• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Мусиқа Шоу-бизнес

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    Бу юлдузлар шон-шуҳратни орзу қилмаган, кастингларга бормаган ва муваффақиятга эришиш йўлида курашмаган ҳам. Баъзилари “компания учун” киносиновларга келган, бошқалари тасодифан кадрга тушиб қолган ва дарҳол шартнома олган, қолганлари эса ўз трекларини тармоққа жойлаштирган ҳамда бир неча кун ичида машҳур бўлишган.

    Фото: Lady Mail

    Голливуд саноати одамларнинг қандай қилиб қаттиқ меҳнат қилиб, йиллар давомида ўз мақсадларига эришганлари ҳақидаги ҳикояларга тўла. Аммо баъзан ҳамма нарсани тасодиф ҳал қилади. Бир лаҳзада уларнинг ҳаёти яхши томонга ўзгариб кетган. Ушбу тўпламда стратегия, алоқалар ёки амбицияларсиз машҳур бўлган юлдузлар тўпланди. Шунчаки, энг тўғри вақтда кимдир уларни пайқади.

    Шейлин Вудли: тасодифий пробадан Голливуддаги карьерагача

    Фото: Lady Mail

    Ҳозир Шейлин ўсмирлар киносининг таниқли актрисаси, лекин унинг касбга бўлган йўли осон ва тез кечмаган. Вудли болалигидан реклама ва эпизодларда рол ўйнаган, лекин буни кўпроқ хобби деб билган. У университетга ўқишга киришни, архитектура ва дизайнни ўрганишни режалаштирар эди.

    “Америкалик ўспириннинг яширин ҳаёти” сериалининг тасодифий пробасидан кейин ҳамма нарса ўзгарди. Айнан бу рол Шейлинни биринчи машҳурлик тўлқинига олиб келди — уни пайқашди, севишди ва йирик лойиҳаларга таклиф қила бошладилар. Вудли Teen Choice Awards’да бешта номинацияга сазовор бўлиб ҳайратланарли тарзда барчанинг диққат марказида бўлди. Шейлин шуҳратни орзу қилмаган, аммо истеъдод ва омад ўз натижасини берди ва Шейлин деярли тасодифан юксакка кўтарилди.

    Жейсон Стейтем: бозор сотувчиси кинога қандай кириб қолди?

    Фото: Lady Mail

    Жангари фильмлари қаҳрамони Жейсон Стейтем ҳеч қачон Голливудни орзу қилмаган. Болалигидан у профессионал спорт билан шуғулланган, лекин бу хобби унга пул келтирмаган. Актёр бир интервьюсида, ёшлигида сохта атир ва заргарлик буюмлари сотиб, кун кечиришга мажбур бўлганини эслади.

    Ҳамма нарса Гай Ричи уни кўрганида ўзгарди. Режиссёр ўзининг дебют фильми “Карталар, пул, иккита қурол”да айёр фирибгар ролини ўйнайдиган харизматик актёр қидираётган эди. Стейтемнинг модел бўлиб ишлаганини ва “ҳар қандай нарсани сота олиш” қобилиятини билиб, уни кинопробага чақирди. Вазифа оддий эди: сохта заргарлик буюмларини ишончли тарзда сотиш. Жейсон буни шунчалик табиий тарзда бажардики, дарҳол ролга тасдиқланди.

    Шундай қилиб актёрлик таълимисиз, агентликларсиз ва режасиз унинг кино карьераси бошланди. У шунчаки керакли пайтда керакли одамнинг назарига тушиб қолди, қолгани эса тарих.

    Грэйси Абрамс: шунчаки демо қўшиқларини интернетга жойлаштирган

    Фото: Lady Mail

    Америкалик қўшиқчи Грэйси Абрамс ижодий муҳитда ўсган. У “Юлдузлар жанги” ва “Уддалаб бўлмас топшириқ” фильмларини яратишда иштирок этган таниқли режиссёр, продюсер ва сценарий муаллифи Жей Жей Абрамснинг қизи.

