Амал Клунининг яқинда Қўшма Штатларга кириши тақиқланиши мумкин. Гап шундаки, Жорж Клунинг рафиқаси АҚШ фуқароси эмас, балки Буюк Британия фуқароси. Адвокат Дональд Трамп маъмуриятининг жорий қилган санкциялари остида қолмоқда.

Маълумотларига кўра, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил юқори мартабали амалдорларининг ҳарбий жиноятлари бўйича Халқаро жиноят судига ҳуқуқий маслаҳатлар берган адвокатларга нисбатан АҚШ президентининг февраль ойидаги фармойишига мувофиқ зарар етказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи хабар чиқарган. Амал Клуни ҳам бу адвокатлар қаторида эди.
Ҳужжатга кўра, мулк ва активларни музлатиб қўйиш, шунингдек, АҚШга киришни тақиқлаш каби жиддий чекловлар жорий этилиши кўзда тутилган. Таъкидланишича, санкциялар бу шахсларнинг яқин қариндошларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Ҳозирда Жорж ва Амал Клуни асосий вақтларини Францияда ўтказмоқда. Жуфтлик бу ерга 2021 йилда эгизаклари Элла ва Александр билан кўчиб келган.
Изоҳ (0)