• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Женнифер Энистон 56 ёшда: актрисанинг онаси билан жанжали, муваффақиятсиз никоҳлари ва нега фарзандли бўлолмаслиги ҳақида

    Дунёнинг энг бой актрисаларидан бири, истеъдодли комедия устаси, “Эмми” ва “Олтин глобус” мукофотлари соҳибаси, йиллар таъсир қилмаган гўзал аёл Женнифер Энистон 11 февраль куни 56 ёшини ёлғиз нишонлади.

    У онаси хунук деб атаган комплексли қиздан миллионлаб мухлислар қалбининг эгасига айланди. Бироқ машҳур актриса 60 ёш арафасида қизил гиламда ёлғиз ўзи, унинг атрофида ғийбатлар тўлиб-тошган, ҳатто АҚШнинг 44-президенти Барак Обама билан ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар урчиган.

    Женнифер Энистоннинг болалиги ва “Дўстлар” сериалидаги муваффақияти

    Бўлажак юлдуз 1969 йил 11 февралда Калифорниянинг Шерман-Окс шаҳрида грек миллатига мансуб актёр Жон Энистон ва модел Ненси Доу оиласида туғилган.

    Унинг иккита акаси бор: каттаси Жон ва кичиги Алекс. Қиз 9 ёшида ота-онаси ажрашади, у онаси билан қолади, бироқ Лос-Анжелесга кўчиб, “Ҳаётимиз кунлари” сериалида рол ўйнаётган отасини тез-тез йўқлаб турарди.
     
    Мактаб тўгарагидаёқ намоён бўлган истеъдоди ва отасининг муваффақиятларига қарамасдан, Женнифернинг актриса бўлиш орзуси дарров рўёбга чиқмайди.

    У Нью Йоркдаги LaGuardia санъат мактабини тамомлаган, лекин фақат кино ва саҳнада кичик ролларни ўйнаган ва тирикчилик учун бошқа касбларда ҳам ишлаган — курер, официант, сотувчи, котиб сифатида.

    Вақт ўтиши билан у Голливудга кўчиб ўтиш учун пул йиғади ва ўзига агент топади. Кино саноатининг шафқатсиз дунёси биринчи навбатда уни озишга мажбур қилиб, кейин эса кастинглар билан шуғуллана бошлайди. 1990 йилда Энистон “Кукамонг лагери” фильмидаги образи туфайли режиссёрлар эътиборига тушади. Кейинчалик “Лепрекон” фильми ва сериалларининг бир нечта эпизодларида ҳам рол ўйнайди.

    Омади келмаганидан умидсизликка тушган Женнифер ҳаммасидан воз кечишга қарор қилганида, тўсатдан “Дўстлар” сериали ижодий жамоасига қўшилади. Шу пайтдан бошлаб унинг ҳаёти кескин ўзгаради. У ўшанда 25 ёшда эди ва янги лойиҳа катта муваффақият келтиради.

    Рейчел Грин образи гўё актрисага ёпишиб олгандек эди, олдинда унга ўхшаш кўплаб қаҳрамонлар — гўзаллар, модапарастлар, ёқимтойлар, ўз севгисини излаётган тиниб-тинчимас оптимистлар бор эди.

    Женнифер Энистоннинг онаси билан можароси бир умрга из қолдирди

    Улғайган санъаткор болалигини истар-истамас эслайди. Онаси билан муносабатлари унинг учун жароҳатли бўлиб, кўплаб комплексларни келтириб чиқарди. Ёшлигидан ота-онаси қизининг ташқи камчиликларини кўрсатган, шундан кейин актриса ўзини “очиқчасига хунук” деб ҳисоблай бошлаган.

    Жен жамиятни гўзаллиги билан ўзига жалб қила олмаслигини тушуниб, мактабда гот услубида кийинар, дислексия туфайли зўрға ўқир ва уйда онасидан янги-янги “мақтовлар” эшитарди. Ўтмишда моделлик қилган онаси ўз жозибадорлигини билган ҳолда, амалда қизига нисбатан қўпол муносабатда бўларди.

    Агар онам менга қанчалик хунук эканлигимни айтмаганида, балки ҳаммаси бошқача бўларди,” деб тан олади Энистон Ванитй Фаир журналистига.