    Отасининг муваффақиятли карьерасига қарамай, қизни кино эмас, балки мусиқа қизиқтирган — у болалигидан мусиқага меҳр қўйган. Абрамс биринчи қўшиқларини 8 ёшида ёзишни бошлаган ва кейинчалик ўз ижодини интернетга жойлаштирган. Ҳаммаси ўз хонасида ёзилган оддий каверлар ва ўз демо қўшиқлари билан бошланган. Бундай соддалик ва самимият тез орада TikTok ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги тенгдошларининг эътиборини тортди. Шунингдек, қиз ўз мусиқасини SoundCloud’га жойлаштирган ва 2018 йилга келиб 10 000 та обуначига эга бўлган.

    Бир йил ўтгач, у ёрлиқ билан шартнома имзолади ва 2020 йилда биринчи мини-альбомини чиқарди. Ўшандан бери у гастролларда альбомлар чиқаряпти ҳамда бутун дунёда мухлислари бор. Бошқалардан фарқли ўлароқ, Грэйси шуҳратни орзу қилмаган — шунчаки ўзи ёқтирган ишни қилган ва бу иш берди.

    Дэнни Трехо: дўстини қўллаб-қувватлашга бориб жангари фильмлар юлдузига айланди

    Фото: Lady Mail

    Дэнни Трехо ҳеч қачон машҳур актёр бўлишини тасаввур қилмаган. Унинг ёшлиги оғир ўтган — Трехо жиноятчилар гуруҳига аъзо бўлган, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ва бир неча марта қамоққа тушган. Умуман олганда, актёр умрининг 11 йилини қамоқда ўтказган, лекин шу вақт ичида у янги севимли машғулотига эга бўлди — бокс билан шуғулланишни бошлади. У ҳатто, маҳбуслар орасида чемпион бўлган. Шундан сўнг у реабилитация курсидан ўтиб ёмон одатларидан воз кечишга муваффақ бўлган.

    Озодликка чиққанидан кейин Трехо бошқа гиёҳвандларга ёрдам беришни бошлаган ва айнан шу одати уни кинога олиб келган. Бир куни уни “Қочқин поэзд” фильмининг суратга олиш майдончасига маслаҳатчи сифатида таклиф қилишган — Трехо актёрлардан бирига у ўзини йўқотмаслиги ва яна гиёҳвандликка қайтмаслиги учун ёрдам бериши керак эди. Майдондаги сценарий муаллифи буни кўриб, уни жиноятчи ролини ўйнашга ва бошқа актёрларга бокс ўргатишга таклиф қилган. Унинг жиддий ташқи кўриниши, яхши қомати ва харизмаси бошқа режиссёрларни ҳам қизиқтирган ва тез орада Трехо кинода фаол суратга тушишни бошлаган.

    Бугунги кунда Дэнни Трехо — жангари фильмлар юлдузи, у гиёҳвандларга ёрдам беришни давом эттирмоқда, хайрия ишлари билан шуғулланади ва ўз мисолида шахсий ҳаракатлар ва омад ҳаётни яхши томонга ўзгартириши мумкинлигини исботламоқда.

    Памела Андерсон: камера объективига тушиб қолиб эртасига машҳур бўлиб уйғонди.

    Фото: Lady Mail

    Памела Андерсон бутун дунёда танилган, аммо қизиғи шундаки, у умуман шон-шуҳратга интилмаган — ҳамма нарсани омадли тасодиф ҳал қилган.

    1989 йилда Андерсон Ванкувердаги футбол ўйинига Labattʼs пиво брендининг логотипи туширилган футболкада келган. Ўйин давомида оператор унинг тасвирини стадионнинг катта экранига чиқарди. Томошабинлар қизнинг ташқи қиёфасидан ҳайратда қолишди ва қарсак чалишди. Шундан сўнг Андерсон пиво бренди билан ҳамкорлик қилиш таклифини олди.

