Кинода ҳамма нарса ўз-ўзидан ҳал бўлади: муаммолар бирпасда йўқолади, пуллар ёғилаверади. Ростдан ҳам агар ҳақиқий одамлар ўзларини кино қаҳрамонларидек тутганида, дунё аллақачон остин-устун бўлиб кетган бўларди.
Қаҳрамонлар орзусидаги ишни осонгина топади
Ҳозирги замонда ишсиз қолиш — жуда катта қўрқув. Ҳар бир киши янги иш топиш учун қанча вақт ва куч сарфлаш, резюмени неча марта жўнатиш, муносиб ўринни топиш учун қанча суҳбатдан ўтиш кераклигини билади.
Экранда эса баъзан мутлақо лаёқатсиз ва ҳеч қандай талабларга жавоб бермайдиган одамларни кўрамиз. Уларга иш берувчига қўрқа-писа пастдан юқорига қараб: “Ҳа, менда умуман тажриба йўқ. Лекин қасам ичаманки, уддалай оламан!” дейишнинг ўзи кифоя қилади-ю, дарҳол: “Сиз ишга қабул қилиндингиз!” деган сўзлар янграйди.
Бировнинг ҳисобига яшайди, аммо парво қилмайди
Кўплаб фильм ва сериалларда қандайдир харизматик, енгилтабиат дўст бор — у ё жуда бой ёки аксинча, чўнтагида сариқ чақаси ҳам бўлмайди. Биринчисини қариндошлари таъминлаши мумкин, иккинчисини эса одатда дўстлари боқади.
Баъзи мухлислар ҳатто “Дўстлар” сериалида Чандлернинг Жойни таъминлаши қанчага тушганини ҳисоблаб чиқишга эринмаган.
Ишга учрашувга келгандек келишади
Бу аллақачон жонга тегиб бўлган, аммо киноижодкорлар барибир эрталаб мукаммал пардоз-андоз ва соч турмаклари билан уйғонадиган, юзида уйқусизлик аломати кўринмайдиган аёлларни кўрсатишдан чарчамайди.
“Юпитернинг юксалиши” фильмидаги воқеалар ривожига кўра, бош қаҳрамон фаррош. У ҳар куни эрталаб соат 4:45 да туришга ва кун бўйи бой-бадавлат мижозларнинг уйларидаги ҳожатхона ҳамда ваннахоналарни ювишга мажбур бўлади.
Актриса ҳақиқатан ҳам чарчоқ ва ўз ишидан норозилигини ифодалашга уринмоқда. Шундай бўлса-да, у ғоят ажойиб кўринади — профессионал даражадаги макияж кўзга яққол ташланади.
Қаҳрамон носоғлом турмуш тарзини олиб бораётгани кўринмайди
Фильмдаги Элизабет Slouн (Жессика Честейн) уйқусизликдан азият чекади, дори-дармонлар ёрдамида яшайди, ўзидан ва атрофдагилардан ҳаддан ташқари кўп нарса талаб қилади — шунга қарамай, тетик, хушчақчақ ва доимо кўз остида қорайган ҳалқаларсиз юради.
Навбатдаги муддатга етиш учун камида бир сутка тўхтовсиз ишлаган ҳақиқий меҳнатсеварнинг юзини тасаввур қила оласизми?
Очарчиликда қолиб кетгандек овқатланишади-ю, семиришмайди
Фильмларда хоҳлаганча зарарли ва калорияли овқатларни ейишлари мумкин, аммо бир грамм ҳам семиришмайди. Бу худди қандайдир ғаройиб қобилиятга ўхшайди.
Уларнинг баъзилари қанча қаҳва ичиши ҳақида гапириб ўтирмаймиз. Бунинг устига, эрталаб улар, албатта, энг яқин қаҳвахонадан қаҳва олиб кетиши шарт, баъзида ҳатто анча навбатда туришга тўғри келади.
Парик кийиб олганда
Ўзига хос ташқи кўринишга эга бўлган қаҳрамон, кимдандир яшириниш учун парик кияди — гўё энди уни ҳеч ким танимайди.
Баъзида одам чиндан ҳам ташқи қиёфасини ўзгартиришга уринади: татуировкаларини яширади, пардозини артиб ташлайди, юриш-туришини, хатти-ҳаракатларини ўзгартиради ва ҳеч бўлмаганда қизиқувчан камералар нигоҳидан қочиш учун кўзойнак тақади. Аммо кинода кўп ҳолларда бор-йўғи битта парик кийиш билан чекланишади.
Албатта, қандайдир кўнгилсизлик кутиб туради
“Уйда ёлғиз” фильмидаги ўғрилардан бири босиб олган мих ҳамманинг эсида қолган. Бу қора юмор бўлса-да, ўз таъсирини кўрсатган. Михнинг у ерда қандай пайдо бўлиб қолгани эса ҳаммага маълум.
Бошқа жанрдаги “Сокин жой” фильмида вазият бутунлай бошқача. Фильмда Эмили Блант ижро этган қаҳрамон энг ноқулай пайтда ертўла зинапоясидан чиқиб турган михга яланг оёғи билан тушади. Бу мих, чамаси, ғамхўр эри томонидан атайлаб қолдирилганга ўхшайди.
Қаҳрамонлар бу ертўладан ҳар куни фойдаланишгани аниқ-ку. Наҳотки шунча вақт давомида ҳеч ким бу хавфли михни олиб ташламаган бўлса? Улар ҳар сафар уни четлаб ўтишганми? Жуда ғалати...
Изоҳ (0)