Uzum Bank тадқиқотларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 82% фойдаланувчи харидлар учун нақд пулсиз тўлов қилади. Кўпинча бунинг учун пластик картани танлашади – 83%. Тўловлар таниқлилиги бўйича топ 3 таликка илова орқали тўлов ва савдо нуқталарида QR-код орқали орқали тўловлар киради. Сўровномада 1700 дан ортиқ респондент иштирок этган.
Сўровномада иштирок этганларнинг 90% ида ҳеч бўлмаганда битта банк картаси бор, ҳар иккинчи иштирокчида карталар сони иккитадан ортиқ эмас. Иштирокчиларнинг 60% и – пластик карта билан тўлаш имконияти бўлган ҳамма жойда, 43% и – ёнида нақд пул бўлмаганида пластик карта орқали тўлов қилади. Кўпчилик фойдаланувчилар картани қулайлик мақсадида танлайди – сўровноманинг 77% иштирокчиси шундай жавоб берган. 46% иштирокчи ўзи билан нақд пул олиб юришни хоҳламайди, 38% – и кешбек олиш учунгина карта билан тўлов қилади.
Харидларни QR-код орқали тўлайдиган фойдаланувчиларнинг 83% и уни тезкорлиги ва қулайлиги учун хуш кўради. Деярли ҳар иккинчи иштирокчи – 47% – кешбек олиш учунгина QR-код орқали тўлайди. 45% иштирокчи ушбу усулни хавфсиз деб ҳисоблайди. QR-код орқали тўлов қиладиган фойдаланувчиларнинг 58% и – QR-код орқали тўлаш имконияти бўлган ҳамма жойда, 39% и – супермаркет ва дўконларда, 32% и – жамоат транспортида QR-код орқали тўлов усулини танлайди.
Молиявий иловалардан асосан маиший хизматлар тўловини амалга ошириш учун фойдаланаман – сўровномада иштирок этганларнинг 64% и шундай жавоб берган. Операциялар таниқлилиги бўйича иккинчи ўринда – уяли алоқа учун тўлов (60%), учинчи ўринда – дўстлар ва яқинларга пул ўтказмалари (уни иштирокчиларнинг 49% и танлаган).
Фақат нақд пул билан тўлов қиладиган респондентлар орасида 39% иштирокчи шунчаки бу усулга ўрганиб қолганини қайд этган. Ҳар иккинчи иштирокчи ёнида банк картаси бўлмаса, нақд пул билан тўлов қилар экан. 45% иштирокчи ушбу усулдан бозорларда, 28% и – кичик харидлар учун тўлов қилишда фойдаланади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)