Баъзида анимация олами аллақачон машҳурлик шоҳсупасини эгаллаган қаҳрамонлар билан тўлиб-тошгандек туюлади. Аммо машҳур мультфильмининг бир серияси борки, у барча қоидаларни қайта ёзишга муваффақ бўлди ва истисносиз ҳаммасидан ўзиб кетди.

Гап миллионлаб томошабинларнинг севимли “Қизалоқ ва Маймоқ” мультфильмидаги “Қизалоқ плюс бўтқа” қисми ҳақида кетмоқда. Айнан у YouTube тарихида 4,6 миллиарддан ортиқ кўришни йиғган ягона анимацион ролик бўлди.
“Қизалоқ ва Маймоқ” аллақачон ҳақиқий рус маданий феноменига айланди. Кичкина қизнинг шўхлиги ва меҳрибон айиқнинг характери нафақат Россияда, балки Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва араб мамлакатларида ҳам томошабинларни ўзига жалб қилди. “Қизалоқ плюс бўтқа” қисми эса YouTube платформасида барча вақтларнинг энг кўп кўрилган видеолари ўнталигига кирди.
Бундай муваффақиятнинг сабаби оддий: Қизалоқ жуда кўп бўтқа тайёрлашга қарор қилган қисм барча ёш ва маданиятдаги томошабинлар учун тушунарли ва таъсирли бўлиб чиқди. Кичкина томошабинлар унинг ҳийла-найрангларидан кулишади, катталар эса сюжетда таниш ҳаётий вазиятларни кўришади.
Мультфильмининг бошқа қисмлари ҳам орқада қолмайди. “Ёқимли иштаҳа” ва “Катта кир ювиш” қисмлари ҳам 1,3 ва 1,1 миллиарддан ортиқ кўрилиб, “миллиардер” мақомига эга бўлди.
2019 йилда эса “Қизалоқ плюс бўтқа” қисми расман Гиннеснинг рекордлар китобига YouTube’даги энг кўп кўрилган мультфильм сифатида киритилди.
Изоҳ (0)