    Очиқ интервьюлар туфайли онаси билан шундоқ ҳам кескин муносабатлар 1996 йилда Доунинг машҳур қизи ҳақида кўплаб ортиқча гапларни айтиб, ёмон кўрсатган хотираларини нашр этганида узил-кесил бузилади.

    У гонорарларни санаб ўтирганида, Женнифер папарацсидан яшириниб, шармандаликдан зўрға қутуларди. Ушбу оммавий камситишдан сўнг, юлдуз 20 йил давомида ота-онаси билан алоқани узади.

    Ўлимидан сал аввал Дуо қизи билан ярашишга ҳаракат қилади. Аммо Энистонни васиятномасида тилга ҳам олмайди, қизи эса унинг хокини крематорийдан олишни истамайди.

    Муваффақиятсиз никоҳлар ва ишқий муносабатлар, хиёнатлар ва фарзанд орзуси

    “Дўстлар”нинг муваффақиятидан сўнг Женнифер карьерасида пасайиш кузатилмайди, у ҳали ҳам талабгир ва жуда машҳур эди. Ёрқин фотосуратлардаги бахтли табассум ортида нафақат оилавий фожиа, балки шахсий ҳаётдаги муаммолар ҳам яширинганди — севгилисига хиёнат ва бепуштликка қарши кураш.

    Миллионлаб долларлар ва мухлислар оила ўрнини боса олмасди. Энистон оила қуришга уриниб кўрди, лекин ўзига мос келадиган йигитни тополмади. Актрисанинг биринчи йигити “Феррис Буллер” сериалидаги ҳамкасби Чарли Шлеттер бўлган.

    “Дўстлар” фильмидаги ҳамкорликдан сўнг, Тейт Донованнинг экрандаги севгилиси ҳақиқатга айланди. Аммо у қўлини сўраши биланоқ Жен ажралишга қарор қилди.

    Кейин Энистоннинг ҳаётида Голливуднинг келишган актёри Бред Питт пайдо бўлди. Уларни аслида пиар учун агентлари таништирганди, аммо бир йилдан сўнг машҳурлар тўйга миллион доллардан ортиқ пул сарфлаб, турмуш қуришади.

    Журналистлар бу жуфтликни жуда яхши кўришар, уларнинг муносабатларида уйғунлик бордек туюларди, лекин Питт “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильмининг суратга олиш жараёнларида Анжелина Жолини севиб қолади. Уларнинг никоҳи беш йил давом этади.

    Кимдир Жолини айрилиққа сабабчи деб билса, кимдир гўё эрига фарзанд туғиб беришни истамаган — қомати ва карьераси учун қўрққан Энистонни айбларди. Аслида эса актриса ҳомила тушиши, муваффақиятсиз ЭКО муолажалари, шифокорлар ҳузурига тинимсиз ташрифларни бошидан ўтказганди.

    Тез орада юлдуз оммага ўзининг бепуштлиги ҳақида маълум қилишга қарор қилади. Женнифернинг сўзларига кўра, айнан ташхис ва тан олиш унинг елкасидан юкни енгиллаштириб, ва ниҳоят енгил нафас олиб шунчаки яшашга имкон берди.

    Пластир-эркаклар ва янги хиёнаткор эр

    Ташлаб кетилган юлдуз ўзини эркаклар макрининг қурбони сифатида кўрсатиб, ажралишни оғир кечирди. Чамаси, бу азобни унутиш учун у “Америкача ажралиш” фильмидаги ҳамкасби Винс Вон билан тезда муносабат ўрнатди.

    Улар доим жанжаллашар, фақат бир йилдан кейингина ажралишади. Энистон жуда кўп эркаклар билан муносабатлар боғлаган, жумладан Оуэн Уилсон, Брюс Уиллис, Девид Швиммер, Бредли Купер, Метю Перри ...Ҳатто актрисанинг АҚШ собиқ президенти Барак Обама билан алоқаси ҳақида ҳам миш-мишлар юради.

    Бу тахминнинг бемаънилигига ва сиёсатчининг рафиқаси борлигига қарамай, ғийбатлар ҳозиргача нашриётларни мунтазам равишда қизиқтиради.

