• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кир машинаси, грамафон, қаҳва машинаси: Голливуд юлдузлари илк гонорарига нима харид қилган?

    Эҳтимол, сиз ҳам биринчи маошингиздан нима олишни олдиндан ўйлагандирсиз. Энди тасаввур қилинг, сиз Голливуд актёрисиз ва ҳақиқатда олган маошингизга бир нечта нол қўшинг. Хўш унда нима сотиб олган бўлардингиз? Машҳур бренд кийимларими? Ёки сўнгги русумдаги машинами?

    Қуйида дунёнинг етакчи кино юлдузлари ўзининг биринчи гонорарига нима сотиб олгани ҳақида маълумот берамиз.

    Никол Кидман

    Ишбилармон Никол биринчи катта гонорарини ҳавога совурмади, балки ота-онасига кир ювиш машинасини сотиб олди. Аммо кейинчалик актриса ўзини ҳам унутмади ва бир неча жуфт пойабзалга пул сарфлади, улар Кидманга “ҳаётида кўрган энг зўр пойабзал” бўлиб туюлган. Ҳозирда “Оскар” соҳибасининг бойлиги 250 миллион доллардан ошади.

    Метт Деймон

    Голливуддаги илк йирик гонорари — 25 000 долларни Метт 1990 йилда “Чиқаётган қуёш” телефильмидаги иштироки учун олган. Бу пулларни у укасига машина совға қилишга сарфлади, шунингдек, онасига аспирантурада ўқишга ёрдам берди. “Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб туйғу эди”, дейди ҳозирда бойлиги 170 миллион долларга тенг бўлган актёр.

    Киллиан Mёрфи

    “Мен грамафонга ўхшаш нарса сотиб олган бўлсам керак. Ёки магнитофон, чунки ўша пайтда грамафонлар ҳозиргидай зўр эмасди”, дея эслайди Киллиан ўзининг актёрлик фаолиятидан олган биринчи катта гонорари ҳақида. Бугунги кунда Оскар мукофоти совриндорининг бойлиги 20 миллион долларни ташкил этади.

    Эмили Блант

    Эмили суратга тушишдан олган биринчи катта маошини квартира ижараси учун сарфлади. “Бу ота-онамдан алоҳида яшаш учун биринчи имконият эди”, деб айтди бугунги кунда бойлиги 80 миллион долларга етган актриса.

    Женнифер Энистон

    Женнифер фаолиятининг бошида жуда узоқ вақт — икки йилдан ортиқ — сотувга қўйилган кичкина оқ Mercedes 280 SL машинасига қизиқиб қараб юрди. Ҳар сафар уни кўрганида, бир кун келиб бу чиройли машинани сотиб олишга қурби етишини ўйларди.

    Оқибатда айнан шу автомобиль актрисанинг илк йирик хариди бўлиб чиқди. Бироқ “Дўстлар” сериали юлдузи уни атиги бир-икки марта ҳайдашга улгурди, кейин эса у бузилди. Шундай қилиб, Энистоннинг айтишича, узоқ кутилган харид “25 йил аввалги ёқимли хатога” айланди. Аммо бугунги кунда Жен истаган миқдорда Mersedes сотиб олиши мумкин — унинг ҳозирги бойлиги 320 миллион доллардан ҳам ошиб кетган.

    Тимоти Шаламе

    Дисней рекламаси учун олган биринчи мўмай даромадини Тимоти “Никс” жамоасининг мавсумий чипталарига сарфлади, аммо кейинчалик бундан афсусланди. Гап шундаки, болалигидан Леброн Жеймснинг ашаддий мухлиси бўлган “Дюна” юлдузи ўзининг севимли баскетболчиси “Никс” жамоаси учун Нью Йоркка келишига ишонган эди, бироқ охир-оқибат спортчи бошқа жамоа билан шартнома имзолади. Ҳозирги кунда Шаламе бундай ўйланмаган харажатларни бемалол кўтара олади — унинг бойлиги 20 миллион долларга баҳоланмоқда.

    Кирстен Данст

    Кирстен суратга тушишни шунчалик эрта бошладики, унинг барча дастлабки пуллари шунчаки коллеж фондига кетди ва кейинги бир нечта гонорарларига у онасига уй сотиб олди. Актрисанинг ҳозирги бойлиги 25 миллион долларга тенг.

    Рами Малик

    Рами биринчи маошини ўзи яхши кўрадиган эспрессо ичимлигини тайёрлаш учун шахсий қаҳва машинасини сотиб олишга сарфлаган. Қаҳва машинаси учун ингредиентларга “Оскар” ғолиби бемалол истаганча пул сарфлаши мумкин — унинг ҳозирги бойлиги 20 миллион долларни ташкил қилади.

    26 феврал, 14:35   Изоҳ (0)   2096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35

    Селена Гомес қандай қилиб тез вазн йўқотаётгани сабабини очиқлади

    26 феврал, 10:35

    Арнольд Шварценеггер янги фильмда Санта Клаус ролини ўйнайди

    26 феврал, 09:38

    Салкам 4 млн долларлик харажат: Араб миллионерининг хотини ҳомиладор бўлганидан сўнг эрига қўйган талаблари ҳақида сўзлаб берди

    25 феврал, 13:43

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Instagram: Юлдуз Усмоновага Каъбанинг калити совға қилинди, Абдулла Қурбоновнинг ота-онасига қимматбаҳо ҳадяси, Муниса Ризаева хонадонида хурсандчилик

    25 феврал, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.