Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ курорти хушманзара тоғли ҳудудда қурилмоқда. Ишларнинг 30 фоизи бажарилди, илк виллалар сотуви бошланди.
Wyndham Garden Чарвак — Марказий Осиёдаги халқаро даражадаги илк курорт. Лойиҳани “Dune Group Development” девелоперлик компанияси амалга оширяпти, тоғ мажмуаси “Wyndham Garden” бренди остида фаолият юритади. Ишга тушириш 2028 йилга режалаштирилган.
Йил давомида ишловчи инфратузилма
Wyndham Garden Чарвак йил давомида дам олиш учун барча шароитлар мавжуд курорт-шаҳар сифатида режалаштирилган. Халқаро даражадаги инфратузилма 100 хонали 8 қаватли беш юлдузли меҳмонхона, виллалар, бассейнлар, спорт ва болалар майдончалари, турли концепциялардаги ресторанлар, аттракционлар зонаси, спа-марказ, конфренс-залдан иборат бўлади.
“Wyndham Garden Чарвак — Ўзбекистондаги бундай кўлам ва форматга эга биринчи лойиҳа. Resort концепцияси яшашнинг ўзинигина эмас, балки бир жойнинг ўзида дам олиш, кўнгил очиш, овқатланиш ва халқаро даражадаги сервисни ҳам кўзда тутади. Биз минтақадаги етакчи курортлар билан рақобатлашишга қодир ва бутун Марказий Осиёдан туристларни жалб эта оладиган мажмуа барпо этамиз.
Қурилиш жадал бормоқда. Ишларнинг тақрибан 30 фоизи якунланди, виллалар фасадларини пардозлаш ишлар кечмоқда. Ҳам тўғри маънода, ҳам мажозан пойдевори мустаҳкам ушбу лойиҳага инвесторлар кириб келмоқда”,- дея қайд этди, “Wyndham Garden Чарвак” ривожлантириш бўйича директори Жўрабек Мирзааҳмедов.
Мажмуанинг 5,5 гектарини Ўзбекистондаги энг йирик аквапарк эгаллайди, у “Wyndham Garden Чарвак” ичкарисидаги алоҳида олам бўлади. Бу ерда турли даражалардаги 30 та тепалик юзага келади: хавфсиз болалар трассаларидан то катталар учун экстремал миноралар, шунингдек тўлқинли бассейн, кенг-мўл лаунж-ҳудудлар ва фудкорт ташкил этилади. Аквапарк Марказий Осиё ва Европадаги энг кенг кўламли сув паркларидан бирига айланишни ваъда қилмоқда.
Тоғ релефида қад ростлаган виллалар
“Wyndham Garden Чарвак” архитектураси маҳаллий ер релефидан келиб чиқади. Лойиҳачилар стандарт бир чизиқли қурилишлардан воз кечиб, тоғ манзарасига уйғунлашиб кетган кўп даражали макон бунёд этдилар. Виллаларнинг бир қисми грек Санториясидаги машҳур қоя-уйлар услубида бажарилган: оппоқ фасад, кўкаламзорлаштирилган томлар, биноларнинг аксарияти гўёки тоғ ёнбағрига сингиб кетган – фақат кириш қисми ер юзасига чиқиб туради.
“Wyndham Garden Чарвак” инвесторларга турар жой эмас, балки пассив даромад олиш учун восита таклиф этади. Виллалар доимий яшашга ёки дала ҳовли сифатида ишлатишга мўлжалланмаган. Улар меҳмонхона фондига киради. Уларга хизмат кўрсатиш, одамларни жойлаштириш ва илгарилатиш билан “Wyndham Hotelс & Resorts” тасдиқлаган бошқарувчи компания шуғулланади. Шу тариқа, инвестор амалиёт жараёнлари билан бошини оғритмай, фойда кўраверади”, деб, изоҳлади “Wyndham Garden Чарвак” ривожлантириш бўйича директори Жўрабек Мирзааҳмедов.
Wyndham билан ҳамкорлик: ҳар бир босқичда сифат назорати
“Wyndham Garden Чарвак” халқаро тармоқ томонидан тўғридан-тўғри назорат остида қурилмоқда. Ҳамкор назорати режалаштиришдан тортиб то фойдаланишга топширишгача – лойиҳанинг бутун циклини қамраб олади.
Архитектуравий ечимлар, материаллар ва пардоз элементлари “Wyndham” халқаро жамоаси билан мажбурий келишувдан ўтади. Тармоқ вакиллари қурилиш майдончасига мунтазам ташриф буюриб, ҳар бир босқичда бренд стандартларига мувофиқликни текширадилар. Ҳамкорликнинг асосий элементи – якуний аудит. Курорт ишга туширилишидан олдин “Wyndham” жамоаси комплекс инспекция ўтказади ва инфратузилма, дизайн, қулайлик ва корпоратив меъёрларга мувофиқликни баҳолайди.
Бундай ёндашув юқори сифат даражасини ва дунёнинг турли мамлакатларида Wyndham бошқарувидаги объектларни танлайдиган меҳмонлар ишончини таъминлаш имконини беради.
Давлат қўллаб-қувватлови
“Wyndham Garden Чарвак” давлат кўмагида амалга оширилмоқда. Халқаро бренднинг жалб этилиши лойиҳага солиқ имтиёзларига эга бўлиш имконини берди, бу иқтисодий самарадорликни ошириб, инвестициялар қайтиши муддатини қисқартиради.
Жорий йил 27 апрелда илк виллалар сотуви старт олди.
Сотув бўлими рақами: 55 513 00 00
Instagram саҳифаси: @wyndhamgardencharvak
Сайт: wyndhamgardencharvak.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)