• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    Ҳар бир шедевр фильм ортида нафақат истеъдодли актёрлар ва даҳо режиссёрлар, балки суратга олиш майдончасидаги реквизитлар ҳам туради. Қуйида машҳур кинофильмлардан олинган ва катта пулга сотилган буюмлар билан танишинг.

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси кимошди савдосидаги машҳурлик онини 37 йил кутди

    Кўпчилик севиб томоша қиладиган “Кавказ асираси” комедиясидаги машҳур “Шляпани еч!” ибораси эсингиздами? Владимир Этуш маҳорат билан ижро этган ўртоқ Сааховнинг ёрқин образига хос бўлган бу бош кийим кино экранидан ташқарида ҳам машҳур бўлди.

    2003 йил декабрь ойида Москвада нафақага чиққан актёрлар фойдасига хайрия кимошди савдоси ўтказилади. Бу тадбирда мазкур шляпа энг қимматбаҳо лотлардан бирига айланади. Владимир Этуш 1966 йилда суратга олинган фильмнинг бу реквизитидан ажралишни истамаган, аммо охир-оқибат уни сотувга қўйишга қарор қилади. Шляпанинг бошланғич нархи атиги 50 доллар эди, бироқ савдо жараёнида унинг нархи 3600 долларгача кўтарилади.

    Мерилин Монронинг оқ кўйлаги: ўзгаришлар шамоли эсганда

    “Еттинчи йил иситмаси” фильмидаги Мерилин Монронинг афсонавий оқ кўйлаги нафақат Голливуд жозибадорлигининг, балки рекорд даражадаги аукцион савдоларининг рамзига айланди. 2011 йилда бу машҳур либос ақл бовар қилмас 4,6 миллион долларга сотилади.

    Қизиғи, Мерилиннинг эри, бейсболчи Жо ДиМажио бу кўйлакни ёмон кўрар ва ўша саҳнадан ғоят ғазабланган эди. Суратга олишдан уч ҳафта ўтгач, газеталар уларнинг ажрашгани ҳақида хабар тарқатади.

    “Титаник”дан олинган эшик: Жекни қутқаролмаган ёғоч панел

    “Титаник” фильмидаги машҳур ёғоч панел ниҳоят янги эгасини топди. 2024 йилнинг март ойида ушбу машҳур реквизит Heritage Ауcтионс кимошди савдосида 718 750 АҚШ долларига сотилди.

    Савдо 60 000 доллардан бошланди, аммо атиги олти дақиқада нарх 700 000 долларга чиқди. Ҳамма “эшик” деб атайдиган бу панел, аслида кема салонидаги эшик ромининг бир қисми экан. У 1912 йилда чўкиб кетган “Титаник”нинг ҳақиқий парчаси асосида балза ёғочидан ясалган.

    “Ёғду”даги болта: мухлислар тунги даҳшатли тушлар учун бутун мол-мулкини беришга тайёр



    “Ёғду”даги энг қўрқинчли саҳна — Жек Николсоннинг эшикни бузиб кириб, “Мана, Жонни ҳам келди!” деб қичқириши бўлса керак. Стенли Кубрикнинг машҳур фильмидаги ўша болта 2019 йилги кимошди савдосида 209 минг долларга сотилди.

    “Келажакка қайтиб” фильмидаги DeLorean: ярим миллион долларлик вақт машинаси

    Юқорига қаноцимон очиладиган эшиклари ва зангламайдиган пўлат корпуси билан машҳур бўлган DeLorean ДМC-12 автомобили 2011 йил декабрь ойидаги кимошди савдосининг чинакам юлдузига айланди. Марти МакФлай ва доктор Эммет Браун саёҳат қилган бу автомобиль 541 200 долларга сотилди.

    Ушбу нусха трилогия учун яратилган еттита DeLoreanъдан бири бўлиб, уларнинг фақат учтаси суратга олиш жараёнидан омон қолган. Сотилган автомобиль франшизанинг учинчи қисмида, Марти 1885 йилда Докни қидириш учун сафарга чиққан саҳнада ишлатилган. Суратга олиш ишлари якунлангач, машина 14 йил давомида Universal Studios ҳовлисида қолиб кетади ва кейинчалик Лос-Анжелесдаги Петерсон музейида қисқа муддат намойиш этилади.

