• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Вертолёт парраги бошини узиб олган: фожиали тарзда ҳалок бўлган Голливуд юлдузлари

    Ҳар бир ҳикоя қўрқинчли фильм учун тайёр сценарий бўлиши мумкин.

    Антон Елчин

    2016 йил 18 июнь куни 27 ёшли Елчин ўзининг Jeep Cherokee автомобилини қияликда қолдириб, почта қутисини текширгани кетади. Машина қияликдан пастга сирпаниб, уни устун ва дарвоза ўртасига қисиб қўйди. Антон жароҳатдан келиб чиққан асфиксия туфайли вафот этади. Айнан ўша пайтда Елчин эгалик қилган автомобиль модели узатмалар қутисининг нотўғри конструкцияси сабабли қайтариб олинаётганди. Бу конструкция “нейтрал” ҳолатни “тўхташ” ҳолати билан осонгина адаштириб юборишга олиб келарди. Елчинлар оиласи автоконцернни судга беради, кейинчалик эса суддан ташқари келишувга эришишади.

    Айседора Дункан

    1927 йил 14 сентябрда даҳшатли фожиа туфайли раққоса вафот этади. Узун ва енгил шарфларни севадиган Дункан кабриолетда сайр қилишга тайёрланаётган эди. У дўстлари билан хайрлашаётиб, бўйнига шарф ташлайди — шу нарса унинг ҳаётига зомин бўлади.

    Автомобиль жойидан қўзғалиши билан шарф орқа ғилдирак ўқига ўралиб, уни машинадан улоқтириб юборади. Айседора бўғилиб, бир неча сония ичида жон беради.

    Шармейн Максвелл

    1990 йилларнинг машҳур Р&B гуруҳи Brownstone аъзоси 2015 йил 28 февралда ўғлининг футбол ўйинидан сўнг Лос Анжелесдаги уйига қайтиб, дам олиш мақсадида ўзига бир қадаҳ шароб қуяди. Кейин содир бўлган воқеанинг аниқ тафсилотлари номаълум, бироқ у қўлидаги шароб қадаҳи билан йиқилган ёки қадаҳни тушириб юбориб, сўнгра тасодифан синган шиша бўлаклари устига йиқилган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, бу ҳодиса унинг бўйнида чуқур жароҳатга олиб келади. Жароҳат кучли қон йўқотишга сабаб бўлади. Эри уни касалхонага олиб боргунча, Максвеллнинг жони узилади. Ўшанда у атиги 46 ёшда эди.

    Ная Ривера

    2020 йил 8 июлда актриса Калифорниядаги Пиру кўлида чўмилаётганида чўкиб кетган. Риверанинг 4 ёшли ўғли Жози кейинчалик кўлда ижарага олинган қайиқда ёлғиз ҳолда топилади. Чўмилиш пайтида Rivera ва ўғли кучли оқимга дуч келгани, у эса ўғлини қайиққа чиқариш учун сўнгги кучини сарфлагани тахмин қилинган. Бироқ бу даҳшатли воқеанинг якуни эмасди. Яқинда Жозининг отаси Райан Дорси ўғли онасининг ўлимида ўзини айбдор ҳис қилаётганини маълум қилди. Сабаби онаси чўкаётганда бола унга арқон ташлай олмаган. Чунки арқонда катта ўргимчак бўлган — бола ҳашаротдан ўлгудай қўрққан.

    Марта Мансфилд

    Марта Мансфилд 1920 йиллар бошида Голливуд афсоналари (масалан, 1920 йиллардаги Доктор Жекилл ва жаноб Хайд” фильмида Жон Берримор) билан бирга суратга тушган, овосиз кинонинг гўзал ва ёш юлдузи эди.

