• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Матрица”даги ролини рад этган, ҳалокатли цунамидан омон қолган “иккинчи Брюс Ли” — хитойлик актёр Жет Ли ҳозирда нима билан банд?

    Жет Ли (Ли Лианзиэ) — жанг санъати билан боғлиқ фильмлардаги ижроси билан машҳур бўлган хитой ва сингапурлик актёр. Лининг ушу жанг санъатини моҳирона эгаллагани режиссёрлар эътиборини тортган. Унинг фильмографиясида 70 дан ортиқ фильм мавжуд. Хитойда унинг номи Брюс Ли ва Жеки Чан каби улуғ санъаткорлар билан бир қаторда туради.

    Болалик ва ўсмирлик

    Бўлажак актёр Пекинда туғилган. Оилада ундан ташқари яна икки укаси ва икки синглиси бўлган. Бола икки ёшга тўлганида отаси тўсатдан вафот этиб, оила боқувчисиз қолади. Жет Ли мактабга бошқалардан кечроқ, 8 ёшида борган ва жисмоний тарбия дарсларига алоҳида қизиқиш кўрсатган, ҳатто ўқитувчиларга бу фанни ўтказишда ёрдам берган. Унинг ушу билан танишуви тасодифан рўй берган: 1-синфни тугатгач, болалар оромгоҳидаги машғулотларга қатнаша бошлаган. Машғулотларга шунчалик берилиб кетганки, таътилдан сўнг лагернинг бошқа тарбияланувчилари тарқатиб юборилгач, унга жанг санъатини ўрганишни давом эттиришни қатъий маслаҳат беришган.

    Болакай мураббийнинг маслаҳатига жиддий ёндашиб, нафақат ҳар куни жисмоний маҳоратини оширди, балки ушунинг маънавий амалиётларини ҳам ўзлаштирди. Тўққиз ёшида Ли миллий чемпионатда “Энг яхши уста” унвонини қўлга киритди ва мактабдан озод этилди. Бу эса унинг спорт оламига янада чуқурроқ кириб боришига сабаб бўлди — у бутун эътиборини спорт, жанглар ва мусобақаларга қаратди.

    Саъй-ҳаракатлари уни АҚШдаги мусобақага йўл олган миллий терма жамоага олиб келади. У ерда ёш спортчилар президент Никсон олдида маҳорат кўрсатишлари керак эди. Давлат раҳбари ҳатто болага катта бўлганида шахсий қўриқчиси бўлишни таклиф қилади. Айтишларича, Лянсзе унга рад жавобини бериб, битта одам эмас, балки бир миллиард Хитой халқини ҳимоя қилишни истаётганини айтган. Ўша пайтда Хитой ва Америка энди муносабатларни йўлга қўяётган, Хитой фуқаролари эса америкаликлар уларга нисбатан салбий муносабатда деб ўйлашарди. Бўлажак актёрнинг айтишича, ўша сафардан сўнг Хитойдан ташқаридаги ватандошларига яхши муносабатда бўлинаётганини кўриб, халқаро алоқаларга бўлган қарашини ўзгартирганди.

    Айнан ушу санъати келажакда кинога кириб келишига сабаб бўлади. Бир куни кўчада ушу усулларини намойиш қилаётганда, режиссёр йигитнинг олдига келиб, ўзини камера олдида синаб кўришни таклиф қилди: “Кейинги Брюс Ли бўлишни хоҳлайсанми?” деди. Ўшанда машҳур хитойлик актёр вафот этганига бир йил бўлганди. Лянсзе таклифни қабул қилади.

    Кино

    Унинг кинодаги дебюти “Шаолин ибодатхонаси” жангари фильми бўлиб, унда йигит Шаолин роҳиблари тарбиялаган етим бола ролини ижро этган. Фильм ғоят муваффақиятли чиққани туфайли унинг яна иккита қисми суратга олинади. Айнан ўша пайтда кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлган Жет Ли тахаллуси пайдо бўлади.

    1994 йилда Ли Брюс Ли бош ролни ижро этган “Афсонанинг мушти” фильмини қайта суратга олинишида рол ўйнайди. Бир неча йилдан сўнг, унинг номи Хитойдан ташқарида ҳам машҳур бўлади, чунки Жет Ли биринчи марта Америка жанговар фильми “Ўлим қуроли 4”да салбий қаҳрамон ролини ижро этади. 

