• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Ҳаммаси шундан бошланди: машҳур турк актёрларнинг биринчи роллари

    Энг улкан муваффақият ҳам доимо биринчи ролдан бошланади. Баъзан бу асосий ва муҳим рол бўлади, баъзан эса кичик рол, бироқ лойиҳа бутун дунёга танилгани сабабли ҳар бир актёр юлдузга айланади. Шундай ҳоллар ҳам бўладики, кинодаги илк тажриба муваффақиятсиз чиқади, аммо мақсадга интилувчан ва шижоатли истеъдодлар юлдузлар сари машаққатли йўлларини давом эттиради. Келинг, машҳур турк актёрлари ва уларнинг ҳаммаси қайси роллардан бошлангани ҳақида гаплашамиз.

    Бурак Ўзчивит

    Муболағасиз айтганда, жаҳон миқёсидаги юлдуз турк киносининг рамзларидан бирига айланди. У бутун дунё бўйлаб учрашувлар уюштиради, Россияга тез-тез ташриф буюради. Кўплаб ҳамкасблари каби Бурак Ўзчивит ҳам кинога подиумдан кириб келган: моделлик соҳасида ютуқларга эришгач, кино саноати вакилларининг эътиборини жалб этган.

    Кинодаги илк тажрибаси “Минус 18” (2006) номли кўп қисмли драматик триллер бўлди. Бурак сериалда полиция комиссари Мурат ролини ижро этди. Муваффақиятли дебютдан сўнг Ўзчивит бир қанча асосий ролларга таклиф этилди: “Юқтирилган”, “Истанбулнинг кичик сирлари” ва бошқа сериалларда. Кейинчалик актёр “Муҳташам юз йил”, “Чолиқуши”, “Акам” фильми ҳамда бутун дунё мухлислари севиб томоша қиладиган кўплаб асарларда бош қаҳрамонга айланди.

    Киванч Татлитуғ

    Актёрнинг йўли ҳам подиумдан бошланди. Бироқ Киванч Татлитуғ моделлик оламига киролмаслиги ҳам мумкин эди: якка-ю ягона ўғлининг дизайнерликда ўқишдан мамнун эмаслигини кўрган онасининг маслаҳатига қулоқ солди. Бўлажак актёр саҳналарда юлдуз бўлиб порлади, машҳур дизайнерлар билан ҳамкорлик қилди, аммо моделлик карьераси узоққа чўзилмаслигини англаб етди. Шу боис у актёрликка қизиқиб қолди, махсус курсларни тамомлади ва кўп ўтмай ўзининг илк бош ролини қўлга киритди.

    Киванч “Кумуш” (2005) сериалида илк бор кўринди, дарҳол томошабинлар ҳамда режиссёрларнинг эътиборини тортди. Бугунги кунда унинг фильмографиясида 20 га яқин иш мавжуд. Улар орасида “Менекше ва Халил”, “Тақиқланган севги”, “Мард ва гўзал”, “Трубадурлар фестивали” ва бошқа кўплаб асарлар бор. Уларнинг аксариятида у бош ролларни ижро этган.

    Халит Эргенч

    Халит Эргенч ёшлигида денгизчи бўлишни орзу қилган: узоқ саёҳатлар романтикаси унга ҳаётдаги энг ёрқин саргузашт бўлиб кўринарди. Бироқ йигит консерваторияга ўқишга кириб, опера қўшиқчилигини ўрганди ва вокал билан шуғулланди. Ўша пайтда актёр бўлишга қатъий қарор қилганди.

    Таълимни тугатгандан сўнг дастлабки пайтларда Халит режиссёрлар эътиборидан четда қолгани учун рекламаларда суратга тушиш ва мусиқий фильмларда қатнашиш орқали пул топарди. Кўп ўтмай у сериаллар эпизодларида ҳам рол ўйнай бошлади. Масалан, “Телбалар” (1996) ва “Қора фаришта” (1997) сериалларида. Кўпчилик мухлислар тўлиқ маънода унинг карьераси ва шуҳрати “Зерда” (2002) сериали чиққандан сўнг келган деб ҳисоблашади.

    Керем Бурсин

    10 ёшидан бошлаб ёш Керем Бурсин оиласи билан АҚШда яшай бошлади. Йигит ёшлигиданоқ актёрлик касбини орзу қилади, аммо отаси ўғли учун жиддийроқ карьерани маъқул кўради. Керем олий ўқув юртига кириб, маркетинг соҳасида таълим олишга ҳаракат қилди, бироқ қалби кино оламига интиларди. Онасининг қўллаб-қувватлаши билан у актёрлик маҳоратини ўрганишга киришди. Бу осон кечмади: пулсиз қолган пайтларда Бурсин оиласидан ёрдам сўрашни истамай, официант ва ҳайдовчи бўлиб ишлади.

    Бир куни продюсер ва режиссёр Рожер Корман тиришқоқ ва ёқимтой Бурсинни кўриб қолиб, уни кастингга таклиф этади. Керем Бурсин биринчи эпизодик ролини “Пайшанба” (2006) жангари фильмида ижро этди. Кўп ўтмай, Керем турк киносида ўз ўрнини топди. “Қуёшни кутиб” сериали намойишидан сўнг актёрнинг шуҳрати тез суръатда ўса бошлади.

