• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    Нургул Ешилчай турк кино ва театр оламининг энг порлоқ юлдузларидан бири. У ўзининг истеъдоди, бетакрор маҳорати ва экранда жонлантирган образлари билан томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. Жорий йил 26 март куни 49 ёшга тўлган актриса санъатдаги фаолияти давомида ўнлаб фильмлар ва сериалларда иштирок этиб, халқаро кино майдонида ҳам эътироф этилган. Ушбу мақолада биз унинг ижодий йўли, шахсий ҳаёти ва санъатдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берамиз.

    Фото: Haberler

    Болалик йиллари

    Нургул 1976 йил 26 мартда Туркиянинг Афёнкараҳисар шаҳрида туғилган, сўнг тез орада ота-онаси Измирга кўчиб кетишган. Нургул исми “хушбўй” деган маънони англатади. Унинг исми “кўк чой” деб таржима қилинадиган фамилиясига мос келиши учун шундай номланган.

    Фото: Instagram

    Бўлажак юлдуз мактабдан ташқари ўзига қўшимча даромад йиғиш учун попкорн сотиш билан шуғулланган. Ўша пайтда ҳеч ким унинг келажакда Туркиянинг энг машҳур актрисаларидан бирига айланишини билмаган.

    Нургул актриса бўлиш учун махсус таълим олди: у Анталия театр мактабини, сўнг Эскишеҳир университетида актёрлик курсини тамомлади. Дипломни олгач, Ешилчай театр саҳнасини забт этишга киришди. У кўплаб спектаклларда, жумладан, “Гамлет”да ўйнаб, Офелия образини гавдалантирди. Маълум вақтдан сўнг унга телевидениедан кўплаб таклифлар келгани учун Нургул театрни тарк этишга қарор қилди.

    Кино соҳасига илк қадам

    Фото: Instagram

    Актриса кинодаги дебютини 1998 йилда “Ҳаммаси яхши бўлади” комедиясида суратга тушишдан бошлаган. Сўнг Нургул уч йил давомида “Иккинчи баҳор” сериалида Гулсум ролини ижро этди.

    2001 йилда турк актрисаси бир вақтнинг ўзида иккита ролга таклиф олди: у Туркияда 60 йиллардаги ҳарбий тўнтариш ҳикоя қилинган “Шаршара” драмасида ҳамда “90-60-90” номли мелодрамасида иштирок этди. Кўп ўтмай Ешилчай “Қочаётган мумия” фильмида латофатли Фотима ролини ижро этди.

    Фото: Instagram

    Актрисанинг биринчи бош ролдаги лойиҳаси “Ишкомли уй” драмасидаги Баҳар образи бўлди. Сериал Ўзбекистонда 2003 йилда эфирга узатилди ва минглаб томошабинларнинг қалбидан жой олди. 2004 йилда Нургул “Сўйла, Истанбул!” киноалманахида замонавий уйқудаги гўзал ролини ижро этган.

    “Фаришталар ороли” мелодрамасини суратга олиш учун Нургул сочини қисқартириши керак эди, бироқ бир йилдан у гўзал узун сочлари билан “Вақтинчалик келин” сериалида намоён бўлди.

    Фото: Instagram

    Сўнг актриса турк ва немис ижодкорлар ҳамкорлигида “Жаннат ёқасида” лойиҳада талаба ролини ўйнади. Фильм танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди ва бир нечта нуфузли мукофотларни олди, жумладан, 60-Канн кинофестивалида “Энг яхши сценарий” номинациясида ғолиб чиқди.

    Карьера чўққиси

    Фото: Instagram

    2008 йилда Нургул Ешилчай телетомошабинларнинг севимлиси актрисаси сифатида Туркияда мустаҳкам обрў ва эътиборга эга эди. Кейинги йилларда чиққан “Севги ва жазо” фильми актрисани хорижда ҳам машҳурликка эришишига имконият берди. Тез орада актриса мамлакатдаги энг кўп гонорар олувчи санъаткорлардан бирига айланди ва кино соҳасида жадал ишлашда давом этди.

