Сўнгги бир неча йил ичида турк актрисасининг карьераси кескин ривожланди: у дунё бўйлаб мухлисларга эга бўлди ва ижтимоий тармоқларда миллионлаб обуначиларни йиғди. Машҳур журналлар унинг интервьюсини олишни кутиб туришади, мода уйлари эса ҳамкорликка таклиф этишади. Ҳанде февраль ойида, Миланда бўлиб ўтган Мода ҳафталигида Versache кўргазмасида машҳур дизайнер Донателла Версаче билан бирга суратга тушиб, ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди.

Яқинда Эрчел апрель ойидаги Marie Claire Spain журналининг муқовасини безади ва шахсий ҳаёти ҳамда муваффақиятга эришиш йўли ҳақида очиқча гапирди.

“Мен ёш аёлларнинг кўпроқ орзуларига эргашиб, рассом ёки актриса бўлишни танлаётганидан фахрланаман”, деди у нашрга. — Улар қўлини урган барча нарсага, айниқса кино ва телевидениега ўзига хос қараш ва ижодийликни олиб келишади. Ҳар қандай бошқа соҳаларда бўлгани каби бу соҳадаги йўл улар учун эркакларникидан қийинроқ бўлиши мумкин, аммо бу йўл шунга арзийди.

Журнал учун суратга олишда актриса боғда узун оқ кўйлак ва заргарлик буюмларида суратга олинган: зирак, маржон ва кўк тошли узуклар унинг образини тўлдиради.

“Баъзида мен муҳаббат — бу эскирган нарса деб ўйлайман. Кейин эса жуфтлик ўз тарихини бирга ёзиб бораётганини кўриб, фикрим ўзгаради. Ҳатто бундай фикрлар табассум уйғотади”, деб тан олди у.

Актриса, уч йилдан бери Туркиянинг энг обрўли клани вакили бўлган ёш миллиардер Хакан Сабанжи билан муносабатда бўлиб, у севгида оқимга қараб сузишга, бундан завқланишга ва кутиб яшамасликка ҳаракат қилади.
“Мен ҳали ҳам одамлар мени таниб қолганда ҳайрон қоламан ва бу мен қайси жойда эканимга боғлиқ эмас. Ўзимни ҳеч қандай ўзига хос инсон деб ҳис қилмайман. Мен учун бу гўё дўстона учрашув: биз мулоқот қиламиз, суратга тушамиз ва бир-биримизга мақтовлар айтамиз. Бу хавфсизлик ҳиссини беради”, дейди Эрчел.

Ҳанде чирой — бу ташқи кўриниш эмас, балки ички ҳолат деб ҳисоблайди. Ишдан дам олиш, энергияни қайта тиклаш учун у дўстлари билан учрашувлар уюштиради, спорт ҳамда медиация қилади, оиласи ва севимли итлари билан вақт ўтказади, шунингдек, рассомлик билан ҳам шуғулланади.

“Мен актриса бўлишдан олдин рассом эдим. Бу фақат хобби эмас, балки ҳаётимнинг бир қисми эди. Мен дунёга рассом кўзи билан қарашни яхши кўраман, ташриф буюраётган жойларимдан, мени ўраб турган одамлардан илҳом излайман. Ва бу ҳисларни қайтадан мўйқаламни қўлимга олгунча сақлаб қоламан. Ҳатто молберт олдида ўтирмасам ҳам ҳар куни миямда бир нималар чизаман, яратаман”, деб таъкидлайди актриса.

Журнал шунингдек, танқид ва миш-мишлар масаласини ҳам кўтарди. Актриса ўз ижтимоий тармоқларини ўзи бошқаришини тан олди ва бу унинг ўзини ифодалаш воситаси ҳамда назоратдан чиқиб кетиши мумкин бўлган ҳолатларни бошқариш учун қулайлигини таъкидлади.
“Ижтимоий тармоқлар ҳаммани изоҳ бериш ҳуқуқига эга бўлган одамлар қилиб қўйди, улар сиздан маълумот олишади ва уни рухсатсиз тарқатишади уларга буни фарқи йўқ. Ижтимоий тармоқлар бизга ҳеч қандай тўсиқ ёки ҳурмат қолдирмади. Ишончим комилки, одамлар тезроқ инсоний қадриятларини қайтаришади”, деб хулоса қилди Эрчел.
Изоҳ (0)