• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Голливуднинг машҳур актёрлари ўртасидаги кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган муносабатлар

    Мазкур актёрларни нафақат шоу-бизнес соҳасидаги ҳамкасблик, балки кутилмаган ва ҳайратланарли алоқалар боғлаб туради.

    Тимоти Шаламе, Микки Рурк, Патрик Демпси, Брюс Уиллис ва Самуэл Л. Жексон

    Нью Йоркда “Манхеттен Плаза” деб номланган турар жой мажмуаси бор. Бино Федерал ҳукумат томонидан субсидияланади, бироқ бунинг эвазига ижарачиларнинг камида 70 фоизи санъат соҳасига оид кишилар бўлиши керак. Турли вақтларда “Манхеттен Плаза”да таниқли драматурглар, бастакорлар, комедиячилар, мусиқачилар, қўшиқчилар, фотограф ва актёрлар яшаб келган. Актёрлар орасида Тимоти Шаламе, Дилан Бейкер, Патрик Демпси, Жанкарло Эспозито, Терренс Ховард, Жеймс Эрл Жонс, Ал Пачино, Микки Рурк ва Кристиан Слейтер яшаган. Аммо улар фақат яшабгина қолмай, балки баъзилар бу ерда ишлашган ҳам. Масалан, Семуел Л. Жексон актёрлик фаолиятини энди бошлаган даврда “Манхеттен Плаза”да қўриқчи бўлиб ишлаган, Брюс Уиллис эса бино яқинидаги кафе барида бармен бўлган.

    Эд Ширан ва Жейми Фокс

    Эд Ширан актёр бўлмаса ҳам, кино ва телевидениега яқиндан алоқадор. У ўзини ўзи ижро этган ролларидан “Брижет Жонс 3” ва “Учрашувга яроқсиз” фильмларида иштирок этган. Шунингдек, у “Тахтлар ўйини" ва “Юлдузлар жанги: Скаюокернинг юксалиши”да кичик ролларда пайдо бўлган. Бундан ташқари, Эд ўз фаолиятининг дастлабки даврида таниқли Голливуд актёридан ёрдам олган. 2010 йилда Ширан мусиқий индустрияни забт этиш мақсадида Лос-Анжелесга келган, бироқ бу унга осонликча насиб этмаган. У Жейми Фокснинг радиошоусида чиқиш қилади. Фокс ёш мусиқачининг аҳволидан хабардор бўлгач, унга уйида яшашни таклиф қилади. Эд Жейминикида олти ҳафта яшаб, ўзини тиклаб олади ва дастлабки томошабинларини йиға бошлайди.

    Дензел Вашингтон ва Чедвик Боузман

    Чедвик Боузман спортчи бўлиш учун яхши имкониятга эга эди, чунки коллежда ўқиётганда уни баскетбол жамоасига қабул қилишганди. Бироқ Чедвик санъатни танлаб, бу таклифдан воз кечади. 90 йилларда у Вашингтондаги Говард университетига ўқишга кирган, лекин университетга бориш учун пули бўлмаган. Пул етишмаслиги фақат Чедвикнинг эмас, балки бошқа курсдошларининг ҳам муаммоси эди. Говарддаги актёрлик ўқитувчиси Филисиа Рашад уларга ёрдам бериш учун актёр дўстларига мурожаат қилиб, қашшоқ талабалар гуруҳига маблағ ажратишни илтимос қилади. Натижада Чедвик ҳамда унинг курсдошлари Вашингтонга йўл олишади.

    Бир неча йилдан сўнг, Чедвик санъат бакалаври даражасини қўлга киритади, шундан кейингина унинг ҳомийларидан бири актёр Дензел Вашингтон эканини билиб қолади. Чедвик Дензелга миннатдорлик хати юборади, афтидан хат етиб бормайди, чунки Дензел ҳеч қандай жавоб бермайди. Кейинроқ Чедвикда Дензелга шахсан миннатдорлик билдириш имконияти бўлади, аммо у бундан воз кечади, чунки Дензел уни раҳми келиши ёки карерасини ривожлантириш учун яна пул сўраяпти деб ўйлайди, деб хавотирланади. Бу сирни Чедвик йигирма йилча сақлайди ва уни фақат катта юлдуз бўлиб, Дензел уни тўғри тушунишини англаганидагина айтади. Дензел билан учрашганда, Чедвик унга бу ҳикояни айтиб беради, шунда Дензел ҳазил қилиб: “Ҳа, демак шунинг учун мен бу ерда эканман-да. Менда қарзинг бор! Мен уни олиш учун келдим!” дейди.