    2016 йилда Нургул “Муҳташам юз йил. Кўсем империяси” фильмида бош рол — Кўсем султон образини ижро этди. Сериал нафақат Туркияда, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам энг кўп томоша қилинган турк сериалларидан бири сифатида эътироф этилди ҳамда нуфузли мукофотларни қўлга киритди.

    Фото: Instagram

    Ешилчайга Голливуд фильмида суратга тушиш ва рол учун сочларини кал қилиб олдириш таклиф қилинган, лекин у бунга рози бўлмаган ва ролни рад этган. Маълум вақт ўтиб актриса бундан афсусланганини тан олади.

    Шахсий ҳаёт

    Фото: Instagram

    Нургул Ешилчай оилали эркаклар билан ҳеч қачон дўст бўлмаслик ҳамда ўзганинг турмуш ўртоғига қарамаслик принципига қатъий амал қилар эди. аммо шундай бўлдики, актёр Жем Езер Нургул учун аввалги хотини Селин Делмендан воз кечди. Жуфтлик 2004 йилда турмуш қурди.

    Жем аёли Нургулдан 17 ёш катта эди. оилада Осман Нежат исмли ўғил фарзанд дунёга келди. Аммо турмуш узоққа чўзилмади, орадан олти йил ўтиб улар расман ажрашди. Чунки Жем Нургулдан кино соҳасини тарк этишни талаб қилди, аммо актриса ўз касбини жуда яхши кўрар эди.

    Фото: Cumhuriyet

    2018 йилда актриса продюсер Нежати Коджабай билан муносабат ўрнатди. Уларнинг алоқалари жиддий тус олди ва жуфтлик турмуш қуришни режалаштираётган эди, бироқ 2019 йилда коронавирус пандемияси бошланди ва тўй маросими ортга сурилди.

    Нургул Ешилчай нафақат истеъдодли актриса, балки моҳир рассом ҳамдир. У рассомчилик санъати соҳасида ҳам кўплаб ютуқларга эга. Ҳозирда Нургул ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини фаол тарзда олиб боради ва обуначилари билан кўплаб шахсий суратларини бўлишади.

    Нургул Ешилчай бугунги кунда

    Фото: Instagram

    Нургул ҳозирда ҳам турли фильмларда суратга тушишда давом этмоқда. Унинг сўнгги лойиҳаларидан бири “Видолашув мактуби”сериали бўлиб, унда оддий оилада улғайган Зиё исмли йигитни севиб қолган Аланур ҳақида ҳикоя қилинади. Аммо қизнинг бадавлат ва мансабдор ота-онаси бу муносабатларга қарши бўлади. Кўп ўтмай, йигит хайрлашув мактубини қолдириб, узоқларга қочиб кетади, лекин орадан 30 йилдан ўтиб, уларнинг тақдирлар чизиқлари кесишади ва ўтмишдаги барча ҳақиқатлар юзага чиқади.

    Актрисанинг Ўзбекистонга ташрифи ва можаролар

    2022 йил 15 сентябрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Туркия киноси кунлари”нинг очилиш маросими ҳамда кино ижодкорлар иштирокида ижодий кеча бўлиб ўтган эди. Тадбирда киноюлдузлар, таниқли режиссёрлар, ўзбек санъати вакиллари, кўплаб турк киноси юлдузлари, жумладан Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчай ҳам иштирок этди.

