• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    Агар ўзбек санъаткорлари Гиннеснинг рекордлар китобига киритиладиган бўлса, илк номзод, шубҳасиз, Ўткир Сиддиқов бўлган бўларди. Чунки у ҳаётлик чоғида 250 дан ортиқ турли шаҳарларда гастрол сафарларида бўлиб, 8 мингга яқин концертларга бошловчилик қилган. Агар сеансларни умумий ҳисоблайдиган бўлсак, бу рақамлар яна бир неча мингга ортиши шубҳасиз. Устоз ижодкорни охирги марта ўлимидан тўрт кун аввал, Аваз Охун концертининг илк кунида кўрдик. У анча кексайиб қолган, аммо доимгидек чиройли либосда эди. Аммо ўша куни уни саҳнага чиқаришмади. Чунки унинг соғлиғи ёмонлашганди. Сухандон 20 ноябрь куни 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 

    Келинг, эллик беш йиллик фаолияти давомида ўзбек санъатига муносиб ҳисса қўшган ижодкорни биргаликда хотирлаймиз.

    Раис ўғлининг санъатга қизиқиши

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан

    Ўткир Сиддиқов 1945 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Отаси Сиддиқ ака жамоа хўжалигида бошқарув раиси, онаси Назминисо опа эса бошланғич синф ўқитувчиси бўлган. Унинг бобоси донғи кетган полвонлардан бири бўлган. Ўткир Сиддиқовнинг оиласида санъаткорлар бўлмаса-да, у болаликдан санъатга қизиққан. У халқ тилида айтганда раиснинг ўғли бўлса-да, оилада эрка фарзанд бўлмаган. Узоқ йил оилада ёлғиз фарзанд бўлган, 15 ёшида синглиси дунёга келган.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан

    — Ота ҳовлимиз ҳозирги Novza метроси яқинида бўлган. У пайтлари у ерлар кенг далалардан иборат эди. Отам раҳматли хўжаликни ташкиллаштиришга ҳисса қўшгани учун кейинчалик уни раис этиб сайлашган. Оиламизда санъаткорлар бўлмаган, аммо онам раҳматли рубобни чалишни яхши кўрарди. Маҳалламизда ҳам санъаткорлар кўплиги учун бу соҳани эгаллашим қийин бўлмаган, — деганди Ўткир Сиддиқов интервьюларининг бирида.

    “Қўлимга микрофон ололмай қолдим”

    Ўткир Сиддиқовнинг ҳаёти саҳнадаги қиёфасидан умуман фарқ қилмасди. У ҳар нарсага маданият ва ўта нозиклик билан ёндашар, бақир-чақир унга бегона эди. У ҳаёти давомида икки марта саҳнадан узилишга мажбур бўлгани ва руҳий тушкунликка тушгани ҳақида ҳам сўзлаб берган. У аввалига ўғлидан, ундан сўнг ёлғиз қиз фарзандидан айрилган.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан

    — Ўғлим 42 ёшда эди, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби эди. Кутилмаганда тоби қочди ва беш дақиқада жони узилди. Қизим эса тиббиёт ходимларининг айби билан бу дунёни тарк этди. Фарзандни йўқотиш оғир мусибат, 3-4 ой ўзимга келолмадим. Қўлимга микрофон ололмай қолдим. Болаларимни эсласам, беихтиёр йиғлаб юборардим. Ўзимни қўлга олишимга санъат кўмак берди. Агар у бўлмаганида, аҳволим нима кечарди, билмайман, — деганди Ўткир Сиддиқов.

