Бош мия соҳасидаги операциялар қийинчиликларга тўла, юқори даражадаги маҳорат, аниқлик ва тажрибани талаб қилади. Бироқ, ёш беморларда бу жараён янада мураккаблашади, чунки боланинг ҳаёти қимматлироқ вабу янада синчковликни талаб қилади. Acıbadem шифохоналари тармоғи дунёдаги энг таниқли нейрожарроҳлик бўлинмаларининг бир қисми ҳисобланади. Бу ерда бутун дунё бўйлаб болалар ва оилаларга умидбахш этадиган кенг тажриба, сайқалланган маҳорат ва инновацион даволаш усулларига эга мутахассислар жамоасииш олиб боради.
Болага саратон ташхиси қўйилганда, ҳамма нарса: боланинг ҳис-туйғулари, оилавий устуворликлар, вақтнинг кечиши ва келажак режалар ўзгаради. Болалик давридаги саратон касаллигининг барча турлари ота-оналарни қўрқитади, аммо бош мия ўсимтаси уларни энг кўп қўрқувга солиши мумкин, чунки бош суяги ёпиқ тузилма бўлиб, мия ҳали ҳануз инсоннинг энг сирли ва номаълум органи ҳисобланади. Бундан ташқари, болалик даврида инсон мияси ҳаётнинг бошқа даврларига қараганда фаолроқ ривожланади ва бу болалар ҳаётида келгусидаги таълим олиш, соғлиқ ва муваффақият учун замин яратади. Агар у ерда ўсимта бўлса, у соғлом ўсиш ва ривожланиш жараёнини бузиши мумкин. Шунинг учун боланинг мияси ичидаги ўсимтани юқори малака ва эҳтиёткорлик билан даволаш муҳимдир.
Бироқ, болалар нейрожарроҳлиги - ноёб мутахассисликдир, чунки бутун дунё бўйлаб чекланган сонли нейрожарроҳлар фаолияти фақат болаларни даволашга қаратилган. Профессор Мемет Озек бошчилигидаги Acıbadem шифохоналари тармоғининг болала рнейрожарроҳлари жамоасининг фаолияти фақат болаларни ташхислаш ва даволашга қаратилган. Айнан шунинг учун Acıbadem бренди беморларнинг болалар нейрожарроҳлигига бўлган катта глобал талабига жавобберади.
Болаларда бош мия оъсимталарини даволаш
Ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш кўпинча хавфли ўсимталарнинг кўп турларини бартараф этишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Агар бош миядан ўсимтани олиб ташлаш мумкин бўлса, операция хавфсиз бажарилган тақдирда даволаниш учун энг яхши имкониятни беради. Ўсимта резексиясининг муваффақияти боланинг тўлиқ тикланиши ва ҳаётининг давом этиши эҳтимолига сезиларлитаъсир кўрсатади, шу билан бир вақтда кейинги даволаниш самарадорлигини оширади. Бундан ташқари, баъзи ҳолларда даволаш режалари нур терапияси, радиожарроҳлик ва кимётерапияни ўз ичига олиши мумкин.
Беморнинг муваффақият ҳикояси: бош миядаги улкан оъсимтага қарши кураш
Ҳақиқий беморнинг ҳикояси шунга ўхшаш вазиятларга дуч келган ота-оналарга даволанишни пухта режалаштириш натижаларни қанчалик яхшилашини кўрсатиб бериши мумкин.
10 ёшли камерунлик қизалоқ Дестинига бош мия ўсимтаси ташхиси қўйилган. Бу унинг она шаҳрида содир бўлди. Унинг чап қўли ва оёғи заифлашиб қолган эди, қизча қаттиқ бош оғриғи ва юзнинг енгил фалажидан азият чекарди. МРТ унинг миясида тахминан 9 см ўлчамдаги ўсимта борлигини аниқлади. Дестинининг онаси, бошқа ҳар қандай ота-она сингари, севимли қизи учун дунёдаги мавжуд энг яхши даво муолажасини топмоқчи эди. Турли хил вариантларни излаш ва баҳолашдан сўнг у Туркиядаги Acıbadem шифохоналари тармоғиг амурожаат қилди.
Айнан ўша ерда у болалардаги бош мия ўсимтаси билан ишлайдиган мутахассислар гуруҳини учратди. Acıbadem шифохонасининг болалар нейрожарроҳлиги бўлинмаси ўзининг экспертлар жамоаси тажрибасидан, уларнинг ажойиб тайёргарлигидан ва замонавий технологияларидан фойдаланади. Шундай қилиб, қарор қабул қилинди. Она ва қиз Камерундан Туркияга йўл олис бўлишини ва уйдан 4500 километр масофа узоқлашишни талаб қилишини, аммо ўсимтани енгиш имконияти бунга арзишини билган ҳолда, Acıbadem тиббиёт марказига боришни режалаштирдилар.
Дестини профессор Мемет Озек томонидан кенг қамровли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тез орада у ва унинг жамоаси беш соатлик операцияни ўтказдилар, бу эса Дестинидаги ўсимталарни муваффақиятли олиб ташлашга олиб келди.
"Биз ўсимтани йўқ қилдик, операция яхши ўтди ва натижада Дестини операциядан кейинги иккинчи куниёқ касалхонадаги хонаси бўйлаб юра бошлади. Бироқ, операциядан кейин келгусида касалликнинг қайталаниш хавфини тушуниб, шифокорлар бунинг олдини олиш учун жарроҳлик соҳасида радиотерапия муолажасини буюрдилар", - деди профессор Озек.
Дестини Истанбулда атиги бир неча ҳафта қолди, ҳамда ўз ватанига соғлом жажжи қизалоқ бўлиб қайтди. У ўзини жуда яхши ҳис қилди ва унинг барча аломатлари йўқолди. Касалхонадан уйига рухсат берилгач, у профессор Мемет Озекга қуйидаги мазмундаги хатни қолдирди.
"Менинг исмим Дестини Ческа ва мен бу хатни касаллик пайтида менга ғамхўрлик қилган барча шифокорлар ва айниқса ҳаётимни сақлаб қолган профессор Мемет Озекга ўз миннатдорчилигимни ифодалаш учун ёзяпман. Мен умримнинг охиригача ҳеч бирингизни унутмайман. Камерунда сиздан узоқда бўлсам ҳам, мен доим сиз ҳақингизда ўйлайман. Менинг юрагим доимо сиз биланбўлади.
Барчангизга ташаккур."
Acıbadem болалар саратон касаллигини даволашда биринчилардан бўлган болалар онкологлари, жарроҳлар ва радио онкологларни бирлаштиради. Ҳар йили бутун дунё бўйлаб юзлаб оилалар ўз фарзандларига даво излаб Acıbadem шифохоналарига мурожаат қилишади. Агар кўпроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, Acıbadem шифохоналари тармоғининг ахборот офисларига мурожаат қилишни тавсия этамиз.
Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид ўзингизни қизиқтирган барча саволлар юзасидан Acıbademънинг Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюкипак йўли мавзеси, 19-уй.
Телефон: +998 95 144 54 45
Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.
Телефон: +998 66 234 41 71
Бухородаги ваколатхонамизнинг манзили: Академик I. Муминов кўчаси, 7.
Телефон: +998 55 311 54 44
Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларг аэга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru
Шунингдек, қўшимча маълумотларни олишучун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Facebook ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)