    Фото: Дарё


    Аввалига Нургул Ешилчай саҳнадаги ўриндиқда ўзини қироличадек ҳис қилаётганини ва унга фақатгина тож етишмаётганини айтиб, ҳазил қилди. Сўнг журналист ва тадбир ташкилотчиси бўлган Шоира Рауфбоева ўзининг Facebookъдаги саҳифасига турк киноижодкорлари ўртасида рўй берган совуқ вазият, ўзбек ижодкорларига ўрнак бўлиши кераклиги ҳақида ёзиб қолдирди:

    Туркиядан ташриф буюрган 9 та актёр саҳнага чиқиб, томошабинлар билан юзма-юз бўлишди. Лекин ўзбек “буракшунослари” ва Ешилчай мухлислари тадбирни ярмини уларни кутиб, кўчада ўтказишган, бошловчилар икки қайта тантана билан эълон қилишса-да, улар саҳнага чиқмаган. Ва ниҳоят Нургул Ешилчай саҳнани бир бурчагидан чиқиб, ўша ерда қотди. Ҳамюрт ҳамкасбларига назар ташлади-ю, икки қўлини чўнтагига солиб, ғоз туриб олди. Узатилган микрофонни ҳам қўлига олишни эп кўрмай, бошловчининг қўлидаги микрофонга эгилиб, “Салом, яхшимисизлар?” деб бошқа актёрлар ёнига бориб ўтирмасдан, саҳна ортига ўтиб кетди. Бурак-ку умуман кўринмади.

    Фото: Дарё

    Алишер Узоқов ҳам туркиялик актёрлар Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчайнинг Тошкент халқаро кинофестивалида ўз ҳамкасбларига нисбатан ҳурматсизлик қилганига муносабат билдирди:

    “Ўша куни саҳнага ҳаммага етарли стул олиб чиқиб қўйилган ҳамда дастур бўйича турк актёрларининг ҳаммаси саҳнага бирма-бир чақирилиб, ўша ерда ўтириши керак эди. Нургул ва Бурак охирида чиқиши керак эди, лекин улар чиқмади. Саҳнада жуда катта тажрибали актёр ҳам бор эди, ъЭртуғрулъ сериалида бошқа қаҳрамоннинг отаси ролини ўйнаган 75 ёшли турк актёри Сердар Гокҳан ҳам бор эди. Нургул ва Бурак улар билан битта саҳнага чиқмаймиз, деди. Кейин ёши катта таниқли турк актёрлари совға-салом берилиб, саҳнадан туширилди ҳамда улар залдаги биринчи қатордан жой олишди. Шундан кейин Нургул Ешилчай саҳнага чиқиб, ўзини кўрсатди. Жуда ўзини оладиган актриса экан. Шунда 75 ёшли отахон актёр саҳнага чиқиб, томошабинларга “Сизлар буларнинг ташқи кўринишига, машҳурлигига қараб баҳо берманглар. Аввало яхши инсон бўлиши керак. Инсоннинг қалбига қараб баҳо беринглар”, дедилар. Мен уларнинг гапларига юз фоиз қўшиламан. Балки уларнинг саҳна ортида қандайдир келишмовчиликлари бўлгандир, лекин у нарса саҳна ортида қолиши керак эди. Томошабинларга нисбатан ҳурматсизлик қилмасликлари керак эди. Нургул Буракдан ўтиб тушадиган даражада оғир феъл-атворга эга экан”, деган эди Алишер Узоқов.

    27 март, 16:55   Изоҳ (0)   9529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#сериал#дизи#Нургул

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк сериалларидаги энг чиройли 10 та жуфтлик

    03.05.2020, 10:30

    Кузда премьераси бўлиб ўтган ва эфирга узатилиши кутилаётган янги турк сериаллари (видео)

    03.11.2021, 21:27

    «Полициячи» Нургул Ешилчай, мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлган Жан Яман. Турк киноси янгиликлари

    18.12.2021, 17:48

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    16.10.2024, 13:50

    Ўтказиб юбормаслик керак бўлган 14 та янги турк сериали (трейлер)

    18.10.2024, 13:50

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Рейтинг бўйича “Қўрғон сирлари” ва “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган турк сериали қайси?

