• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    7 апрель куни гонконглик актёр, режиссёр, оператор, мусиқачи, каскадёр, жанг санъати устаси Жеки Чан 71 ёшга тўлди. Жаҳон киносининг тирик афсонаси фильмдаги ажойиб ролларидан ташқари хайрия ишларига ҳам катта маблағ сарфлаши билан томошабинлар ҳурматини қозонган. Қуйида актёр ҳақида энг қизиқарли факт ва янглиш фикрларни тўпладик.

    Фото: Кинориум

    Жеки Чаннинг ота-онаси шунчалик камбағал эдики, улар ҳатто ўғлини сотиб юбормоқчи бўлган

    Фото: Кинориум

    Актёр ҳақида тарқалган бу воқеа ҳақиқатдан йироқ. Жеки туғилган оила чиндан ҳам кам таъминланган эди ва улар уруш туфайли Хитойдан Гонконгга қочишга мажбур бўлди. Актёрнинг отаси Хитой ҳукуматига қарши бўлган Консерватив партиянинг махфий агенти сифатда ишлаган ва унга халқ душмани айблови қўйилган. Қамоқ жазосидан қутулиш учун Жекининг оиласи қочишга қарор қилади. Уларнинг ижарада яшаш ва фарзандининг туғилиши учун маблағи бўлмагач, атрофдагилардан ёрдам сўрашган. Шу тариқа Жеки Чанни чақалоқлигида сотиб юбориш ҳақидаги миф пайдо бўлган.

    Актёр болалигида кўп марта таҳқирларга учраган

    Фото: Кинориум

    Бугунги кунда Жеки Чан актёр, режиссёр, UNICEFнинг эзгу ният элчиси, жанг санъати устаси ва каскадёр. Аммо у мактаб йилларида ўзини ҳимоя қила олмагани учун тенгдошлари томонидан камситилган: мактабдаги безорилар уни тинмай калтаклашади. Жеки ундан ёшроқ бўлган талабага ёрдам бериб, шахсий чегараларни белгилашни ўргангач, ҳаммаси ўзгарган:

    “Камбағаллигим туфайли атрофимдагиларнинг тўлиқ нафратини ҳис қилганман — суратга олиш майдончаларида мени ҳақорат қилишарди, жиддий жароҳатлар олардим, лекин барча қийинчиликларга шикоят қилмасдан чидадим”.

    Жеки Чан билан ҳеч қайси суғурта компанияси шартнома тузишни истамайди

    Фото: Кинориум

    Суғурта компаниялари актёр билан шартнома тузишдан қочади ёки доим ишни ортга суриб юради. Баъзилар Жеки Чанни тузатиб бўлмас мазохист деб ҳам атайди, чунки актёр фильмдаги барча мураккаб каскадёрлик ишларини мустақил бажарган ва турли жароҳатлар олишдан ҳеч қачон қўрқмаган. Ўзининг “Ҳеч қачон улғайманг” китобида Чан буни тан олади:

    “Масалан Брюс Лини олайлик. У жароҳат туфайли вафот этди ва бутун умрга афсона бўлиб қолди. Мен “Мўжизавий аслаҳалар” фильмида вулқон ичига тушиб кетиб ҳалок бўлганимда ҳам афсонавий актёр сифатида барчанинг ёдида қолган ва ҳаётимга чиройли якун ясаган бўлар эдим. Инсонлар Жеки Чан севган иши билан шуғулланаётганда вафот этгани ҳақида гапирган бўлар эди. Лекин ростини айтсам, мен ўлишни, ҳатто нафақага чиқишни ҳам истамайман”.

    Жеки Чан танасида синмаган суяклари қолмаган

    Фото: Киного

    “Олган жароҳатларимнинг саноғи йўқ: мен жағимни уч марта синдирдим, бурним, барча бармоқларим, тиззам, сон суяги ва қовурғамни ҳам синдирдим, бош суягимни операция қилдирдим”, дейди актёр.

    Аммо бир жароҳат унинг умрига зомин бўлиши мумкин эди. 1991 йилда Югославияда суратга олинган “Мўжизавий аслаҳалар” фильмида актёр 12 метрли девордан дарахт шохига сакраши лозим эди. Биринчи дублда Жеки буни уддалади, аммо иккинчи дублда у боши билан тошга йиқилди ва зудлик билан касалхонага олиб борилди. Муваффақиятли кечган операциядан сўнг Жеки Чан яна суратга олиш ишларига шўнғиб кетди. Бироқ синган бурун, тишлар, эшитмай қолган бир қулоқ билан актёр яна ишга қайтишига ҳеч ким ишонмаган эди.

    Жеки Чан уколдан қўрқади

    Оқ халатли инсонлардан қўрқиши ҳақида актёрнинг ўзи тан олган:

    “Ҳаммасидан кўра инексия юборишларидан қўрқаман. Баландлик, сичқонлар, илонлар менда қўрқув уйғотмайди, аммо шприцни кўришим билан оёқларим қалтирай бошлайди”, дейди актёр автобиографиясида.