    Қиз Лос Анжелесга кўчиб ўтди ва моделлик фаолиятини бошлади, кейинчалик уни кинога ҳам таклиф қилишди. Андерсон учун биринчи жиддий рол “Malibu қутқарувчилари” сериалидаги Кейси Жин роли бўлди.

    Андерсон ҳеч қачон шуҳратпараст бўлмаган — ҳаммаси стадиондаги биргина кадрдан бошланган. Аммо у бу имкониятдан фойдаланиб, ҳозиргача ёдда қолган карьерасини яратди.

    Баъзан машҳурлик узоқ йиллар давомида меҳнат қилинганидан кейин эмас, балки тасодифий учрашув, проба ёки кадр орқали келади. Ушбу юлдузлардан баъзилари умуман саҳна ҳақида орзу қилмаган, бошқалари шунчаки ёқтирган ишларини қилишган. Аммо тақдир уларни катта майдонга олиб чиқди. Уларнинг ҳикоялари ҳаёт ҳайратлантиришни билишига эслатмадир ва баъзан муваффақият учун режа керак эмас — фақат тўғри вақтда ва тўғри жойда бўлиш кифоя.

    11 апрел, 17:01   Изоҳ (0)   22986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шоу-бизнес#Голливуд#Актёр#Актриса#Хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузлари Женнифер Лопес ва Бен Аффлек нима сабабдан ажрашаётгани маълум бўлди

    24.08.2024, 18:10

    “Абадий ёшлик”: Ёшини ҳеч қачон тахмин қилиб бўлмайдиган Голливуд юлдузлари

    31.08.2024, 17:20

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Жеки Чанни ота-онаси 200 долларга сотмоқчи бўлган”. Жаҳон юлдузларининг қийинчиликларга таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    19.11.2024, 16:10

    Бред Питт, Шерон Стоун ва санъат асарларини яратувчи бошқа машҳурлар (фото)

    21.11.2024, 10:25

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Муҳаббатнинг кўзи кўр: Голливуд юлдузларининг изтиробли севги ҳикоялари

    20 феврал, 09:43

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йохансон нима сабабдан ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслиги ҳақида сўзлаб берди

    13 март, 16:10

    Жаҳон юлдузларига икки томчи сувдек ўхшаши билан машҳурликка эришган инсонлар (фото)

    17 март, 10:15

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузи Меган Фокс тўртинчи марта она бўлди

    1 апрел, 21:50

    Голливуд юлдузларининг севимли таомлари 

    5 апрел, 14:57

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    “Сарой жавоҳири” сериали қаҳрамонлари 22 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    9 апрел, 17:45

    “Қўрғон сирлари”нинг учинчи мавсуми танқид остида: сценарий муаллифларининг 7 та жиддий хатоси

    8 апрел, 17:50

    Роберт Де Нирога Канн кинофестивалининг фахрий “Олтин палма новдаси” берилади

    9 апрел, 12:52

    “Калмар ўйини” даги О Ён Су тегажоғлик қилгани учун бор йилга озодликдан маҳрум этилди

    9 апрел, 09:10

    “Киану Ривзга ёрдам бермоқчи эдим”: Қозоғистонлик аёлни “Голливуд юлдузи” алдамоқчи бўлган

    8 апрел, 19:58

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл фарзандлари туфайли уришиб қолди

    9 апрел, 11:41

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон битта фильмда суратга тушиш учун қанча пул сўрайди?

    9 апрел, 14:35

    Голливуд юлдузи Хю Грант ва унинг оиласини Лондон аэропортида ушлаб қолишди

    9 апрел, 18:40

    Instagram: Қизини узатаётган Мирзабек Холмедов, 15 килога озган Муниса Ризаева, Фарҳод ва Ширин дуэти тикланиши мумкинми?     

    9 апрел, 10:53

    Бутун СССР бўйича энг юқори гонорар: Буратино роли билан танилган Дмитрий Иосифов фильмдан қанча даромад олган?

    9 апрел, 22:25

    Орзулари бир олам эди: Мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмган актриса Фарангиз Режаметовани хотирлаймиз

    9 апрел, 19:45

    Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

    9 апрел, 19:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.