    06.11.2024, 12:20

    Эртакмонанд ибтидо, фожиали интиҳо: даҳшатли якунланадиган турк сериаллари

    07.11.2024, 09:21

    Турк актрисаси Марям Узерли 11 йил деганда янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    21.11.2024, 14:49

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    “Қўрғон сирлари” қайси мавсумда тугайди? Киванч Татлитуғ Истанбулда ресторан очмоқда — турк киноси янгиликлари

    19.12.2024, 14:40

    Бутун дунё уларни тан олмоқда: Туркиянинг энг машҳур актёрлари

    23 январ, 14:20

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    “Севги изтироби” юлдузи Бурак Ўзчивит сериал Камолнинг ўлими билан якунланишини истамаган

    12 феврал, 18:51

    Россияда “Севги изтироби” турк сериалининг ремейки суратга олинади

    14 феврал, 17:25

    Турк сериали учун сюжет: Ўзжан Дениз оиласи туфайли қандай қилиб касалхонага тушиб қолди?

    22 феврал, 15:15

    Керем Бурсин, Бурак Ўзчивит ва Жанер Топчу: энг келишган турк актёрлари ва уларнинг янги роллари

    7 март, 11:32

    Уларни бутун дунё танийди: Туркиянинг ёш, иқтидорли актрисалари (фото) 

    11 март, 14:16

    Муваффақиятли лойиҳаларда суратга тушиш имконини қўлдан бой берган кино юлдузлари (фото)

    10 март, 12:50

    Битта қисм учун 49 минг, мавсум учун 2 млн доллар: Энг кўп пул сарфланган турк сериали “Олис шаҳар” ҳақида

    18 март, 19:40

    “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган ва 5,5 миллиарддан ортиқ томоша қилинган турк сериали қайси?

    17 март, 09:35

    Онаси саратондан вафот этган, туркиялик миллиардернинг бўлғуси келини: модел ва актриса Ҳанде Эрчел ҳақида 

    19 март, 19:30

    “Қўрғон сирлари”нинг финал санаси кўчирилди, Мурат Йилдирим психолигик триллерда ўйнади, Ҳанде Эрчелнинг тўйи нега кечикмоқда? Турк киноси янгиликлари

    18 март, 15:30

    Мусиқа сабаб физикани ташлаган, “турк Оскари”ни қўлга киритган ва турмуши узоққа чўзилмаган: Наҳиде Бабашли ҳақида нималарни биламиз?  

    24 март, 11:53

    Туркияда суд Истанбул мэрини қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди

    23 март, 14:26

    Туркия телеканалларига митингларни намойиш этиш тақиқланди

    23 март, 20:00

    Ҳибсга олинган Акрам Имомўғли Туркия президентлигига номзод бўлди

    24 март, 08:32

    “Қашқирлар макони” ҳамда бошқа кўплаб машҳур сериаллар режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди

    24 март, 10:50

    “Туркча триумф”: Ғарбга қарам давлатдан қурол экспортчисига айланган Туркия энг йирик кўргазмада қандай жанговар машиналар билан қатнашди?

    24 март, 13:23

    Эрдўғoнни ўз услубида мағлуб қилаётган Акрам Имомўғли ким?

    24 март, 16:55

    Истанбул полицияси намойишларда қатнашган журналистларни ҳибсга олди

    24 март, 21:45

    Эрдоғон мухолифатни турк халқининг “асабига тегмасликка” чақирди

    24 март, 22:45

    Муваффақият сирлари: Марям Узерли ва бошқа машҳур турк актрисалари шон-шуҳрат сари йўлини қандай бошлаган эди?

    25 март, 17:40

    Муваффақиятли карьера қурган, бироқ шахсий ҳаётда бахт топа олмаган турк актрисалари

    26 март, 17:35

    Тошкентда 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви режали ўчирилади (рўйхат)

    26 март, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.