    Фаҳрие Эвжен

    Фаҳрие Эвжен мактаб йилларидан бошлаб спектаклларда қатнашган. Аммо олий таълим муассасасида социология ва менежментни ўрганишга ҳаракат қилади. Мутахассислик унга ёқмагани сабабли таътил пайтида қизга турк фильмида суратга тушиш таклифи келганда, ўқишни иккиланмасдан ташлаб кетади.

    Кино саноати вакиллари онаси билан таътилга келган Фаҳриени Истанбулда кўриб қолишади. Шундай қилиб, у “Соғинч” (2005) сериали эпизодида суратга тушади. Бош ролда иштирок этган асари “Хазонрезги” сериали ҳисобланади. Ҳозирда актрисанинг 20 га яқин ишлари мавжуд, улар орасида “Алп-Арслон: Салжуқий”, “Ҳаётимдаги гол”. “Сен менинг уйимсан”, “Чолиқуши” кабилар бор.

    Ҳанде Эрчел

    19 ёшида Ҳанде Эрчел гўзаллик танловида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллайди. Шундан сўнг уни журналларда суратга тушиш ва кино синовларига таклиф этишади. Кўпчилик Эрчелнинг карьерасидаги биринчи роли “Чолиқуши” сериали бўлган деб ҳисоблайди, аммо бу унчалик тўғри эмас.

    Мазкур сериалдан олдин у “Татарча рамазон” (2013) сериалида рол ўйнаган. Шундан сўнг актриса яна ўнлаб лойиҳаларда, жумладан, “Бутунлай бошқача”, “Узук”, “Қалбим эшигини қоқ” ва бошқа кўплаб асарларда суратга тушади.

    Неслиҳан Атагул

    Неслиҳан Атагул ўсмирлик пайтида реклама агентлигига қўнғироқ қилиб, кастинг учун келишиб олади. Онаси қизининг режасидан мамнун бўлмаса-да, уни олиб боради ва шу тариқа бўлажак актрисани қўллаб-қувватлайди.

    Бир нечта реклама роликларидан сўнг, қиз “Биринчи муҳаббат” (2006) драматик комедиясида кичик рол ижро этади. Тез орада у “Хазонрезги” сериалида қатнашади. Профессионал актёрлик таълимини олгач, тобора кўпроқ фильм ва сериалларда асосий таркибда рол ола бошлади. Ҳозирда унинг фильмографиясида ўндан ортиқ рол мавжуд, улар орасида “Севги изтироби”, “Ишқ соҳиллари”, “Тун охирида”, “Элчининг қизи” ва бошқа кўплаб асарлар бор.

    Марям Узерли

    Марям Узерли актёрлик касбидаги илк тажрибасини 5 ёшида, отасининг дўсти бошқарган театр саҳнасида синаб кўрган. Қизининг истеъдодини пайқаган ота-онаси уни санъат мактабига жўнатишган. Олий маълумот олгач, актриса Гамбург театри саҳнасида рол ижро этган. Кинодаги дебют роли “Икки кишилик иш” сериалидаги иштироки бўлган. 2008 йилда “Учов” фильмида ва “Инга Линдстрем” сериалида рол ўйнаган.

    Бироқ ҳақиқий муваффақият Марямга турк сериалида бош ролни таклиф қилган дугонасининг қўнғироғидан сўнг келган. Ўша пайтда Узерли Германияда туғилиб-ўсгани боис турк тилини билмас эди. Аммо бу қўл келган: сюжетга кўра, унинг қаҳрамони қрим татарлари томонидан ўғирлаб кетилгани учун унинг талафффузидаги акцент маъқул топилган. Шундай қилиб, актриса “Муҳташам юз йил” сериалида Хуррам ролини ўйнайди.

    4 март, 14:42   Изоҳ (0)   61822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    21.10.2024, 09:20

    Афра ва Мертнинг пинҳона тўйи ва “Қўрғон сирлари”нинг финали: турк сериаллари оламидаги энг сўнгги янгиликлар 

    23.10.2024, 14:54

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    Бурак Ўзчивит Туркияда Янги йил қандай нишонланиши ҳақида сўзлаб берди

    23.12.2024, 09:55

    “Қўрғон сирлари”дан қолишмайди: қизиқарли сюжетга эга турк сериаллари

    24.12.2024, 14:43

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Психолог ҳаётимизни барбод қиладиган 3 та одатни санаб ўтди

    Лайфстайл | 10 июн, 14:35

    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

    Реклама | 10 июн, 13:30

    Ўзбекистон—Болгария ҳамкорлигини кенгайтириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди

    Ўзбекистон | 10 июн, 14:22

    Россия ва Украина иккинчи йирик асирлар алмашинувини бошлади

    Дунё | 10 июн, 14:01

    “Биз буни концерт деб ўйлаб, 800 доллар тўладик!”: Майли Сайрус мухлислари фильм премерасида хонандани куйлашга мажбур қилишди

    Мусиқа | 10 июн, 13:50

    Кураш – Халқаро Ҳарбий Спорт Кенгаши (CISM)нинг расмий спорт тури сифатида эътироф этилди

    Спорт | 10 июн, 13:50

    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

    Реклама | 10 июн, 12:00

    “Амирсой”да ресторан ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 10 июн, 13:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.