Голливуд юлдузлари Бен Аффлек ва Женнифер Лопес ўртасида яна зиддият юзага келди. Деярли бир йил олдин ажрашган собиқ эр-хотин никоҳ пайтида сотиб олинган умумий уйни бўлишолмаяпти.

Уй сотувга қўйилган, аммо олди-сотди жараёни чўзилмоқда. Маълумотларга кўра, кечикишнинг асосий сабаби собиқ эр-хотиннинг турли позициялари. Лопес дастлабки нархни сақлаб қолишга қатъий қарор қилган, чунки у кўпроқ пул олишга умид боғлаган. Аффлек эса бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал қилишни хоҳлайди — ва ўтмиш билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги учун нархни туширишга тайёр.
“Бен уйдан халос бўлишни хоҳлайди, чунки улар аллақачон ажрашган ва у барча алоқаларни узиб, хайрлашишни истайди. У шунчаки уйни сотишни хоҳлайди”, дейди жуфтликка яқин ички манба.
Изоҳ (0)