Америкалик ноёб актёр, режиссёр ва ссенарист Ал Пачино 25 апрель куни 85 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Esquire нашри унинг энг сара иқтибосларини жамлади.

- Биринчи қоида — таслим бўлмаслик. Иккинчи қоида — биринчи қоидани эслаб қолиш.
- Мен ҳеч қачон тан олиниш, интервьюлар ва машҳурликни ёқтирмаганман. Мен кўпинча қочиб кетиш ва яшириниш истагини ҳис қилганман.
- Ғурур ва мағрурлик — шайтоннинг хизматчиларидир. Агар сиз уларни бошқара олмасангиз, улар сизни бошқара бошлайди.
- Ҳеч кимга ҳеч қачон ҳеч нарсани тушунтирманг — ҳар ким ўзига фойдали бўлган тарзда тушунади.
- Агар гапингиз сукутингиздан яхши бўлмаса гапирманг, деб маслаҳат беради доно хитой файласуфлари. Агар сиз оғзингизни очган бўлсангиз, кимнидир мақтанг, яхшилик қилинг. Қолган ҳаммаси муҳокама қилишга муҳтож эмас.
- Мендан нафратланадиганлардан нафратланишга вақтим йўқ. Чунки мен мени севадиганлар билан бандман.
- Фарзандлар туғилиши — мен билан содир бўлган энг яхши воқеа.
- Мен ҳаётимни оддий муаммолари бўлган ҳақиқий оламда эмас, балки Уилям Шекспир, Девид Мемет, Марио Пюзо томонидан яратилган оламларда ўтказдим. Улар томошабин яшайдиган ҳақиқатдан жуда фарқ қилади.
- Ёш ҳақида умуман ўйламайман. Бу бор-йўги рақам.
- Ҳаётда учта нарсани билиш керак: ҳеч кимдан илтимос қилмаслик, ҳеч кимга ишонмаслик ва ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаслик.
- Менга чиройли хотин керак эмас, пул билан мен унга ҳар қандай кўринишни беришим мумкин. Менга бой хотин керак эмас. Менда ҳаммаси бор. Менга мулойим хотин керак эмас. Деярли барча аёллар менинг пулим учун шундай бўлишади ва бўлмаганларини мен забт этишим мумкин. Менга пок хотин керак. Садоқат ва яхши обрўни мен дунёдаги ҳеч қандай пулга сотиб ололмайман.
- Менга бошқалар нега керак? Мен кириб-чиқадиган вагон бўлишни истамайман. Менга битта йўловчи керак... у билан мен охирги бекатгача етиб бораман.
- Ҳаракат ҳар доим сўздан муҳимроқ. Одам икки соат қичқириши ва ёрдам бериши... ёки икки йил эркалаши ва хиёнат қилиши мумкин.
- Шекспир бизнинг ҳеч биримизга муҳтож эмас, у бизнинг ҳаммамиздан ҳам узоқроқ яшайди — ишонинг. Буни мен сизга кафолатлайман.
- Мабодо керак бўлиб қолсам, керак бўлмаган пайтимда қаерда бўлсам, ўша ердаман.
- Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат кетганингиздан сўнг бошланади.
Изоҳ (0)