2025 йил 21-25 апрель кунлари Huawei компанияси АКТ соҳаси мутахассисларига мўлжалланган Digital Week 2025 ҳафталигини ўтказди. 400 дан ортиқ иштирокчилар компаниянинг инновацион марказига ташриф буюриб, иқтисодиёт ва саноатнинг турли соҳаларини рақамлаштириш бўйича илғор технологик ечимлар билан танишдилар.
Кўргазма залига ташриф давомида тадбир иштирокчилари АКТ саноати ва сунъий интеллектни қўллаш тенденциялари, шунингдек, жорий йилнинг март ойида Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Мобил Конгресси (MWC2025) доирасида компания томонидан биринчи марта тақдим этилган маҳсулот ечимлари билан танишдилар.
Тадбирнинг дастлабки иштирокчиларидан бири Ўзбекистон алоқа операторлари мутахассислари бўлиб, улар билан ҳамкорликда Huawei 25 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат АКТ инфратузилмасини ривожлантириб келмоқда. Компания вакиллари 5G ва Сунъий Интеллект даврида мобил ва стационар алоқани ривожлантириш бўйича ўз қарашлари ва инновацион ечимлари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонлар учун махсус қурилган конференция залида алоқа операторлари бизнесининг трансформацияси - абонентларга анъанавий алоқа хизматларини кўрсатишдан 5G, сунъий интеллект ва булутли хизматларнинг ривожланиш даврида уларнинг фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш учун рақамли маҳсулотларни яратишгача бўлган мавзуда муҳокамалар ҳам ташкил этилди.
Давлат ташкилотлари ва корпоратив сегмент вакиллари учун иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини рақамли трансформация қилишнинг яққол глобал мисоллари тақдим этилди. Масалан, шаҳар ҳаракатини интеллектуал бошқаришдан тортиб, аэропортлар инфратузилмасини модернизация қилишгача бўлган транспорт соҳаси, тоғ-кон саноати, банк сектори, соғлиқни сақлаш ва таълим, чакана савдо каби йўналишларни рақамли трансформация қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.
Ҳозирги вақтда рақамли трансформацияни ишончли булутли инфратузилмасиз, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимларисиз амалга ошириб бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, Digital Week иштирокчиларига турли қувватдаги маълумотлар марказларини ишга тушириш бўйича илғор ечимлар намойиш этилди.
Шунингдек, компания вакиллари рақамли энергетика ва муқобил энергия технологияларини ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратиб, энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқишга доимий сармоя киритилишини таъкидладилар.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари учун алоҳида пресс-тур ташкил этилди. Ташриф давомида мухбирлар рақамли ривожланишни жадаллаштиришга, жумладан, медиа соҳасини рақамлаштиришга қандай технологиялар ҳисса қўшишини билиб олдилар. Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги АКТ инфратузилмаси бўйича мутахассиси Решат Болтаев "ОАВ учун рақамли ечимлар" мавзусида тақдимот ўтказиб, медиа саноатини ривожлантиришдаги технологик тенденцияларни, жумладан, юқори аниқликдаги (4K) контентни трансляция қилиш, булутли хизматлар, кенгайтирилган реаллик, виртуал бошловчилардан фойдаланиш, таҳлил ва маълумотларни қайта ишлашда сунъий интеллектни қўллаш, 3D контент яратиш каби илғор ечимлар ечимлар ҳақида маълумотлар билан улашди.
Мутахассис Huawei МетаStudioънинг булутли технологияларга асосланган ечими ҳақида гапириб берди, у нафақат аудитория қамровини оширишга, балки жорий этилаётган инновацион ечимларни монетизация қилишга қодир бўлган қизиқарли контентни тайёрлаш учун визуал ва овозли моделлаштириш, видео яратиш, уни таҳрирлаш, рендерлаш ва стриминг элементларига эга медиа студиядан фойдаланишни ўз ичига олади.
Huawei компанияси Ўзбекистонда 25 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келмоқда. Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги шоуруми 2016 йилда мижозлар ва ҳамкорларга илғор технологиялар ва ечимларни тақдим этиш, шунингдек, олий ўқув юртлари ва мактаб ўқувчилари учун таълим турларини ўтказиш мақсадида интеграциялашган инновацион марказ сифатида очилган.
2024 йилда компаниянинг Тошкентдаги офисида Huawei Experience Store очилди, бу шоурум концепциясининг давоми бўлиб, фойдаланувчиларга Huawei компаниясининг ақлли қурилмалар соҳасидаги сўнгги ишланмаларидан хабардор бўлиш имконини берди. 2025 йил 1 апрель куни Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Mobiuz мобил алоқа операторининг хизмат кўрсатиш марказларида яна иккита Huawei бренд зонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)