“Қўрғон сирлари” турк сериали Афра Сарачоғлуга жаҳон миқёсида шуҳрат келтирди. Лойиҳанинг финалидан сўнг актриса қисқа муддатли таътилга чиқди, лекин маълум бўлишича, у аллақачон суратга олишга янги таклиф олган.
-v8Q8pYxc.avif)
Турк журналисти Бирсен Алтунташ Афра Сарачоғлу продюсер Онур Гувенатам ва унинг ОGM Pictures компанияси билан ҳамкорлигини давом эттирганини маълум қилди. Турк актрисаси Disney Plus платформаси учун махсус суратга олиниши режалаштирилган “Пера” номли янги сериалга таклиф қилинди.

Янги сериалнинг режиссёри Баҳодир Караташ, сценарийси эса Башар Башаран томонидан ёзилган. Сериалнинг сюжети “Труман шоуси” фильмига жуда ўхшаш бўлади. Сарачоғлуга бош қаҳрамон — Пера ролини ўйнаш таклиф қилинди. Алтунташнинг маълумотларига кўра, Афра сериалга қизиқди ва аллақачон суратга олишга шартнома имзолашга тайёр.
-KDy4r4KE.avif)
Бундан ташқари, май ойида турк актрисаси Энгин Акюрек билан биргаликда Global Tourism Promotion Platform Go Turkiye учун реклама фильмида суратга тушади. Тахмин қилинишича, Афра Сарачоғлу июнь ойида “Пера” сериалида ишлашни бошлайди, унинг премераси 2025 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган. Турк актрисаси ўзи илгари суратга олишга бир нечта янги таклифлар олганини, аммо якуний танловни ҳали қилмаганини айтган эди.
Изоҳ (0)