаги жудолик

    27.01.2022, 22:25

    Instagram:  Ҳалима Ибрагимовани машина уриб кетди, ресторан қураётган Жаноб Расул, туғилган кунини нишонлаган Раъно Шодиева

    13.08.2023, 21:02

    Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди

    07.12.2024, 11:13

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди

    24.12.2024, 09:40

    “Тунлари ёлғиз эканлигим сезилади”. Актриса Шафоат Раҳматуллаеванинг табассуми ортига яширинган дардлари ҳақида 

    24.12.2024, 13:50

    “Қиш сонатаси” 22 ёшда: Сериалда бош ролларни ижро этган актёрларнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    29.12.2024, 15:50

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

    27.12.2024, 09:25

    Жулиетта ролини ижро этган актриса Оливия Ҳасси кўкрак саратонидан вафот этди

    29.12.2024, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Данияга АҚШдан яна тўртта F-35 қирувчи самолёти етиб келди

    Дунё | 16 май, 21:25

    Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик қилган ҳайдовчи қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 май, 21:15

    Дин Ҳейсон “Реал Мадрид” билан келишувга эришди

    Спорт | 16 май, 21:13

    Намангандаги қабристонда катта ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 16 май, 21:05

    “Россиянинг Украинадаги уруши Европадаги тинчлик тартибини бузди” — Антониу Кошта

    Дунё | 16 май, 20:50

    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

    Реклама | 16 май, 19:30

    Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик ўйин саноати фестивалларидан бири — GameFest 2025 бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 16 май, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.