Жанубий кореялик актёр Пак Со Жун ўз фаолиятининг аввалидан хайрия ишларига катта эътибор қаратган. Хусусан, у турли тиббиёт фондларига катта миқдорда хайрия қилган ва унинг саъй-ҳаракатлари беҳуда кетмаган.
30 апрель куни актёр ўзининг шахсий саҳифасида 2024 йил бошида мия ўсмаси ташхиси қўйилган беморнинг ота-онасидан олган миннатдорлик хатини эълон қилди.

Маълум бўлишича, айнан Пак Со Жуннинг хайрия маблағлари ёш беморга суяк кўчириб ўтказиш операциясини ўтказишга имкон берган.
“Бу яна бир бор мени ғайрат билан яшашим зарурлигини эслатади. Умид қиламанки, биз соғайиб кетганингдан сўнг яна учрашамиз”, деб ёзган актёр ўз постида.
Боланинг оиласи Со Жунга миннатдорлик билдирди ва айнан унинг хайрия маблағлари туфайли уларнинг фарзанди ҳаётга қайтиш имкониятига эга бўлганини айтди.
“Биз фарзандимизга унинг операциясини Пак Со Жун молиялаштирганини айтганимизда, у жуда ҳайрон бўлди. Болам шунчалик машҳур кишининг унга ёрдам берганига ишонолмади. Ўғлим тезроқ тузалиб кетиши ва бир куни у ҳам машҳур бўлиб, шахсан ўзи актёрга миннатдорчилик билдириш учун учрашишини айтди. Бу узоқ вақтдан бери оиламиз аъзолари юзига табассум югуртирган гап эди”, деб ёзилган хабарда.

Бундан ташқари, чақалоқнинг ота-онаси энди улар ҳамма муҳтожларга ёрдам берадиган оила сифатида яшашини ваъда қилди. Пакнинг хайрия маблағларини олган Samsung тиббиёт марказининг вакиллари ҳам унга миннатдорчилик сўзлари билан мурожаат қилишди: “Кимгадир ўрнидан туриб, яна яшашга умид қилиш учун жасорат берадиган фидойи биз учун баҳорга ўхшайди”.
Пак Со Жуннинг кўплаб мухлислари унинг ахлоқий фазилатларини юқори баҳолади ва айнан шундай машҳурларни ўрнак қилиб олиш кераклигини таъкидлади, чунки айнан уларнинг меҳр-шафқати ва ёрдами туфайли бошқа одамлар ҳаётга қайтиш имкониятига эга бўлмоқда.
Изоҳ (0)