• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муваффақиятсиз турмуш, депрессия ва ортиқча вазн билан кураш: Нилуфар Усмонова ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ёлғиз фарзанди, хонанда Нилуфар Усмонова 6 апрель куни 38 ёшни қарши олди. Нилуфар мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлса-да, у онасининг изидан бориб, санъат йўлини танлаган. 

    “Болалигимда ёлғизланиб қолардим”

    Юлдуз Усмонованинг илк турмуш ўртоғи созанда Иброҳим Ҳакимов бўлган. Икки ижодкор қисқа турмуши давомида қиз фарзандли бўлган. Аммо маълум сабабларга кўра, улар 1996 йили расман ажрашган. Нилуфар Усмонова ўз интервьюларида тўлиқ оилада улғайишни орзу қилгани ва болалигида ота-она меҳрига зор бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Болалигим Марғилонда, бувимнинг ҳовлисида ўтган. Раъно холам онамдек меҳр берган бўлса-да, бола барибир ўз ота-онасини соғинар экан. Холаларимнинг ўз фарзандлари бор эди. Улар билан бирга ўйнардик, уришиб қолсак барибир ўз синглиси, укаси билан бирга бўлиб оларди. Мен эса ёлғизланиб қолардим. Ўшанда ҳали болаларим кўп бўлади, ҳеч ким уларни ёлғизлатиб қўймайди, деганимда фаришталар “омин” деган экан. Отамни ҳам, онамни ҳам яхши кўраман. Ажрашиш уларнинг қарори. Қарорларини ҳурмат қилган ҳолда иккисига ҳам бўлган фарзандлик меҳрим сақланиб қолади, дейди Нилуфар Усмонова.

    “Онамнинг хатосини такрорламайман”

    Нилуфар Усмонова онасининг қаттиққўл бўлгани, у қилган хатоларни такрорламасликка сўз бергани ҳақида гапиради.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Болалигимдан юмшоқ табиатли қиз бўлганман, шу билан бирга одамлар назарида бўлишни ёқтирмасдим. Чунки нотаниш одамлар ҳам мени кўрса Юлдузнинг қизи деб эркалашарди. Бу эса менга ёқмасди. Онам ниҳоятда қаттиққўл бўлган, болалигимда бошимни силаб эркалаганини эслолмайман. Хато қилсам уришарди, калтак еган пайтларим ҳам бўлган. Онам мендан катта одамдан талаб қилинадиган ишни талаб қиларди. Ўша пайтда ундан ранжиганман, аммо она бўлгач, унинг қарорлари тўғри эканлигини тушуниб етдим. Энг қизиғи, набираларидан мендан талаб қилганчалик, бирор нарсани сўрамайди. Мен уришсам, бола-ку, секин-секин ўрганади, дейди.

    Онам қилган хатоларни қилмайман, санъатни танламайман, деб ўз-ўзимга сўз бергандим. Аммо банданинг эмас, Яратганнинг айтгани бўларкан, дейди Нилуфар Усмонова.

    “Қўшиқчиликка умуман қизиқмаганман”

    Нилуфар Усмонова илк марта 8 ёшида “Шайтонга бўйсунган юраклар” номли қўшиқни онаси билан дуэт тарзида ижро этган. Қўшиқ Юлдуз Усмонованинг 1995 йилдаги концерт дастури учун махсус яратилган, кейинроқ унга клип ҳам суратга олинган.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Қўшиқчиликка умуман қизиқмаганман. Менга Тошкентда яшашдан кўра Марғилонда бувим билан бирга қолиш қизиқроқ эди. Тошкентда тезда зерикиб қолардим. Илк марта саҳнага чиқишим ҳам онамнинг хоҳиши билан бўлган, дейди Нилуфар Усмонова.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Хонанда бошланғич таълимни Марғилон шаҳридаги 18-сонли мактабда олади. Ундан сўнг онаси Нилуфарни Тошкентга олиб келиб, тил ўрганишига шароит яратади. 10 ёшида уни Буюк Британияга ўқишга юборишади, шу тарзда Нилуфар Vinehall мактаби ва Sherborn халқаро коллежида таҳсил олади. Нилуфар Усмонова 2001 йили Ўзбекистонга қайтиб келади ва ўрта таълимни халқаро мактабда якунлайди.