    Актёр Голливудни ёқтирмайди

    Фото: Deposit

    Актёрнинг танилишига Голливуднинг ҳиссаси катта бўлса-да, Чан Америка фильмларини ёқтирмаслигини очиқ айтади. 2016 йилда кино саноатига қўшган ҳиссаси учун “Оскар” мукофотини олган бўлса-да, актёрнинг бундай фикр билдириши мухлисларни ҳайратга солади:

    “Мен Жорж Лукас ёки Стивен Спилберг каби даҳолар билан ишласам ҳам, Голливудда машҳурликка эришмаган бўлардим. “Юра даври парки” фильмини эслаб кўринг. Энди у ерда рол ўйнаган актёрларнинг исмларини ёдга олишга ҳаракат қилинг. Томошабин фақат динозаврларни ва режиссёрнинг исмини эслайди. Аммо Осиёда ҳамма Жеки Чан фильмида Жеки Чанни кўриш учун келади. Фильм сюжети ёки сарлавҳаси қандай бўлиши муҳим эмас. Буни фақат Жеки Чан қила олади!”.

    Аммо Голливуд уни жуда ҳурмат қилади

    Фото: Кинопоиск

    “Аждаҳо муҳрининг сири” фильмида 2 та афсонавий актёр — Брюс Ли ва Жеки Чан биргаликда суратга тушган. Актёрлар тасодифан бир-бирлари билан учрашиб қолганида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида юқоридаги суратни бўлишди. Чан бу ҳақда шундай деб ёзди: “Қадрдон дўстим билан учрашганимдан жуда хурсандман! У тирик афсона”. Арнольд Шварценеггер ҳам сурат билан бўлишиб, шундай деган: “Қадрдон дўстим ва қаҳрамонимни кўрганимдан хурсандман. У мен учун афсонавий актёр ва илҳом манбайимдир”.

    Жеки Чан жуда сахий ва меҳрибон инсон

    Фото: Униcеф

    Юлдуз ўзини Хитойнинг ҳақиқий ватанпарвари деб билади. 1988 йилда у хайрия жамғармаси ташкил қилган ва ҳозиргача мамлакатнинг муҳтож аҳолисига ёрдам берди, талабаларга стипендия тўлашда кўмаклашади.

    Жеки 50 нафар болани ўз қарамоғига олган ва 10 та етимни расман асраб олган. Хитойда актёрнинг Чан касалхонаси ишлайди. Мамлакат расмийлари унга жуда яхши муносабатда бўлиб, актёрга халқ қаҳрамони унвони берилган.

    Хилма-хил ҳоббилари

    Фото: WапCар

    Жеки бўш вақтини табиатда ўтказишни афзал кўради ва ундан ҳам яхшироқ — балиқ овлашни яхши кўради.

    Актёрнинг яна бир ҳоббиси бу — автомобиллар. У пойга автомобилларини йиғишни яхши кўради: Lamborghini Aventador, Lamborghini Мурcиэлаго ва Bentley Мулсанне коллекциясидаги кам сонли машиналардан ҳисобланади.

    Жеки Чан — ёмон ота

    Фото: People

    Актёр рафиқаси билан оилавий жанжал қилаётган пайтда икки ёшли ўғли Жейсини четга улоқтириб юборган. Яхшиямки, бола ерга эмас, диванга тушган. Бу воқеадан ҳали ҳам актёрнинг виждони қийналади. Кейинчалик у ўғлига кино саноатига киришига ёрдам беришга ҳаракат қилди. Жейси отасининг изидан боргандек бўлди ва ҳатто фильмларда бир нечта ролларни олди.

    Жеки Чан ўғлини жуда эркаликда ўсган деб ҳисоблаган. У Жейсининг мустақил ҳаёт кечиришини, ўз кучи билан муваффақиятга эришишини истаган. 2014 йилда Жейси Чан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳолатда ҳибсга олинади. Бу Жеки Чан учун жуда оғир зарба бўлган. У бу ҳолатни очиқ танқид қилган ва ўғлига жазо муқаррар бўлиши кераклигини айтган. Шунингдек, Жеки Чан бир интервьюсида шундай деган:

    “Агар у муваффақиятга эришмоқчи бўлса, менинг бойлигимсиз ҳам бунга эришсин. Мен унга мерос қолдирмайман”.

    Бу сўзлар ота ва ўғил орасидаги совуқликни янада оширган.

    Фото: People

    Жеки Чан кўп йиллар давомида фильм, шон-шуҳрат ва иш билан банд бўлган. У оиласига кам вақт ажратганини ўзи ҳам тан олган. У фарзандларининг хатоларини кечиришдан кўра, уларга сабоқ беришни афзал кўрган.

