Тошкент шаҳрида халқаро миқёсдаги йирик инвестициявий лойиҳа — Wyndham Garden Charvak курорт-комплексининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда туризм салоҳиятини юксалтириш, замонавий инфратузилма ва халқаро стандартларга жавоб берадиган дам олиш масканларини яратишга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Wyndham Garden Charvak халқаро Wyndham Garden бренди остида амалга оширилаётган илк тоғ-курорт лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа “Dune Group Development” девелоперлик компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Комплекс 100 гектар майдонда қурилмоқда ва тўлиқ ишга туширилиши 2028 йилга режалаштирилган.
Тақдимот давомида лойиҳа концепцияси, амалга оширилган ишлар, жорий босқичдаги қурилиш ҳолати ва келгусидаги истиқболлар, 3D визуализациялар ҳамда махсус видеороликлар орқали Wyndham Garden Charvak'нинг юксак салоҳияти кўрсатиб берилди. Шунингдек, лойиҳа мутахассислари томонидан курортнинг техник хусусиятлари ва бизнес модели ҳақида батафсил маълумот берилди.
Лойиҳанинг умумий мақсади нафақат дам олиш имкониятларини яратиш, балки глобал миқёсдаги ҳаёт тарзи, юқори даражадаги сервис ва сармоявий муҳитни ҳам таъминлашдир.
Йил давомида фаолият юритадиган курорт-инфратузилма
Лойиҳа доирасида юқори даражадаги дам олиш ва кўнгилочар инфратузилма яратилиши назарда тутилган. Хусусан:
- 8 қаватли, 100 хонали беш юлдузли меҳмонхона;
- турли концепциядаги виллалар;
- спорт ва болалар майдонлари;
- ресторанлар, лаунж ҳудудлар;
- СПА марказ ва конференц-заллар;
- ва энг асосийси — минтақадаги энг йирик аквапарк.
5,5 гектар майдонни эгаллайдиган аквапарк болалар ва катталар учун мўлжалланган 30 дан ортиқ сув аттракционлари, тўлқинли бассейн ва кенг дам олиш ҳудудларини ўз ичига олади. Бу сув маскани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда энг йириклардан бирига айланиши кутилмоқда.
- “Лойиҳага умумий қиймати 95 миллион АҚШ долларлик инвестиция жалб этилган. Биз нафақат қурилаётган инфратузилма сифатини, балки бутун хизмат тизимини халқаро мезонларга мувофиқлаштириш мақсадида Туркиялик ишбилармонлар билан ҳам яқин ҳамкорликда ишлаяпмиз. Бу биз учун жуда муҳим стратегик қадам,” — дея қўшимча қилди Wyndham Garden Charvak ҳамтаъсисчиси ва бош директори Атҳам Мирзааҳмедов.
Лойиҳа нафақат туризм соҳаси, балки хусусий инвестиция учун ҳам катта имконият яратади. Сотувга чиқарилаётган виллалар меҳмонхона фонди таркибида фаолият юритади. Бошқарув, хизмат кўрсатиш ва брон қилиш жараёнлари тўлиқ Wyndham стандарти асосида амалга оширилади. Бу эса инвесторларга узоқ муддатли ва барқарор даромад келтиришини таъминлайди.
- “Wyndham Garden Charvak Ўзбекистоннинг етакчи курортига айланиб, халқаро сайёҳларни жалб қилиши ва маҳаллий жамоалар учун барқарор инфратузилма яратиши мўлжалланган,” деб таъкидлайди Марказий Осиё, МДҲ ва Исроилда Wyndham Hotels & Resorts ривожланиши бўйича бош директори Сергей Егоров.
Архитектура ечимлари маҳаллий релъеф ва табиий муҳитни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Виллалар кўп даражали шаклда, тош ва табиий материаллар асосида, европача услубда қурилмоқда. Айрим бинолар ўз услуби билан Грециянинг Санторини оролидаги қоя уйларини эслатади.
Халқаро назорат ва сифат кафолати
Wyndham Garden Charvak лойиҳаси Wyndham халқаро брендининг тўғридан-тўғри назорати остида қурилмоқда. Бренднинг жаҳон миқёсидаги мутахассислари ҳар бир босқичда лойиҳа материаллари ва ечимларини тасдиқлаб, қурилиш жараёнини мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. Курорт бутунлай ишга тушишидан олдин тўлиқ бренд аудитидан ўтади ва халқаро стандартларга тўла жавоб бериши текширилади.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда. Давлат томонидан берилган солиқ имтиёзлари ва бошқа қулайликлар иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда. Бу эса инвесторлар учун қулай муҳит яратиши билан бирга, миллий туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Wyndham Garden Charvak нафақат тоғ бағридаги дам олиш учун янги маскан, балки халқаро туризм бозоридаги рақобатбардош лойиҳа сифатида ҳам юксак баҳоланмоқда. Бўлиб ўтган тақдимот мазкур лойиҳанинг аҳамияти ва улкан салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади.
Instagram саҳифаси: @wyndhamgardencharvak
Сайт: wyndhamgardencharvak.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)