    “Сени истамаган одамга интилма”

    Хонанда Нилуфар Усмонова эрта турмушга чиққан. У 17 ёшида ҳуқуқшунос Новзод Саидгазиев билан оила қурган. 2004 йилда хонанда илк бор оналик бахтига сазовор бўлган. Хонанданинг илк турмуши узоққа чўзилмади.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Ажрашишимизнинг сабаблари кўп. Мен бир марта расман никоҳдан ўтганман ва ажрашганман. У инсон оламдан ўтиб кетди, ёмон гаплар билан эслашни истамайман. У беш қиз ичида ўсган ягона ўғил фарзанд эди. Оиламни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилганман, аммо онамнинг гаплари қаттиқ таъсир қилган. Сени истамаган инсонга интилиб қадрингни туширма, ҳаммаси тақдирдан, деган. Қайнонам ҳам худди онамдек чўрткесар аёл эди. Ўғлига ёқмаяптими ажраш, деган. Шундай бўлса-да, бу инсондан миннатдорман. Чунки бу никоҳ ақлли ўғлим Саидаъзамхоннинг туғилишига сабаб бўлди, дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

    “Ажрашганимдан кейин онам билан ҳам яшолмаганман”

    Турмушдан ажрашган Нилуфар Усмонова руҳий тушкунликка тушади. Онаси билан жиддий келишмовчиликларга бориб, ўғли билан алоҳида яшашга қарор қилади.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Биринчи турмушим бўлмаганидан кейин, онам иккинчи марта турмушга бермоқчи бўлганида ўғлимни олиб, уйдан чиқиб кетганман. Чунки мен онам айтган инсонга турмушга чиқишни хоҳламаганман, сабаби мен бошқа инсонни севардим. Онам машинамни олиб қўйиб, яшашим учун уй берган. Ўша уйнинг шароити яхши бўлгани учун мен уни ижарага бериб, ўзим шароитсиз уйда яшаганман. Чунки боламнинг боғчасига, ўзимнинг юриш-туришимга пул керак эди. Баъзан жуда пул зарур бўлиб қолганида, косметика сотадиган аёлдан товар олиб, хонанда дугоналаримга сотиб, пул топганман, дейди Нилуфар Усмонова.

    “Ижара уйда ўғлимни ток урган”

    Хонанда молиявий қийинчиликларга учраган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Ўғлим Саидаъзамхон куни билан боғчада бўларди, кечки пайт уйга келганида тез тайёр бўладиган лапшани яхши кўргани учун, шуни олиб тайёрлаб берардим. Бола шуни еб ухларди, эрталаб яна боғчага кетарди. Уйим шу даражада эски, шароитсиз эдики, полдан линолеум йиртилиб, цементи чиқиб ётарди. Эски “Бирюса” музлаткичи турарди. Уни ичида ҳеч нарса бўлмасди, деярли. Фақат овқат қилиш учун зарур бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёз бўларди. Бир куни Саидаъзамхон ўша музлаткични очганди, ток уриб, орқага отиб юборди. Шу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Дўстлар, таниш-билишлар орқали тўйларга чиқа бошладим. Тўйларга кириб, қистирилган пулни олиб, чиқиб кетардим. Шундай қилиб мен ўзимни тўйларда “раскрутка” қилиб олганман. Менинг қўшиқларим тўйбоп бўлмагани учун ким қанча пул берса, бораверганман ўша тўйга.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Биринчи гонораримга олган энг қиммат нарса бу 1375 долларлик музлаткич бўлган. “Чиринди” уйимда ўша қимматбаҳо музлаткич турарди. Боламни ток уриб юборгани менга қаттиқ таъсир қилган, шунинг учун энг қимматидан олганман, дейди хонанда.