    Сотувдан тушган маблағнинг бир қисми Майкл Ж. Фокснинг Паркинсон касаллигини ўрганиш жамғармасига йўналтирилади — Марти ролини ижро этган актёр 1991 йилдан бери ушбу дардга чалинган.

    Одри Ҳепберннинг кичкина қора кўйлаги: миллион долларлик нафосат тимсоли

    “Тиффанидаги нонушта” фильмидаги Одри Ҳепберннинг машҳур қора либоси 2006 йил декабрда Чристиэъс кимошди савдосида рекорд даражадаги 467 200 фунт стерлингга (тахминан 923 187 доллар) сотилди. Ҳеч ким бундай шов-шувни кутмаганди — дастлабки баҳо атиги 50-70 минг фунт стерлингни ташкил этганди.

    1961 йилда афсонавий Юбер де Живанши томонидан яратилган енгсиз нафис кўйлак нозик дид рамзи сифатида тан олинди. Фильмнинг машҳур бошланиш саҳнасида Холли Голайтли (Ҳепберн) эрта тонгда қўлида қаҳва ва круассан билан таксидан тушиб, бўм-бўш Бешинчи шоҳ кўчасига чиқади ва заргарлик дўкони витринасига мафтун бўлиб тикилиб қолади.

    Кимошди савдоси ортидаги таъсирли воқеа шуки, Живанши модалар уйи Калкуттадаги камбағал болаларга ёрдам берувчи Cитй оф Жой Аид хайрия ташкилоти учун маблағ йиғиш мақсадида ушбу кўйлакни совға қилган.

    Доротининг ёқут туфлилари: сеҳрли воқеа, ўғрилик ва рекорд нарх

    “Оз мамлакати сеҳргари” фильмидаги Доротининг ялтироқ ёқут туфлилари кимошди савдоси дунёсида ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. 2024 йил декабрь ойида ушбу машҳур пойабзалнинг сақланиб қолган тўрт жуфтидан бири ақл бовар қилмас 28 миллион АҚШ долларига сотилди.

    Бу туфлининг тарихи алоҳида фильмга арзигуликдир. 1939 йилда 16 ёшли Жуди Гарланд учун яратилган туфлининг ҳар бири 2300 та ялтироқ мунчоқ билан қўлда безатилган. Қизиғи шундаки, китобда туфли кумушрангда тасвирланган, аммо фильмда улар ёқут рангида кўрсатилган. Бунинг сабаби янги Technicolor рангли форматида сариқ ғиштли йўл фонида янада чиройли кўриниш бериш эди.

    2005 йилда мазкур туфли Миннесотадаги Жуди Гарленд музейидан ўғирланган ва 13 йилдан кейин 2018 йилда ФҚБ томонидан топилган. Ажабланарлиси, ўғри уларни ҳақиқий ёқутлар билан безатилган деб ўйлаган.

    Heritage аукцион уйи туфлиларнинг нархи тахминан 3 миллион доллар атрофида бўлишини тахмин қилганди, аммо 15 дақиқалик қизғин савдодан сўнг, Доротини уйга олиб борган сеҳрли туфлилар кино реквизитлари орасида мутлақ рекорд ўрнатди.

    7 апрел, 09:47   Изоҳ (0)   5229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Аҳмоқона, ғалати ва ҳайратланарли сабабларга кўра машҳур роллардан воз кечган Голливуд актёрлари

    19 феврал, 09:43

    Машҳур шпагат, Голливудга йўл очган “Қонли Спорт” фильми, уйқу дорига қарамлик — Ван Дамнинг ҳаёт йўли

    25 феврал, 11:48

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Вертолёт парраги бошини узиб олган: фожиали тарзда ҳалок бўлган Голливуд юлдузлари

    27 март, 14:49

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    “65 ёшли аёлнинг тортилган юзга эга бўлишини тушунмайман”. Голливуд юлдузларидан илҳомлантирувчи иқтибослар

    26 март, 18:50

    Rolls-Royce’дан тортиб Bugatti’гача: жаҳон юлдузларининг энг қимматбаҳо автомобиллари

    26 март, 10:50

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Ҳашаматдан қашшоқликка: ўз пулларини ҳавога совурган юлдузлар ҳикоялари

    26 март, 22:35

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Голливуд актёри Жуд Лоу “Кремль сеҳргари” фильмида Россия президенти Владимир Путин ролини ижро этмоқда

    27 март, 10:29

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузи Меган Фокс тўртинчи марта она бўлди

    1 апрел, 21:50

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.