    1923 йил 29 ноябрда Мансфилд Техаснинг Сан Антонио шаҳрида “Виржиниялик Уорренлар” фильмида суратга тушаётганди. Танаффус пайтида у костюмини — кринолинли узун, нафис кўйлагини ечмай, дам олиш учун автомобилга ўтиради. Ўша йилларда чекиш жойлари ҳали унчалик чекланмагани сабабли, суратга олиш гуруҳи аъзоларидан бири ёқилган гугуртни ташлаганида, у тасодифан автомобилга тушади. Бир неча сония ичида Мансфилднинг енгил алангаланувчи кийими оловли шарга айланади. Ҳамкасби Уилфред Литeлл ёнғинни ўчириш учун устига палтосини ташлаб, уни қутқаришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Афсуски, актрисанинг бутун танаси оғир куйиш жароҳатини олади. Мансфилд касалхонага ётқизилади, аммо эртаси куни вафот этади. У атиги 24 ёшда эди.

    Айтганча, унинг вафотидан сўнг “Виржиниялик Уорренлар” фильмидаги роли сезиларли даражада қисқартирилади, аммо қаҳрамони фильмда сақлаб қолинади.

    Брендон Ли

    Брендоннинг отаси Брюс Ли атиги 32 ёшида сирли вазиятда вафот этган (расмий маълумотларга кўра, ўлим сабаби оғриқ қолдирувчи дорига бўлган аллергик реакция натижасида келиб чиққан мия шиши деб ҳисобланган). Брендоннинг ўзи ҳам ёш кетди. Бу 1993 йилда “Қарға” фильмини суратга олиш чоғида юз беради. Унинг қаҳрамони отиб ўлдирилиши керак бўлган саҳнани тасвирга олишаётганди. Суратга олиш гуруҳининг кетма-кет хатолари туфайли актёрга бўш ўқ ўрнига ҳақиқий ўқ отилади. Ли яраланган пайтда камералар ишлаб турарди. У бор-йўғи 28 ёшда бу оламни тарк этади.

    Борис Сагал

    Кино ва телевидение режиссёри Борис Сагал 1971 йилдаги Чарлтон Хестон бош ролни ижро этган “Омега одам” фильми билан машҳур эди. 1981 йилда у вафот этади — бу лаҳза даҳшатли фильмнинг бир кўринишига ўхшаб кетади.

    Сагал NBC’нинг “Учинчи жаҳон уруши” мини-сериалининг навбатдаги суратга олиш кунини эндигина якунлаганди. У вертолётдан тушгач, қандайдир тарзда айланаётган дум паррагига тўғри келиб қолади. Зарба унинг бошини бутунлай узиб ташлайди. Уни зудлик билан шифохонага етказишади, аммо қутқариб қолишнинг иложи бўлмайди.

    У беш соатдан сўнг, 57 ёшида вафот этади. Унинг ўлими ҳолати кўпчиликни ҳайратда қолдиради. Мураккаб ва хавфли майдонларда ишлашга ўрганиб қолган тажрибали режиссёр қандай қилиб шундай қалтис хатога йўл қўйиши мумкин эди? 

    Шерон Тейт

    Ўша пайтда Роман Поланскийнинг рафиқаси бўлган актриса Шерон Тейт ҳомиладорлигининг тўққизинчи ойида Менсон сектаси аъзолари томонидан ваҳшийларча ўлдирилган. Шерон боласи туғилгунча уни гаровга олишларини ва тирик қолдиришларини ёлвориб сўраган. Бироқ қотиллар уни шафқатсизларча қатл этишган. Унинг танасида 16 та пичоқ жароҳати аниқланган, улардан 5 таси ўлимга олиб келган.

    27 март, 14:49   Изоҳ (0)   11739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Кир машинаси, грамафон, қаҳва машинаси: Голливуд юлдузлари илк гонорарига нима харид қилган?

    26 феврал, 14:35

    Оламшумул машҳурликдан сўнг ғойиб бўлиб, улғайгандан кейингина экранларга қайтган актёр болалар

    28 феврал, 14:56

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    Эдриан Броудининг нутқи “Оскар” тарихидаги энг узоқ давом этган нутқ бўлди

    6 март, 10:39

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йохансон нима сабабдан ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслиги ҳақида сўзлаб берди

    13 март, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.