“Гарри Поттер” фильмидаги Рон Уизли роли билан машҳур британиялик актёр Руперт Гринт ижтимоий тармоқларга янги туғилган қизининг фотосуратини жойлаштириб, иккинчи марта ота бўлганини эълон қилди.

Актёр шахсий ҳаётини мухлислардан сир тутади, шунинг учун мухлисларнинг аксарияти Руперт Гринтнинг турмуш ўртоғи Жоржия ҳомиладорлигини билишмаган ҳам. Суратларга қараганда, жуфтлик оиласида қиз туғилган ва уни Голди деб аташган.

“Сирли бола ниҳоят ошкор бўлди. Танишинг, Голди Г. Гринт. Қизалоқ”, деб ёзган актёр ўзининг постини изоҳлаб.
Эслатиб ўтамиз, Гринтлар оиласида 2018 йилда туғилган қиз фарзанд бор. Унинг исми Уэнздей.

Изоҳ (0)