    Ажримдан кейинги руҳий тушкунлик

    Руҳий тушкунлик ва моддий қийинчиликлар уни ижод қилишга ундайди. 2005 йили “Болам, шу юрт сеники” номли қўшиқни ижро этади. Бу билан онасига ҳам ниманидир исботлашни истаганди. Аммо қўшиқ яратиш, ижодни бошлаш осон эмас. Шу боис у продюсерлик компаниясига мурожаат қилиб, ҳамкорликни таклиф қилади.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Биринчи марта тўйга чиқишим жуда қизиқ кечган. Дўстим Жамшид Бобожонов шунақа қилиб ўтираверасанми, боланг учун ҳам ишлашинг керак-ку, деб койиб берган. Шундан кейин тўйларга чиқишни бошлаганмиз. Аммо фақат дўстларимизнинг тўйига борардик. Чунки ҳали ташқаридан тўй оладиган даражада машҳур эмасдим, дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Нилуфар Усмонова 2006 йили Тошкент давлат юридик институтига ўқишга киради. Аммо у ерда ўқиш осон кечмайди. 2009 йили оила қургач, академик таътил олишга мажбур бўлади. Чунки хонанда кетма-кет икки ўғил фарзандли бўлади. Хуллас академик таътиллар бир-бирига уланиб хонанда 2013 йилда ўқишни якунлайди.

    “Еттита болам бўлишини орзу қиламан”

    Ҳозирги кунда Нилуфар Усмонованинг беш нафар фарзанди бор. Хонанда интервьюларида яна фарзанд кўриш нияти борлигини айтиб келади.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Еттита болам бўлишини орзу қиламан. Улар бир-бирига тиргак бўлади. Беш фарзандимни ёлғиз тарбиялаяпман. Ёлғиз аёлларга қанчалик қийинлигини яхши биламан. Беш боланинг таъминоти учун ҳам ҳамиша ҳаракатдаман, дейди у.

    “Парҳез билан озишим қийин”

    Нилуфар Усмонова мунтазам спорт билан шуғулланади. Унга туғруқдан сўнг қоматини ростлаш ва ортиқча вазндан халос бўлиш ҳам муаммо эмас.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Кўпчилик аёллар туғруқдан сўнг семиради. Менда ҳам ҳар бир фарзандимни дунёга келтиргач, вазн тўплаш билан боғлиқ муаммолар бўлган. Парҳез қилишим қийин. Шу боис кўпроқ сув, мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, тинимсиз спорт билан шуғулланаман. Чунки парҳезда ёғлар эриши пассив, жисмоний машқлар билан шуғулланганда эса фаол бўлади. Шу боис фақат парҳезнинг ўзи билан кутилган натижага эришиш қийин, дейди хонанда.

    “Ҳеч қачон тақиқ бўлмаган”

    Хонанда 2022 йили илк марта яккахон концерт дастурини ўтказди. У 15 йиллик фаолияти давомида бирор марта яккахон концерт дастурини тақдим этмаганди.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Концерт беришимга ҳеч қачон тақиқ бўлмаган. Тан оламан, у пайтлари ёш бўлганман, ўйин-кулгига ўч бўлганман. Бундан ташқари фарзандларимнинг кетма-кет туғилиши сабаб концерт беришга ўзимда куч тополмаганман. Ижодкор концерт бериш учун руҳан тайёр бўлиши керак экан, дейди Нилуфар Усмонова.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Нилуфар Усмонова тадбиркорликда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. Ҳозирча унинг турфирмаси ва рўзғор буюмлари савдоси билан шуғулланадиган дўкони бор.