    Дарҳақиқат, кино юлдузининг никоҳсиз туғилган қизи ҳам бор, лекин Жеки Чан унинг тарбиясида иштирок этмаган. Этта Инг исмли қизи 1999 йилда таваллуд топган, унинг онаси Элайн Инг Гонконгда таниқли актриса ва гўзаллик танловининг ғолиби бўлган. Жеки Чан ва Элайн Инг ўртасидаги муносабатлар қисқа муддатли бўлган ва кўп ўтмай Этта дунёга келган. Чан бу муносабатни хато деб атаган бўлса-да, қизининг борлигини тан олган.

    Фото: 8Дайс

    Этта болалигидан оммавий ахборот воситалари эътиборида бўлган. Бироқ Жеки Чан унинг тарбиясида иштирок этмаган ва моддий жиҳатдан ҳам қизига ёрдам бермаган. ДНК тестидан кейин ҳам Чан уни тан олмаган ва ўз таржимаи ҳолида қизи ҳақида гапирмаган.

    8 апрел, 12:57   Изоҳ (0)   66405
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жеки Чан#актёр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кексайиш — биз учун бахт”. Жеки Чан саломатлигидан хавотир олган мухлисларига ҳаммаси жойида эканлигини айтди

    13.04.2024, 17:45

    Ота-онаси сотиб юбормоқчи бўлган, бутун суяги қолмаган ва ўқиш-ёзишни билмайдиган Жеки Чан 70 ёшда (фото)

    19.04.2024, 11:51

    Ҳаётда ҳам фильмларидаги қаҳрамони каби ҳурматга сазовор машҳур актёрлар (фото)

    03.05.2024, 15:51

    Фарзандларини меросдан маҳрум қилган машҳурлар (фото) 

    15.05.2024, 19:35

    “Фильмни кўришга кўзим йўқ”. Машҳур лойиҳаларда пул учун суратга тушишга рози бўлган актёрлар  

    20.05.2024, 16:20

    Брюс Ли, Жеки Чан ва Ҳаррисон Форд: фильмларда хавфли трюк бажариб, ҳаётини хавф остига қўйган актёрлар

    01.06.2024, 16:30

    “Кимдир мени тепмаган, ҳақорат қилмаган кун бўлмаган”. Мактабда синфдошлари томонидан зўравонликка учраган Голливуд юлдузлари

    06.06.2024, 11:58

    Бутун дунёга шарманда қилган: Голливуд юлдузларининг “қулоқсиз” фарзандлари

    13.06.2024, 17:15

    Ўта бой осиёликлар: йилига миллион долларлаб даромад оладиган хитойлик актёр ва актрисалар

    12.06.2024, 10:41

    Битта фильмда ўйнаган бўлса-да, суратга олиш майдончасида бир-бирини кўрмаган актёрлар

    04.07.2024, 09:32

    Қозоғистонлик хонанда Димаш Худайберген Жеки Чан иштирокидаги янги фильмга саундтрек ижро этди (видео)

    16.07.2024, 12:20

    Жеки Чан, Мэй Маск ва бошқа илҳомлантирувчи китоблар ёзган жаҳон юлдузлари

    06.09.2024, 12:39

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    Кунг-фу маҳоратини намойиш этувчи фильмлар (трейлер)

    28.10.2024, 17:50

    “Жеки Чанни ота-онаси 200 долларга сотмоқчи бўлган”. Жаҳон юлдузларининг қийинчиликларга таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    19.11.2024, 16:10

    Нима учун Жеки Чан, Стинг ва Цукерберг каби машҳурлар фарзандларини меросдан маҳрум қилган?

    18.12.2024, 13:45

    Ўзбекистонликлар янги йил байрамларида нималарни томоша қилди, ўқиди ва тинглади 

    11 январ, 19:30

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Голливуднинг бутун дунёда машҳур жангари фильмлар актёрлари ҳозир қандай кўринишда?

    3 апрел, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳибсга олинганларни урушга жўнатган полиция ходимларига пул тўлайди

    Дунё | 11 июл, 10:42

    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

    Реклама | 11 июл, 10:30

    Ижтимоий тармоқларни ўқиш ёлғон хабарларни фарқлашга ёрдам беради — тадқиқот

    Лайфстайл | 11 июл, 10:28

    Ўзбекистонликларнинг 65 фоизи тиббиёт ходимига пул ёки совға бермаган — тадқиқот

    Ўзбекистон | 11 июл, 10:10

    Ҳиндистонлик Клеопатра: Деҳли султонлиги ҳукмдори Розиянинг фожиавий қисмати

    Лайфстайл | 11 июл, 09:57

    Шимолий кореялик қочқин Ким Чен Инни зўравонлик учун судга берди

    Дунё | 11 июл, 09:51

    Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбланиб, икки йилга дисквалификация қилинди

    Спорт | 11 июл, 09:44

    “Бу хотираларни ҳеч қачон унутмайман” — Элдор Шомуродов “Рома” билан хайрлашди

    Спорт | 11 июл, 09:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.