    Турмуш ўртоғи ўрнига — қадрдон дўст

    Женнифер Энистоннинг энг ишончли партнёрларидан бири комедиячи Адам Сендлер эди. Улар бир неча бор фильмларда бирга суратга тушиб, аста-секин дўстлашишади.

    Сендлер ва унинг рафиқаси Жеки Титоун ҳомиладор бўлишга бўлган беҳуда уринишлар, севгидаги муваффақиятсизликлар ҳақида билишар эди ва ҳар доим Женнини қўллаб-қувватлаб, ҳар йили оналар кунида унга гуллар юборишади.

    Энистоннинг яна бир дўсти ва кинодаги шериги Жейсон Бейтман бор. Унинг севгилиси Amanda Анка ҳам ОАВда ҳамкасбларнинг бирга дам олаётгани акс этган суратлар пайдо бўлса ҳам рашк қилмайди.

    Улар анча йиллардан бери бирга саёҳат қилишади, зиёфатларда қатнашишади бундан ташқари бир-бирлари билан сирларини баҳам кўришади ва ўзлари айтганидек, улар ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмас.

    Женнифер Энистон ҳозирда шахсий ривожланишига эътибор қаратган. Актрисанинг айтишича, баъзида муносабатларни орзу қилади, лекин уларни асосий мақсадга айлантирмайди.

    14 феврал, 12:53   Изоҳ (0)   6484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актрисалар#Женнифер Энистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмларда парикдан фойдаланганини ашаддий мухлислари ҳам пайқамаган Голливуд актёрлари (фото)

    12.11.2021, 17:38

    Ҳалигача фарзанд кўра олмаган ва бунинг сабабини ҳеч кимга айтмаган актриса — Женнифер Энистоннинг ҳаёти ва карьераси (фото)

    02.06.2022, 15:37

    «Бир куни ҳаммамиз қариймиз, юзимизга ажин тушади ва бу табиий ҳолат». Жаҳон киноси юлдузлари табиий гўзаллик ва ўзини борича қабул қилиш ҳақида (фото)

    18.07.2022, 19:47

    Жулия Робертс, Женнифер Энистон ва бошқа Голливуд юлдузларидан гўзаллик бўйича лайфхаклар

    05.11.2022, 10:32

    Фильмларда ҳақиқий ошиқлардек кўринса-да, аммо реал ҳаётда дўст бўлиб қолишга қарор қилган Голливуд юлдузлари

    06.11.2022, 14:57

    Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)

    26.11.2022, 19:30

    Машҳурлар оиласида дунёга келганини кўпчилик билмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    01.12.2022, 14:39

    Голливуднинг ҳанузгача «Оскар»га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото)

    16.12.2022, 16:49

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан бутун дунёга танилган Голливуд юлдузлари

    19.12.2022, 15:49

    Қийин пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаган: Голливуддаги энг яхши дўстлар (фото)

    30.03.2023, 16:35

    90 йиллар стандарти: бир пайтлар ташқи кўриниши учун танқидга учраган Голливуд актрисалари (фото) 

    25.08.2023, 13:36

    Шон-шуҳратга эришишидан аввал ҳам бадавлат бўлган Голливуд актрисалари (фото)

    06.11.2023, 12:10

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшагани боис ашаддий мухлислари ҳам адаштирадиган актёр ва актрисалар (фото)

    27.08.2024, 15:46

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    “Голливуд Бред Питт томонда”: Анжелина Жоли “Оскар”га номзоди қўйилмаганидан хафа бўлди

    27 январ, 09:30

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    “Терминатор”дан “Моана”гача: Голливуд киносаноатидаги энг шов-шувли плагиатлар

    29 январ, 16:45

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Леонардо Ди Каприо ҳақида кўпчилик билмайдиган 22 та факт: энг юқори гонорари, сиёсий қарашларидан тортиб болаликдаги қадрдон дўстигача

    5 феврал, 09:39

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жоан Роулингни отаси ёқтирмаган, Деми Мур ғилайлиги учун масхара қилинган: болалиги ўта оғир ўтган жаҳон юлдузлари (фото)

    8 феврал, 13:55

    Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашди: актёр тилдан қолган ва оила аъзоларини таний олмаяпти

    8 феврал, 21:09

    Океан соҳилларида жойлашган 10 та жаннатмонанд пляж (фото)

    13 феврал, 12:42

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.