    8 апрел, 14:55   Изоҳ (0)   5913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нилуфар Усмонова#Муниса Ризаева#Юлдуз Усмонова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир нечта хорижий тилда эркин сўзлаша олиши билан мухлисларига ибрат бўла оладиган ўзбекистонлик санъаткорлар  

    17.08.2023, 12:50

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    04.10.2023, 22:15

    Instagram: Юлдуз Турдиева учинчи бор она бўлди, Жаҳонгир Хўжаев хонадонида хурсандчилик, Амир Хон қизини узатди

    12.01.2024, 22:15

    Жалолиддин Аҳмадалиевдан Насиба Абдуллаевагача: Ўзбек шоу-бизнесида тўйлардаги “бирров” нархи энг қиммат хонанда ким? 

    23.01.2024, 14:20

    Instagram: Муниса Ризаева синглисини узатди, Озодбек Назарбеков неварали бўлди, Шаҳноз санъатга қайтмоқда 

    13.04.2024, 22:10

    Instagram: Юлдуз Усмонова бир кунда нечта “бирров”га боради? Сардор Тўраев ва Мадина Каримованинг тўйи Сурхондарёда давом этди 

    04.06.2024, 11:25

    Instagram: Бобур Йўлдошев хонадонида тўй, “Митти вайн” жамоси актёри уйланди, Рухшонанинг турмушга чиққани ёлғонмиди? 

    18.09.2024, 10:59

    Instagram: Шаҳзод Султонов уйланмоқда, Муҳаббат Қурбонова ва Мавлуда Ҳикматова янги машинали бўлди

    10.10.2024, 10:32

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Instagram: Женисбек Пиязов хонадонида тўй, Индира Мифтахова қайнонасига квартира совға қилди, Муниса Ризаеванинг Буэнос-Айресдаги уйига саёҳат 

    13.11.2024, 12:48

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    09.12.2024, 13:15

    “Запрет”лар муҳожирга айлантирган, туғилган кунини нишонламайдиган, собиқ сиёсатчи, муваффақиятли тадбиркор — Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 61 ёшда (фото,...

    18.12.2024, 17:56

    Instagram: Шафоат Раҳматуллаева реанимацияда, Нилуфар Усмонова ўғлини қачон уйлантиради? Индира Мифтаҳовага қайнонаси BYD совға қилди

    20.12.2024, 12:15

    Instagram: Янги уйга кўчган Дилсўз, Ҳалима Ибрагимованинг фарзандларини йўқлаган Нилуфар Усмонова, болаликдаги орзуси ушалган Отабек Маҳкамов

    4 январ, 10:23

    Instagram: Оғир дард билан курашаётган Абдулла Акбаров, фарзандлари билан умрага кетган Нилуфар Усмонова, Хитойда концерт берадиган Зиёда

    10 январ, 11:43

    Instagram: Юлдуз Турдиева қизини мухлисларига кўрсатди, Жалолиддин Аҳмадалиевнинг армони нима? “Суюнчи”даги Карима ҳозир қандай кўринишда?

    15 январ, 10:16

    Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова? Ўзбек шоу-бизнесидаги “биррови” энг қиммат хонанда ким? 

    24 январ, 11:05

    Instagram: Ўғли билан Тошкентга қайтган Муниса Ризаева, “Калмар ўйини”ни кўраётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, АҚШга кетган Ҳосила Раҳимова

    5 феврал, 11:24

    Instagram: Муниса Ризаева қачон концерт беради? Афсона иккинчи марта она бўлди, Ситора Фармонова турмуш ўртоғини кўрсатди

    13 феврал, 10:50

    Instagram: “Халқлар дўстлиги”да концерт берадиган Юлдуз Турдиева, неварали бўладиган Валижон Шамшиев, мактабда ёмон ўқиган ва “зўравон” бўлган Муниса Ризаева

    18 феврал, 11:35

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Президент бир гуруҳ хотин-қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлади

    3 март, 19:47

    Россиядаги муҳожирликдан шоу-бизнес оламигача. Шоира Лола Собирова Instagram’даги танишув ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани ҳақида

    1 апрел, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.