    Педро Паскал, Сара Полсон ва Вуди Харрельсон

    Педро Паскал ва Сара Паулсон бир неча сериалда бирга суратга тушган, лекин уларнинг ўзаро муносабатлари фақат иш билан чекланиб қолмайди. Улар қадрдон дўстлар бўлиб, бир-бирлари билан суратга олиш майдонида эмас, балки кинотеатрда фильм томоша қилиш жараёнида танишган. Педро ва Сара умумий дўстлари орқали танишган, лекин уларнинг дўстлиги тасодифан бошланган. Паркда сайр қилиб юрганларида, улар “Оқ танлилар сакрай олмайди” фильмидаги роли билан танилган Вуди Харрельсонни кўриб қолишади. Уларнинг гуруҳида саккиз киши бўлишига қарамай, фақат Паскал ва Паулсон Харрельсонни таниган. Педро “Бизлардан биримиз” ва “Тахтлар ўйини” сериаллари орқали танилган бўлса, Сара “Американча даҳшатли ҳикоялар” орқали машҳурликка эришган.

    Вернер Ҳерцог ва Хоакин Феникс

    Бир қараганда Вернер Ҳерцог ва Хоакин Феникс орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқдек туюлиши мумкин, лекин бу ҳақиқатдан йироқ. 2006 йилда “Гладиатор” ва “Чизиқни кесиб ўт” фильмлари билан танилган Хоакин автоҳалокатга учрайди ва машинаси ағдарилиб кетади. Бир неча сония ўтмай, у ойнасига бир киши тақиллатиб, “Ўзингни бўш қўй” деганини эшитади. Бу Вернер Херцог эди. У Хоакинга ёрдам беради, унинг ҳолатини текширади ва Хоакинни ҳайратда қолдирган тарзда, шунчаки кетиб қолади, уни ағдарилган машинаси билан ёлғиз қолдиради.

    Тимоти Шаламе ва Энсел Элгорт

    Нью Йоркда юлдузли “Манхеттен Плаза”дан ташқари, машҳур “ЛаГуардиа” ўрта мактаби ҳам бор. Турли даврларда кўплаб санъаткорлар шу ерда таҳсил олишган, аммо фақат Тимоти Шаламе ва Ансел Элгорт нафақат бир пайтда ўқиган, балки бир-бирлари билан тез-тез тўқнаш келишган. Улар бир баскетбол жамоасида ўйнашган, кўпинча бир хил театр роллари учун рақобат қилишган ва бир хил ўқитувчилардан сабоқ олишган. Уларнинг кино йўллари бир оз фарқланган бўлса-да, Тимоти ва Ансел ҳамон алоқада бўлиб, бирга баскетбол ўйинларига боришни давом эттиришади.

    02.11.2024, 13:55   Изоҳ (0)   7773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    Кутилмаганда бир-бирига қариндошлиги маълум бўлган машҳурлар  

    15.08.2024, 19:50

    Голливуднинг энг бой актёрлари бешталиги: улар бу даражага қандай эришди? 

    20.08.2024, 17:30

    Битта фильмда суратга тушиб, 100 млн доллардан кўпроқ пул ишлаган Голливуд актёрлари

    11.09.2024, 15:57

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида Бетменнинг юлдузи ўрнатилади

    18.09.2024, 18:05

    Леонардо Ди Каприо, Люк Бессон ва сайёрадаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган машҳурлар

    20.09.2024, 13:32

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    “Битта образда қолиб кетган”: фильмларда бир-бирига ўхшаш ролларни ижро этган актёрлар

    30.09.2024, 13:45

    Узоқ йиллардан бери қалин дўст бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    12.10.2024, 14:57

    Энг кўп “ўладиган” актёр: машҳур фильмлардаги Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ғайриоддий ҳолатлар

    03.10.2024, 15:40

    Непотизм ёки истеъдод? Битта соҳада фаолият юритадиган Голливуд юлдузлари 

    04.10.2024, 09:45

    Кейт Уинслетнинг муваффақият тарихи: Доим тўлалигидан уялган қиз қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    08.10.2024, 09:50

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Актёр Киану Ривз профессионал автопойгада дебют қилди, аммо машинаси трассадан чиқиб кетди (видео)

    09.10.2024, 10:50

    Катта актёрларнинг кичик образлари: Фильмларда эпизодик ролларни ижро этган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.10.2024, 14:10

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Жан-Клод Ван Дамм 64 ёшда: машҳур актёр қайси русумдаги автомобилларни бошқаради? (фото)

    21.10.2024, 14:11

    Смартфонлардан умуман фойдаланмайдиган машҳурлар (фото)

    22.10.2024, 13:35

    Оиласини карьерасидан устун қўйган Голливуд юлдузлари (фото)

    24.10.2024, 10:40

    Фарзандларини оммага кўрсатмайдиган жаҳон киноси юлдузлари

    29.10.2024, 17:49

    Яқин қариндош эканликларини кўпчилик билмайдиган машҳур актёрлар (фото)

    25.10.2024, 13:40

    Кейт Уинслет иштирокидаги “Буюк аёл” фильмини томоша қилиш учун 5 сабаб

    26.10.2024, 16:10

    “Менда бунча нафрат захираси йўқ”. Жонни Депп “ҳаётини жаҳаннамга айлантирган” собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрдни кечиргани ҳақида

    29.10.2024, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.