    Ўткир Сиддиқов 1996 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1997 йили эса “Шуҳрат” Медали билан тақдирланган. Оилада уч фарзандни тарбиялади, аммо уларнинг ҳеч бири санъат йўлини танламади. Ўткир Сиддиқовга кўп ҳолларда набиралари ва абиралари ҳамроҳлик қиларди.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан

    Аваз Охун: “Тартибни яхши кўрадиган инсон эди”

    — Илгари устоз санъаткор Ҳожибой Тожибоевнинг концертларида Ўткир Сиддиқовнинг иштирокини кўрсам, ҳавасим келарди. “Мен ҳам концертимда фақат шу инсонни бошловчи қиламан”, дердим. Шукрки, 10 йил бирга ишлаш насиб этди.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан

    “Классик услубдан қочмайсизми, бошқа бошловчилар билан ҳам ишланг”, деган таклифлар кўп бўлган. Мен қадриятларига содиқ инсонман, бир пайтлар шу инсонлар концертимда чиқишини орзу қилардим. Уларнинг ёрдами тегиши шарт эмас, муҳими, ёнимда бўлишса бўлди, дердим. Ўткир Сиддиқов бу йил ҳам концертимда чиқиши керак эди. Илк куни ҳам жиддий тайёргарлик кўриб келди. Аммо аксига олиб, ўша куни йўллар ниҳоятда тирбанд эди. У инсон тартибни яхши кўрадиган инсон эди, бирор марта келишилган вақтдан кеч қолганини эслолмайман. Неча йилдан буён катта саҳнага чиқиб юрган бўлишига қарамай, ҳаммадан аввал келиб “Мен тайёрман”, деб турарди. Йўлда асабийлашиб, қон босими кўтарилиб кетибди. Санъат саройидаги тез ёрдам шифокорлари биринчи ёрдамни кўрсатиб, укол қилишди. “Тезда уйингизга бориб дам олинг”, дейишларига қарамай, “Концерт нима бўлади, мен яхшиман, концертдан кейин дам оламан”, деди. “Бугун кетинг, эртанги сеансдан саҳнага чиқасиз”, деб аранг кўндирдик. Мухлисларни ҳурмат қиладиган инсон эди. Соғлиғи бўлмаса-да, концертнинг яхши ўтишини ўйлади, — дейди қизиқчи Аваз Охун.

    Дилором Каримова: “Ҳаёт уни кўп бор синади”

    — Ўткир Сиддиқов билан курсдош бўлганмиз. У ҳарбий хизматни ўтаб, иккинчи курсдан ўқишга қабул қилинган.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан
    Шоира Фарида Афрўз билан

    Янги келган талабага ҳамма бошқача кўз билан қарайди. Мен ҳам уни илк марта кўрганда, машҳур дирижёр ёки раққоснинг фарзандимикан, деб ўйлаганман. Чунки ниҳоятда ораста кийинадиган, ўзига қараб юрадиган, ҳатто тирноқлари ажойиб кўринишда бўларди. Сочини шу даражада меҳр билан тарагани ҳам сезиларди. Аммо у ўзига оро бериб, ўқишни унутиб қўядиган талаба эмасди. Фақат аъло баҳоларга ўқиган, энг илғор талаба эди. Талабаликда спектаклларда ҳам роллар ижро этган, кейинчалик бор эътиборини концерт бошловчилигига қаратган. Мен эса бу ишни уддалай олмаганман. Кўрсатувларга бошловчилик қилишни таклиф этишганда, ўзимни ниҳоятда ноқулай ҳис қилганман. Бу борада эса курсдошим Ўткир Сиддиқовга тенг келадигани йўқ эди.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан

    Бу ҳаёт ҳамма қатори Ўткир Сиддиқовни ҳам кўп бор синади. Ота-она учун фарзандининг доғини кўришдан-да оғирроқ мусибат бўлмаса керак, — дейди актриса Дилором Каримова.

    Ғуломжон Ёқубов: “Ўткир билан 30 йил бирга ишладик”

    — Ўткир Сиддиқовни қаттиқ ҳурмат қилардим. Чунки у билан қарийб 30 йил бирга ишладик. Уни таниган вақтларим у ҳали халқ орасида Ўткир Сиддиқов номи билан танилмаганди. Илк ҳамкорлигимиз “Қалбимни қайтар” қўшиғи билан бошланган.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан
    Хонанда Феруза Жуманиёзова билан

