Баъзи киноюлдузлар нафақат ўзларининг асосий фаолиятида, балки бошқа соҳаларда ҳам ажойиб истеъдодларга эга. Қуйида шулар ҳақида сўз боради.
Натали Портман

Сиз бу “Оскар” мукофоти соҳибини “Леон”, “Юлдузлар жанги”, “Қора оққуш”, “Тор” ва бошқа кўплаб машҳур фильмлардан биласиз. Бироқ Натали Портман актёрликдан ташқари камроқ маълум бўлган мойиллик — нейробиология соҳасидаги билимларга эга. Портман нафақат Гарвард университетида ушбу соҳада бакалавр даражасини олди, балки илмий журналларда мақолалар ҳам чоп эттирди.
Жеймс Кемерон
-7YwzY72p.avif)
Афсонавий режиссёр, ссенарист ва продюсер Жеймс Кемерон ўзининг ажойиб кинокарьерасига қўшимча равишда сувости дунёсини ўрганишга қизиқади. У Мария чуқурлиги (дунёнинг энг чуқур қисми)га ёлғиз шўнғиб тушган биринчи инсон бўлди.
Стив Мартин
-Fr39LeXH.avif)
Албатта, Стив Мартин, биринчи навбатда, ажойиб комедиячи сифатида машҳур, лекин актёрликдан ташқари у яна бир иштиёққа эга — банжо. Комедия юлдузи ҳатто ўзининг мусиқий асарларидан бири учун “Гремми” мукофотини олди. Бундан ташқари, Стив бир нечта китоб муаллифи, шунингдек, “Тони” мукофотига номзод бўлган Бродвей мусиқий фильмининг сценарийсини ёзган.
Ҳью Лори
-79z8mEq6.avif)
Ҳью Лори аҳмоқона инглиз аристократи Берти Вустер ва жуда ақлли, мисантроп шифокор Грегори Ҳаус роллари билан машҳур бўлди. Бироқ британиялик актёр нафақат санъаткорлик истеъдодига эга, у шунингдек, истеъдодли жазз пианиночиси, саксофончи, гитарачи ва барабанчи сифатида танилган. Бундан ташқари, у китоблар ёзади.
Люси Лю
-dCO3sWe2.avif)
Люси Лю Голливудда муваффақиятли карьерасини қурди, лекин катта ва кичик экранларда ишлашдан ташқари, у бир қатор бадиий асарларнинг муаллифи ҳисобланади. Ю Лин тахаллуси остида актриса бир нечта асар яратди ва Сингапур Миллий музейида ўзининг асарларидан иборат бадиий кўргазмани ўтказди.
Жина Дэвис
-MUrKlRGg.avif)
Жина Дэвис жуда кўп машҳур фильмларда рол ўйнаган. “Мажбурий сайёҳ” фильми учун у “Оскар” мукофотини олган. Ва яна юлдуз деярли Олимпия даражасидаги камончи эди. 1999 йилда, аллақачон жуда машҳур бўлган ҳолда, актриса АҚШ Олимпия терма жамоасига камон отиш бўйича танловда қатнашди ва саралаш босқичининг ярим финалида 28 та иштирокчи ичида 24-ўринни эгаллади.
Кен Жонг
-d9Pq82Ko.avif)
Кен Жонг етти йил давомида шифокор бўлган. Ўзини бутунлай актёрликка бағишлашга қарор қилгунча, вақти-вақти билан у комедия шоуларида ва импровизацияларда қатнашган. Шу билан бирга, “Жамият” ва “Вегасда бойларча тўй” фильмининг юлдузи ҳали ҳам амал қиладиган тиббиёт лицензиясига эга ва бир неча марта жамоадаги турли вазиятларда шифокор сифатида ёрдам берган.
Женнифер Тилли
-zKqEeYTU.avif)
Женнифер Тиллини қотил қўғирчоқ “Чаки” франшизаси, “Ёлғончи, ёлғончи, “Оскар” мукофотига номзод бўлган “Бродвейдаги ўқлар” ва бошқа фильмлар орқали билишади. У, шунингдек, кўплаб профессионал турнирларда ғолиб чиққан тажрибали покер ўйинчиси. Хусусан, актриса 600 дан ортиқ иштирокчиларни ортда қолдириб, Жаҳон Pokeр сериясида ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)