    Актёрнинг яна бир ёрқин роли “Тақиқланган қироллик” фильмида бўлди. Бу фильмда Жет Ли Жеки Чан билан биргаликда иштирок этади.

    Томошабинлар актёрни яна иккита машҳур фильмда кўришлари мумкин эди: “Оскар”га сазовор бўлган “Пистирмадаги йўлбарс, яширинган аждарҳо” номли фантастик фильмда (бироқ у ҳомиладор рафиқаси ёнида бўлишни истаб, ролдан воз кечади) ҳамда нуфузли мукофотларга эга бўлган “Матрица”да (у кўп миқдордаги компьютер графикаси туфайли ушбу блокбастерда қатнашишдан бош тортади).

    Йиллар ўтиб, Ли иштирок этган фильмлар сони камайди: илгари йилига бир нечта фильм суратга олган бўлса, энди юлдуз мухлисларини бир неча йилда бир марта хурсанд қилмоқда. У ҳозирда 61 ёшда, соғлиғига ва ўзини англашга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Ижтимоий тармоқларни фаол юритади, бундан ташқари, унинг “Ҳаёт ва ўлимдан ташқарида: Жет Ли Жет Лини изламоқда” номли китоби ҳам чоп этилди. Китоб унинг таржимайи ҳоли, ушу ва буддизмга бағишланган. Актёр анча озиб кетган, шу боис ажинлари кўпроқ кўзга ташланади, бироқ доим табассум қилиб, тетик кўринади.

    Шахсий ҳаёти

    Лининг тан олишича, биринчи никоҳига бурч туйғуси сабаб бўлган: рафиқаси “Шаолин ибодатхонаси” фильмидаги ҳамкасби Хуан Сюан эди. Суратга олиш пайтида у оёғини синдириб олган ва партнёрининг меҳрибонлигидан таъсирланган, шу боис унга турмуш қуришни таклиф қилган. Бундан ташқари, унинг оиласи ҳамон камбағал, қизнинг ота-онаси эса анча бадавлат эди. Бу никоҳдан икки қиз дунёга келди. Аллақачон машҳур бўлган санъаткорнинг иккинчи рафиқаси собиқ “Осиё гўзали” Нина Ли Чи бўлиб, у билан бўлган никоҳидан бир ўғил ва бир қиз туғилган.

    2004 йилда актёр ўзи ва фарзандларини ҳалокатли цунамидан зўрға қутқариб қолди. Мўжизавий тарзда омон қолган Жет Ли ҳаётини хайрия ишларига бағишлашга аҳд қилди. Бугунги кунда у Қизил хоч ташкилотининг элчиси. Кинода камдан кам суратга тушади, кўпроқ ўз-ўзини англаш ва ибодатга эътибор қаратади. Ҳозирги пайтда Лининг кинодаги сўнгги иши Хитой императори ролини ижро этган “Мулан” фильми ҳисобланади.

    9 май, 13:12   Изоҳ (0)   3519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фильмлар#жангари#Жет Ли#актёр#Брюс Ли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    “Сув париси”, “Мулан”: муваффақиятсизликка учраган Disney фильмлари

    10.12.2024, 13:30

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Голливуднинг бутун дунёда машҳур жангари фильмлар актёрлари ҳозир қандай кўринишда?

    3 апрел, 09:25

    Дорамалар даври қандай бошланганди? Дунё томошабинларини экран қаршисига михлаган энг машҳур сериаллар

    3 апрел, 16:52

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига зарбаси ҳақида давлатлар қандай баёнот берди?

    Дунё | 24 июн, 12:58

    “Реал” Родригони қанчага сотмоқчи эканлиги маълум бўлди

    Спорт | 24 июн, 12:34

    “Кўзлари қисиқ” хитойлик эркак электромобилни ҳайдай олмаяпти — чарчоқни аниқловчи тизим уни ухлаяпти деб ўйлаб, автоматик тўхтайди

    Қўзиқорин | 24 июн, 12:32

    Тошкентда “Олмазор ёшларни севади — Битирувчи 2025” шиори остида гала-концерт ўтказилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 12:26

    Унчалик машҳур бўлмаган, аммо томоша қилишга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 24 июн, 12:16

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    MSI “Ўйинчоқлар тарихи” мультфильмининг 30 йиллигига бағишлаб тематик компьютерларни тақдим этди

    Гаджетлар | 24 июн, 11:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.