    14-15 ёшлик пайтимда Фаҳриддин Умаров концертларини орқадан яширинча кириб томоша қилардим. Ўшанда шу қўшиқни эшитиб, ёқтириб қолганман. Муҳаббат Мусаева исмли бошловчи ажойиб шеър айтарди ва кейин қўшиқ куйланарди. Қўшиқни қайта ижро этишни ният қилганимда менда ҳам шундай ғоя туғилди ва Ўткир Сиддиқовга мурожаат қилдим. У нима истаётганингизни ҳис қиладиган, сўзни бадиийлаштириб ижро этоладиган инсон эди. Саҳнада ҳамиша табассум қилгани билан унинг ҳам ўзига яраша дарди, муаммолари бор эди. Бирин-кетин иккита фарзандидан айрилди. Бу ота учун оғир мусибат эканлигини яхши биламан, — дейди Ғуломжон Ёқубов.

    Бобур Бобомурод: “Сюрприз қилмоқчи эдим, улгурмадим”

    — Ўткир Сиддиқовни фақатгина энг яхши концертларга бошловчилик қиладиган инсон деб таниганман. Чунки у иштирок этган концерт ҳеч қачон ёмон бўлмасди.

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан
    Шоир Бобур Бобомурод билан

    Агар концертнинг ярим томошабини хонандани кўришга келган десак, тенг ярми Ўткир аканинг мухлислари бўларди. У шеърларни ўзгача меҳр билан ўқирди. Жуда кўп шеърларимни катта саҳналарда ўқиди, сўзни ҳис қиладиган инсон эди. У инсон билан кўп марта суҳбатда бўлганман, охирги марта учрашганимизда “Китобларимни тарқатишга ёрдам беринг”, деганди. Афсуски, ишларим кўпайиб, қўнғироқларига ҳам жавоб беролмай қолдим. Яхши режа тузиб, сюрприз қилишни режа қилгандим. Афсуски, улгурмай қолдим, — дейди Бобур Бобомурод.

    Қурсия Эсонова: “Саҳнадаги кўмакдош бошловчи бўлади”

    Фото: Марҳумнинг оила аъзолари архивидан
    Хонанда Юлдуз Усмонова билан

    — Санъаткорга саҳнада кўмак берадиган инсон, шубҳасиз, бошловчи ҳисобланади. Чунки саҳнага таклиф этилиш ҳам гўзал бўлса, бу санъаткорнинг кайфиятига ҳам таъсир этади. Ўткир Сиддиқов ана шундай ижодкор эди. Ҳар нарсага алоҳида эътибор берарди. Ҳатто хонанда-ю, раққосаларга ўзгача таърифлар бериб, шеърлар ёзарди. Оддий гапни ҳам гўзал ифодалаб, шеърдек қулоққа ёқимли қилиб айтарди. Нафис ва ниҳоятда самимий инсон эди, — дейди Қурсия Эсонова.

     

    27.11.2023, 18:44   Изоҳ (0)   25101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    25 йиллик ҳаёти давомида катта муваффақиятларга эришган санъаткор. “Божалар” гуруҳининг марҳум хонандаси Мўмин Ориповни хотирлаймиз (видео)

    15.03.2023, 14:10

    Оғриқларини кулги ортига яширган юксак қалб эгаси. Актёр ва режиссёр Шуҳрат Нуралиевни хотирлаймиз (видео)

    11.05.2023, 11:30

    Фарҳод Маннопов ҳаёт бўлганида 27 ёшни қаршилаган бўларди. Икки ёшда отасидан айрилган, официантлик қилиб тирикчилик қилган ва муносиб фарзанд бўлолган блогерни хо...

    08.08.2023, 09:41

    Жасур Рафиқовсиз бир йил: Саводсиз шифокорлар сабаб аҳволи оғирлашган ва умри ибодатда якунланган хонандани хотирлаймиз 

    17.11.2023, 09:40

    Россияда идиш ювувчи, масжидда фаррош, ётоқхонада қоровул, “Қалпоқ” да Соҳиба — актриса Фотима Назарова 52 ёшда (фото, видео)  

    27.11.2023, 15:45

    “Мен Татьянасиз ҳеч қачон президент бўлолмасдим, дерди”. Марям Тиллаева бобоси, ўзбекистонлик йигити ҳамда даромадлари ҳақида

    27.11.2023, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.